6. Интизомий таъсир чоралари
6.1. Талаба ўзига юклатилган юқоридаги мажбуриятларни бузгани тақдирда унга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш. Талаба марказдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
- ўз ҳоҳишига биноан;
- саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумотномаси асосида);
- ўқув интизомини ва марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
- ўқув даври давомида дарсларни узрли сабабларсиз 36 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
- талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
- вафот этганлиги сабабли.
- икки ва ундан ортиқ фанлардан баҳо олмаса
6.2. Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига ёки суд идораларига мурожаат этиши мумкин.
6.3. Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий хужжатлар тўпламида сақланади.
ИИИ. Талабалар турар жойи ички тартиб-қоидалари
Талабалар турар жойида яшовчи талабалар қуйидаги қоидаларга қатъий амал қилишлари лозим:
а) соат 22.00дан 06.00гача талабалар осойишталигини бузадиган, дам олишларига халақт берадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш (радиоприёмник, телевизор, магнитофон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларидан фойдаланиш);
б) ўзи истиқомат қилиб турган хонани тоза ва озода сақлаш;
в) хонага ўрнатилган мебел ва жихозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва зарар етказмаслик;
г) овқатланиш хонасида санитария қоидаларига амал қилиш (озиқ-овқатни совутгич ёки махсус шкафда сақлаш), хонада овқатланмаслик ва озиқ-овқат махсулотларини хонага олиб келмаслик;
д) хонада ҳар хил электр печлар, плиталар ва бошқа иситиш воситаларидан фойдаланмаслик;
е) дарс пайтида ётоқхонага кирмаслик;
з) хонада одам бўлмаган вақтда ёритиш чироқларини ёниқ қолдириб кетмаслик;
и) овқатланиш хонасида санитария қоидаларига риоя қилиш;
к) ётоқхонадан сўроқсиз равишда чиқиб кетмаслик;
л) ётоқхона ҳудудида, хонада сигарета, нос ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик;
м) диний мазмундаги ёзма ёки электрон воситалардаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш; миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай шаклдаги материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш; беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик материалларни қандай шаклда бўлишидан қатъий назар (расм, аудио, видео, босма нашр) тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, тарғиб қилиш қатиян ман этилади.
н) ётоқхона худудида азарт ўйинларни ўйнамаслик;
о) ҳожатхонада санитария қоидаларига амал қилиш;
п) хавфсизлик қоидаларига амал қилиш;
қ) ётоқхонага кириш соат 13:30 дан кечаси 19:00 гача қилиб белгиланган ва бинога бегона (марказга алоқадор бўлмаган) шахсларни бошлаб келиш ман этилади.
р) соат 20:00дан кейин марказдан чиқиш зарурати туғилганда навбатчидан сўраш, махсус журналга қайд эттириб чиқиш лозим.
Лойиҳани тайёрлади:
Ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўйича мутахассис У. Бекмуродов
Келишилди:
ЎИБДЎ Д. Ғиёсов
МХИБДЎ А. Рашидов
Ходимлар бўйича нозир Ж. Уринов
Do'stlaringiz bilan baham: |