Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

чўзиб қўяди
(Ойбек. Қутлуг қон).
И П 
А 
К
ИПАКДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
). 
Майин, юмшоқ, мулойим,
ёқимли; 
майин товланмоқ.
Навоий ипакдай 
майин
кийматбаҳо қоғозни очиб, табассум 
билан подшога бир қараб қўйди (Ойбек. Навоий). Тиниқ осмонда 
сўфитўргайлар тинимсиз вижирлашади, мусаффо ҳавода ипак- 
дай 
майин,
оппок мезонлар унсизгина сузиб юради (О. Ёкубов. 
Улуғбек хазинаси). Зулфиянинг кўллари 
Ипакдайин 
мулойим
Китобимнинг ичида Жилмаяди сумбати (И. Мирзо. Зулфия). 
Ёмгирда чўмилган кўм-кўк барра майсалар ғир-ғир эсган тонг 
шабадасида майин чайқалар, гўё ипаклай 
товланиб,
кишининг 
руҳини эркалар эди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси). Унинг ...боя- 
гина ипакдек 
майин товланган
овози энди темирдек жаранглаб 
чиқарди (Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Бигга гўзал но- 
зик киз ипакдек бармоқлари чанокларга тилиниб, кони чикиб, 
дока билан боғлаб олиб, энди зўрға тераётганини кўрсангиз: «Э, 
шаҳарлик ойимкиз! Сояпар-да, сояпар!» - деб ичдан ҳакорат 
қилар эдингиз (Ш. Холмирзаев. Ўзбеклар). Оркаси билан битта 
ипакдек сочи уни кинолардаги француз гўзалларига ўхшатиб 
юборди (А. Ибодинов. Бир томчи ёш). Самарканднинг сув 
ўтмас, ипакдек 
мулойим
ва сип-силлиқ коғозлари атайин тил- 
га олинмайди. Туркистон маданиятидан кўз юмиб ўтиш чоризм 
сиёсатининг бир кўриниши эди (А. Иброҳимов. Ёруғлуғ). Яшаш 
кандай енгил - шамолдан кейин Ажиб бир хушҳоллик, бир ажиб 
сурур. Ғуборсиз ҳаволар ипақдек 
майин...
Шамол, сенга куллук, 
сенга ташаккур! (И. Мирзо. Қўкон шамоли).
2. 
Майин, мулойим; майин бўлмоқ,
мулойимлашмоқ. Жуда 
ҳам хушмуомала, юмшоктабиат, нозиктабиат одам ҳакида.
Ипакдайин 
мулойимпарнн,
Аёлларни асранг, эркаклар! 
(С. Тўйчиева. Санамгина). Ҳар қалай, бошда, тахтни олишда та- 
возе билан кўл ковуштириб турса-да, тахтга ўтиргандан кейин 
темурзодалигини кўрсатар, деб ўйлаган эди. Йўк, шахзода нечун- 
дир васвасага тушиб, ипакдай 
майин бўлиб қолибди
(
0
. Екубов. 
Улуғбек хазинаси). Вой, Латифжоннинг олдида ич кўйлакда 
ўтирамиз-ку. Бирам юмшок, бирам ипакдек 
майин
нарсаки
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


(С. Аҳмад. Қирк беш кун). Шундин 6у ёғига хотин ипакдай 
бўлиб колди (С. Сиёев. Яссавийнинг сўнгги сафари).
3. 
Эшилмоқ.
Юмшок, енгил харакат килмоқ; аёлларга хос 
харакат килмок.
Бинафшаранг чучмомалар ипакдай 
эшилади,
сачратқи ва нў- 
хатак гулларида асаларилар визиллайди (О. Ёкубов. Кўхна дунё). 
Ёрдамини нихоясига етказолмаганидан ранжиб, чоклари тердан 
оқарган чопонини елкасига ташлаб чикаркан, суяклидай қотиб 
кетган тили беихтиёр ипакдай э
шилиб,
ичидагини ошкор килди 
(Б. М. Али. Кўктўнлилар). Бефарк эмасман деб тараб, Фарк очса 
сочдан зеб эмас. Доим ипакдек 
эшилиб
Юрмак йигитга эб эмас 
(Чархий. Ўпкангни бос). Зайниддин ипакдай 
эшилиб,
узрни 
қалаштирди, ит ётишу мирза туришдан тўйганини хам кистирди 
(А. Дилмурод. Кунсулув). Олтинсой туманидаги Хўжаипок жа- 
моа хўжалигида келин уйга киришида оеқлари тагига «ипакдай 
эшилиб
юрсин» деган маънода ипак матодан пояндоз ташлайди- 
лар (Л. Худойкулова. Сурхондарё тўй маросим кўшиқлари).
и т
ИТДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Қопмоқ, таламоқ.
Қўпол, дағал гапирмок, жеркиб гапи- 
риб, кўнглини оғритмок.
Зохид шоиртабиат хам эмас, бу аёлнинг кўнглини овлаш 
нияти ҳам йўк. Бундан ташқари, хонасига кирувчини ит каби 

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish