Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ф. И.Ҳайдаров Н. С. Жўраев психология тарихи



Download 6,03 Mb.
bet23/65
Sana17.07.2022
Hajmi6,03 Mb.
#815416
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65
Bog'liq
психология тарихи

Номиналистлар (лат. nominale – ном, от) умумий тушунчаларни фақат предметларнинг номларидир, деб ҳисоблайдилар. Реалистларга қарама-қарши ўлароқ, номиналистлар фақат индивидуал сифатларга эга бўлган алоҳида-алоҳида нарсаларгина реал мавжуддир, деб даъво қилдилар. Умумий тушунчалар эса фақат биз бутун бир классга кирадиган предметларнинг ҳаммасига татбиқ қилинадиган сўзлардир. Номиналистларнинг таълимотларида баъзи бир ўрта аср мутафаккирларининг материалистик тенденцияларида ҳам ифодаланган. Номинализмнинг энг кўзга кўринган вакиллари И.Росцелин (1050-1125 й.), Дунс Скотт (1265-1308 й.), Уилям Оккам (1281-1349 й.)лар эдилар.
Уилям Оккам хаёти:
Инглиз файласуфи Уилям Оккам Лондоннинг жануби ғарбида жойлашган Оккам шаҳарчасида туғилиб ўсди.
У Оксфорд дорилфунунининг илоҳиётчи олими Дунс Скот (1266 - 1308) қўлида таълим олди. Уилям 1324 йилга қадар Оксфорд дорилфунунида таҳсил олди ва ўқитувчилик қилди. Бу илм даргоҳида тез тез илмий мунозаралар, мубоҳаса, ҳимоялар ўтказилиб туриларди. Илмий баҳсларда одатда талабалар ўзларининг муаёян фикрларини ўртага ташлашар, бошқа қатнашчилар эса унга эътироз билдиришарди. Талаба ўз фикрини қаътий ҳимоя қилиб, уларга муносиб жавоб бериши озараларнинг асосий шарти ҳисобланарди.
Бундай баҳслар одатда кескин, ҳаяжонли бир вазиятда ўтар ва кўпинча муштлашув билан тугарди.
Уилям илоҳиёт магистри даражасига эришган олим. У фан тарихида янги услубий қоидалар муаллифи сифатида ном қолдирди. Файласуфнинг бу қоидалари кейинчалик «Оккам устараси» деб ном олган. Оккамнинг машҳур «устараси» ўсимликнинг ортиқча навдаларини кесиб ташловчи токқайчи каби билиш, англаш дарахтидаги текинхўр атамаларни йўқотишга хизмат қилган. Оккам илмий билиш услубида оддийлик, соддалик тамойилларига риоя этишни афзал ҳисоблаган.
Оккам 1323 йилда Оксфорд дорилфунуни канцлери билан жанжалашиб қолади. Канцлер файласуфга қатор айблар тақаб, папа Иоанн ХХГГ га хабарнома йўллайди. 1324 йилда Оккам папа Иоанн ХХГГ нинг Авинондаги қароргоҳига жўнатилади. У Авинон ибодатхонасининг турмасида тўрт йил суд ҳукмини кутиб ётади ва 1328 йилнинг май ойида олмон императори Людвиг ГХ Баварский ҳузурига қочиб боради. Файласуф умрининг охиригача Олмонияда яшайди. 1349 йили Уилям Оккам Мюнхен шаҳрида вабо билан оғриб, вафот этади.
Бизнинг билимимиз сезгилар туфайли ҳосил бўлади – дейди Оккам.
Айрим психик процессларни тушунтиришда ҳам баъзи бир психологларда материалистик элемент ва тенденциялар намоён бўлди. Масалан, Ўрта Осиёлик шифокор ва файласуф Ибн Сино (980-1037 й.) ва араб мутаффакири Ибн Рашид (1125-1198 й.) лар Аристотелга эргашиб, «сезувчи руҳнинг ҳаракатланувчи ва жозибадор кучларини» ўрганиш учун ҳаракат қилдилар. Улар сезгиларни келтириб чиқарган қўзғовчилардан фарқ қилиш зарурлиги ҳақидаги масалани қўядилар, онг фаолияти билан физиологик процесслар ўртасида яқин алоқа ва боғланишлар ўрнатишга интиладилар.
Қадимги Россияда китоб маданияти бошланиши билан (X-XI асрларда) психология соҳасида ғарб ва Шарқ мутафаккирларида қандай таркиб топган бўлса, худди ўша ҳолда фикр ва билимлар тарқала бошлайди.
Бу билимларнинг энг муҳим манбаи Византия мутафаккирлари Иоанн Дамаскнинг (673-777 й.) грек тилидан славян тилига таржима қилинган «Диалектика» ва «ҳақиқий имон ҳақида» деган асарлари эди.
И. Дамаскин таълимотига кўра, руҳ алоҳида илоҳий субстанциядир. У сўз, ақл-идрок ҳамда эркин иродага эга бўлган ғайри жисмоний, оддий, тирик ва абадий моҳиятдир. Айни вақтда руҳ инсон танаси билан бирикиб битта мавжудотни ташкил қилади. Уни инсоннинг ўсиш ва кўпайиш каби функцияларидан ажратиш мумкин эмас. Руҳ тана органларидан ўз қуроллари сифатида фойдаланади ва хулқ ҳамда хатти-ҳаракатларида намоён бўлади.
Айни вақтда Дамаскин руҳ танага боғлиқ: масалан, у биологик ўсишга ва бошқа ташқи сабабларга қараб ўзгаради деб таъкидлайди.
Бироқ Дамаскин руҳ ва тананинг бирлигини яширин, қандай бирлашганлиги сирли бир ҳодиса ва инсоннинг ақли буни билишда ожизлик қилади, деб ҳисоблайди. Бу фикрларда Аристотелнинг таъсири ва ҳиссаси кўриниб турибди.
Рационалистик психология фан тараққиётидаги босқичлардан биридир. Ҳозирги вақтда бу психологияни билиш тарихий жиҳатдан қизиқарли, холос. Бу психология қандайдир илмий ёки амалий аҳамиятга эга эмас. Шу психология негизида ишлаб чиқилган терминологиянигина ундан қолган мерос деб ҳисоблаш мумкин.
Ўрта асрларда психология фалсафанинг бир қисми эди. Фалсафанинг эса мустақил аҳамияти йўқ эди: у йотеологиянинг – диннинг хизматкори деб ҳисобларди. Психологик таълимотлар ҳам шулардан келиб чиққан эди, чунки фақат мулоҳаза қилиш йўли билан диннинг баъзи қонун-қоидаларини – руҳнинг абадийлиги, одамнинг келиб чиқиши, нариги дунёдаги ҳаёт ва ҳоказоларни асослаш мумкин эди.
Бинобарин, капитализм тараққиёти ва шу мунособат билан илмий методларнинг келиб чиқиши мукаммалашуви туфайли схоластик фалсафа билан бирга рационалистик психология ҳам ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish