Детерминистлар (лат. determinare – белгиламоқ) инсон иродаси ҳам, дунёдаги ҳамма нарсалар сингари, сабабият қонунига бўйсунади, бинобарин, инсоннинг барча иродавий ҳаракатлари ҳам эркин эмас, балки зарурият билан, ўз сабаблари билан белгиланади, деб таълим бердилар.
Индетерминистлар, аксинча, инсон иродаси ва унинг хатти-ҳаракатлари ҳар қандай сабабиятдан холи ҳамда заруриятга боғлиқ эмас, деб таълим бердилар. Индетерминизм соф идеалистик таълимот эди. Детерминизмда эса идеалистик тенденциялар ифодаланган эди.
Умумий ва мавҳум тушунчалар ҳақидаги масала ҳам ирода эркинлиги ҳақидаги масаладан кам тортишувларга сабабчи бўлмайди. Бунда икки оқим – реалистлар билан номиналистлар ўртасида тортишув кетади.
Реалистлар – умумий тушунчалар («универсаллилар» ўша вақтда шундай деб аташарди) реал, объектив ҳолда мавжуддир ва инсон ақлида якка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда акс этади, деб даъво қилдилар. Шундай қилиб, реалистлар фақат Платоннинг нариги дунё идея (ғоя)лар дунёси ҳақидаги, ҳар бир киши ақлидаги бу ғояларнинг туғма эканлиги ҳақидаги таълимотини такрорладилар, холос.
Реализм илк бора ўрта асрлар фалсафасида ҳукм сурди. Ўрта асрларнинг равнақ топиш даврида (тахминан 1250 йиллар) Фома Аквинский мўътадил реализм ғоясини илгари сурди. Универсалиялар Худонинг фикрлашида, якка нарсаларда ва инсон тафаккуридаги абстракция тарзида мавжуд бўлади. Аммо тугаб бораётган ўрта асрларда биринчи ўринга номиналистлар, масалан, Оккам ва кейинроқ Лютер кўтарилди.
Ф. Аквинский ҳаёти: Фома Неаполь шахри яқинидаги Аквино қишлоғида дунёга келди. У Монте Кассино бенедиктчилар монастирида тарбияланди, Неаполь университетида таҳсил олди. Ота-онасининг истаги қарши ўлароқ , у яқинда ташкил қилинган доминиканлик орденининг монахи бўлди.
Унинг отаси граф Ландолф Аквинский қирол Фридрих 2 саройида рицар бўлган.
Фома Неапол дорилфунунининг тайёрлов қуллиётида фалсафа ва мантиқ илмини ўрганди. У 17 ёшида Парижга жўнади ва уч йил давомида ўз даврининг ниҳоятда машҳур олими Буюк Алберт фон Болштедт қўлида таҳсил олди.
Фома 1249 – 1251 йилларда устози Буюк Албертга эргашиб, Кёлн шаҳрига боради ва у ерда талабаларга илоҳиётдан сабоқ беради. 1252 йилда эса Парижга қайтади ва Париж дорилфунунида йирик илоҳиётчи олим сифатида иш бошлайди. Орадан кўп ўтмай шогирд устозидан ўзиб кетади. Фома Буюк Албертни йўлда қолдириб, ўз илми билан ҳаммани хайратга солди. Дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб насроний ўспиринлар унинг хузурига оқиб кела бошлашади.
Ўта мулойимлиги ва ювошлиги учун Фомага «фаришта доктор» деб ном беришган.
Фома 1272 йили Италияга жўнайди ва қадрдон Неапол дорилфунунида илоҳиётдан дарс бера бошлайди. Шуниси хайратланарлики бу илоҳиётчи олимнинг илмий асарлари луғати қарийб 13000000 атамадан иборат. Бу рақамнинг салмоғини англаб етишингиз учун мана бу даллиларга диққат қилинг:
- рус тили илмгоҳининг маълумотларига қараганда, рус тилида жами 440000 та сўз мавжуд:
- сермаҳсул ижодкор А.С.Пушкиннинг асарларида жами 60000 та сўз ишлатилган.
20 ёшида Фома Париж университетига таҳсил олиш учун йўл олди ва маълум вақт Кёльнда бўлгач, бу ерга яна таҳсилни давом эттириш учун қайтиб келди. 1245 - 1248 йилларда у христианлик билан аристотелизмни бирлаштириш устида иш олиб борган Альберт Буюкнинг қўлида таҳсил олди.
Фома бир умр ишлаб ва ўқиб ўрганиш учун саёҳат қилиб яшади. У салкам50 йилгина умр кўрганига қарамай жуда кўп асарлар яратди. У 1323 йилда ўлимидан сўнг 49 йил ўтиб черков томонидан илоҳийлаштирилди. 1879 йилда унинг таълимоти Рим католик черковининг расмий фалсафаси сифатида тан олинди.
Фоманинг энг машҳур асарлари бўлиб, “Теология суммаси” ва “Католик эътиқодининг мажусийликка қарши ҳақиқатлари суммаси” номли теология бўйича дарсликлар ҳисобланади. Биринчи дарслик мактабларда ўқитиш, иккинчиси христиан миссионерлари фойдаланишлари учун мўлжалланган . Бу катта ва тез ёзилган асарларга қўшимча равишда у фалсафий ва теологик мазмунда жуда кўп асарлар яратди. Улар орасида Библияга шарҳлар, “Князлар ҳукмронлиги ҳақида” ва “Баҳсли масалалар” асарлари ҳам бўлиб, улар ёвузлик, ҳақиқат, руҳ муаммоларини ва бошқа шу каби муаммоларни кўтаради.
Фоманинг қуйидаги асарлари бизгача етиб келган:
«Тафаккурнинг яхлитлиги хусусида ибн Рушдга қарши мулоҳазалар».
«Оламнинг мангулиги ҳақида вайсақиларга қарши мулоҳазалар».
«Мўъжизалар хусусида».
«Оллоҳнинг қудрати хусусида».
«Фаришталар хусусида».
«Иблислар хусусида».
«Табиатнинг сирли ишлари хусусида».
«Арастунинг «Метафизика» китобига шарҳ» ва хокозо.
Фома 1274 йилнинг баҳорида вафот этди.
Анзельм Кентербенский (1033-1109 й.) ва Шамполик Вильгельм
(1121-1170 й.) лар реализмнинг энг кўзга қўринган вакиллари эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |