Марказ ҳудудида қуйидагилар таъқиқланади:
2.1. Марказ худудида, биноларда, йўлакларда, аудиторияда, махсус ажратилмаган бошқа жойларда сигарет чекиш;
2.2.алкоголли ичимликлар (пиво, вино ва бошқалар), гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилиш, шунингдек шу ҳолатда бўлиш;
2.3.безорилик қилиш, уятли сўзлар айтиш, сўкиниш, ўзгаларга шилқимлик қилиш, одамлар осойишталигига путур етказадиган ҳатти-ҳаракатлар содир этиш;
2.4.диний мазмундаги ёзма ёки электрон воситалардаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш;
2.5.миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай шаклдаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш;
2.6.беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик материалларни қандай шаклда бўлишидан қатъий назар (расм, аудио, видео, босма нашр) тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, тарғиб қилиш;
2.7. марказ худудида азарт ўйинларни ўйнаш;
2.8. бино ичида бош кийимда ва устки кийимда (палто, пўстин, куртка) юриш, баланд овоз билан гапириш, шовқин солиш, машғулотлар бўлаётган чоғда коридор бўйлаб юриш, аудитория эшигини сабабсиз очиб қараш;
2.9. марказга диний ибодат либосларида келиш;
2.10. марказ худудида одамлар диққатини тортадиган майка, мини юбка, шортик ва бошқа умумеътироф этилган ахлоқ-одоб нормаларига зид келувчи кийимларда юриш, ғайритабиий тақинчоқлар тақиб олиш, пардоз-андознинг экстравагант усулларини қўллаш;
2.11.талабалар одми, аммо покиза кийинишлари шарт, соч турмакларни ғайриоддий бўлишига йўл қўймаслик керак.
3. Марказ ҳудуди ва хоналарида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби
3.1. Марказга кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни “овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.
3.2. Марказда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши, портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.
3.3. Таълим олувчиларга қуйдагилар қатъиян тақиқланади:
а) телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чунтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
б) телефон аккумуляторини зарядлаш учун марказ электр тармоқларига улаш;
в) телефони ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш, марказ нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
г) ўқув машғулотлари вақтида телефон орқали сўзлашиш ҳамда СМС (ММС) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш ва телефонни стол устига қўйиш, мусиқа, шу жумладан науишниклар орқали тинглаш, сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калкулятор, календар, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш, суратга олиш ва видео тасвирга тушириш, телефон (ГПРС, Блуетоотҳ, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
3.4. Марказда таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралигида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, марказнинг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, СМС, ММС, ГПРС жўнатишга, Блуетоотҳ, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |