Низом I. Умумий қоидалар


V. “Ёшлар парламенти” аъзосининг мақоми



Download 40,35 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi40,35 Kb.
#76398
1   2   3   4
Bog'liq
0.2. Низом

V. “Ёшлар парламенти” аъзосининг мақоми

16. “Ёшлар парламенти”нинг аъзоси “Ёшлар парламенти”нинг ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида сайланади. “Ёшлар парламенти”нинг аъзоси бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ёки ҳудудий ва маҳаллий депутатлари бўлиши мумкин эмас.


17. “Ёшлар парламенти”нинг аъзосига Республика “Ёшлар парламенти” комиссияси томонидан гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади. Аъзо гувоҳнома ва кўкрак нишонидан ўз ваколатлари муддати мобайнида фойдаланади.
18. “Ёшлар парламенти” аъзосининг ҳуқуқлари:
1. “Ёшлар парламенти” қўмиталарига сайлаш ва сайланиш;
2. “Ёшлар парламенти” мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этиш;
3. “Ёшлар парламенти” мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдириш;
4. “Ёшлар парламенти” томонидан сайланадиган шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдириш;
5. “Ёшлар парламенти” мажлисидаги мунозараларда иштирок этиш, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар бериш;
6. Ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқиш ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ бериш;
7. “Ёшлар парламенти” мажлисида раислик қилувчига мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топшириш;
8. “Ёшлар парламенти” таркибидаги ўзи аъзо бўлган Қўмитанинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини Ёшлар парламентининг мажлисида баён этишга ёки бу ҳақда Ёшлар парламенти Раисига ёзма равишда маълум қилиш.
9. “Ёшлар парламенти”нинг аъзоси тегишли мажлисларида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.
19. “Ёшлар парламенти” аъзосининг мажбуриятлари:
1. Амалдаги қонун ҳужжатларига, ушбу Низом талабларига тўлиқ риоя қилиш, шунингдек, “Ёшлар парламенти”нинг қарорларини бажариш;
2. “Ёшлар парламенти”нинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;
3. “Ёшлар парламенти”нинг мажлисларида ҳамда қўмита таркибига сайланган бўлса, шу қўмитанинг мажлисларида қатнашиш, овоз беришда “Ёшлар парламенти” Регламентида белгиланган тартибда шахсан иштирок этиш;
4. “Ёшлар парламенти”нинг мажлисларида ҳамда қўмита мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда “Ёшлар парламенти” ёки қўмита раисига олдиндан хабар қилиш;
5. “Ёшлар парламенти”нинг ёшлар ўртасида ва жамиятда таъсир кучи ҳамда обрўсини оширишга ўз ҳиссасини қўшиш;
6. “Ёшлар парламенти” фаолиятини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
7. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришни тарғиб қилиш;
8. “Ёшлар парламенти”нинг барча тадбир, дастур ва лойиҳаларида фаол қатнашиш;
9. “Ёшлар парламенти”нинг олдига қўйилган вазифаларни мустақил ҳал этишда “Ёшлар парламенти” раиси билан келишиш ва бу фаолият ҳақида хабардор қилиб бориш;
10. Аъзоларнинг зиммасида қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
20. “Ёшлар парламенти” аъзосисининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:
1. У ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;
2. У қонунга кўра “Ёшлар парламенти” ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда;
3. Унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
4. Суд уни муомалага лаёқатсиз деб топган тақдирда;
5. У суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинган тақдирда;
6. У Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;
7. У вафот этган тақдирда;
8. Палата тарқатиб юборилган тақдирда.
Шунингдек, “Ёшлар парламенти” аъзолигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала “Ёшлар парламенти” мажлисида кўриб чиқилиб, унинг умумий сонининг кўпчилик овози ҳал этилиши мумкин



Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish