Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

ОЛМОСДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Ўткир.
Тиғи жуда кескир нарсалар ҳақида.
Уша муттаҳамнинг юнги майин бўлсаям, тирноклари ол- 
мосдай 
ўткир.
Панжасига илинганинг - асфаласопилинга кет- 
ганинг (А. Обиджон. Ҳакка холанинг игволари). Отлари минг 
фарсангдан ортик йўл боссаям ҳали толикмаган ва шамолдек 
учқур, қиличлари олмосдай 
ўткир,
юракларга кўркув тушмаган 
эди (X. Даврон. Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят). 
Савлатидан от ҳуркадиган чўлоқ Гулкизни хонага чақиради-да, 
олмосдек 
ўткир
пичоғини бўгзига тирайди (А. Карим. Тоғбеги). 
Қайнаб юракда ўчинг, Ортсин билакда кучинг. Юртга қуёш кел- 
тирсин Олмос каби киличинг!.. (Ж. Камол. Жамила).
2. 
Кескир,
бебаҳо, ноёб. Қадрли сўз, фикр, ақл ва шу кабилар 
ҳақида.
Шавкат Раҳмон кисқа умр кўрди. Аммо ундан «ўзбекнинг 
коракўз болаларига» олмосдай 
кескир,
тоғдек мустаҳкам, 
ҳар бири юзта умрга етадиган эзгу, боқий ва ўткир сўз колди 
(Б. Карим. Шоирнинг ўткир сўзи). Олмос каби акл китоблар- 
дадир, Курашларда яшар пўлат ирода (Ж. Камол. Менинг увоқ 
шеърим - менинг дилпорам). Улар ўтган аср келинларидек ан- 
диша килиб ўтиришмайди: бўлажак куёвнинг баланд бўйию ке- 
лишган кадди-комати, олмосдек ақлидан ташкари кўлларининг 
«узун-кисқалиги»га асосий эътиборни қаратади. (У. Ҳамдам. 
Сабо ва Самандар).
3. 
Ялтирамоқ, ярқирамоқ, товланмоқ.
Шуъла таратиб жило- 
ланадиган нарсалар ҳакида.
154
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бобур киличнинг олтин сопидан секин тортиб, уни бир 
каричча кинидан чикарди. Шунда олмосдай 
ялтираган
қиска бир 
ёзув кўзига жилваланиб кўринди (П. Қодирон. Юлдузли тунлар). 
Олмос каби оппоқ кор 
ялтирар
(У. Носир. Юр, тоғларга чи- 
кайлик). Тоғлар яғрини оппок, куёш нурида олмос каби 
ялти-
раб
кўринади. (М. Ҳазраткулов. Чирок ўчмаган кеча). Қўрғондан 
ўтиш билан йўл бирдан ўрлаб кетди-ю, олдинда, тўлин ой шуъ- 
ласида олмосдай 
ярқираган
корли тоғ ўркачида расадхона би- 
носи кўзга чалинди (О. Екубов. Кўхна дунё). Минг бир дона 
минг бир хил қимматбахо тошлар билан безатилган тахт бахор 
куёшида олмос каби 
товланарди
(Н. Қобул. Буюк Турон амири 
ёхуд акл ва қилич).
о л о в
(БАМИСОЛИ) ОЛОВДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ, ЯНГЛИҒ)
1. 
Ёнмоқ,
кизимоқ. Одам танаси хароратининг ўта юқори да- 
ражага чикиши хакида.
Бир томони, мавлонога хам кийин, у хибсга тушган дастлаб- 
ки кунлари каттик ётиб колди, кечалари оловдай 
ёниб,
апаҳлаб 
чикар, ёмон тушлар кўриб, уввос тортиб уйгониб кетарди 
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). У бир қўлини кизнинг пешонаси- 
га кўйди: нак оловдай (Ойбек. Қутлуг қон). Хайём муздек аёқни 
тутгандан сўнггина бутун вужуди олов янглиғ 
ёнаётганлиги-
ни
фахмлади. Нафас олишини енгиллатмок учун кўйлагининг 
ёқасини бир оз бўшатди (Н. Жалолиддин. Умар Хайём). Ўгай 
онаси, она тили ўкитувчиси, яна аллакимлар уни қидириб то- 
пишганда, коронғи тушган, юз-кўзлари, бутун бадани оловдек 
ёнарди (У.
Умарбеков. Ҳотамтой).
2. 
Ёнмоқ, ловулламоқ, қизармоқ,
товланмоқ; кип-кизил. Бирор 
нарсанинг ўта қизил, қип-кизил тусда кўриниши, жилоланиши 
ҳакида.
Бугун шанба бўлгани учун бозор гавжум, расталар- 
да янги узилган кўкатлар иси анкир, сув солинган пақирларга 
тўлдириб қўйилган лолалар узокдан оловдай 
ёниб турар эди
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор), Тўк қизғиш рангли немис 
гарнитури оловдай 
ёнган
гиламлар шуъласида баттар жозибали 
кўринади (Ў. Усмонов. Гирдоб). Ўлар ғордан кайтиб чикканда 
водий куз офтобига ғарк бўлган, қизил зиркнинг қирмизи 
япроқпари куёшда оловдай ланғиллаб 
ёнар,
ям-яшил арчалар 
худди чўмилгандай яшнаб кетган эди (0. Ёқубов. Улуғбек хази- 
наси). Ҳовли ўртасидаги бир туп шафтолининг баҳорда пушти 
гулга бурканишини, ёзда сап-сариқ мевалар ларзон бўлишини,
155
www.ziyouz.com kutubxonasi


кузда барглари оловдек 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish