ДАЛОЛАТНОМА
28.05.2021 йил Денов туман "Озод" МФЙ
Бизлар ким ушбу далолатнома тузиб имзо чекувчилар Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов, Ўзбекистон Х.Д.П Денов туман кенгаши раиси Х.Мирзаев, "Озод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Мирзаев, "Озод" маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий – маънавий масалалар бўйича ўринбосари М.Бойтўраева, раиснинг Ободонлаштириш, тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари А.Шаймарданов, МФЙ раисининг ҳуқуқ татибот масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Нарзиев, Профилактика инспектори ёрдамчиси С.Аянов, Денов туман АБКМ инспектори ёрдамчиси А.Хайитов, “Озод” МФЙга бириктирилган “Мухаммадқул” жоме масжит имом хатиби Мирзаев Абдула, кўчаси бошлари С.Бозоров, Р.Муродов, маҳалла оқсоқолларидан М.Исматов, Х.Туропов ва мурожаатчи Рахмонқулов Ўраллар бўлиб тузамиз ушбуни шу мазмундаким, Денов тумани “Озод” махалласи “Нурли Ҳаёт” кўчаси 16-уйда яшовчи 04.08.1969 йилда туғилган фуқаро Рахманкулов Урал Эргашовичнинг Олий мажлис қонунчилик палатасига қилган мурожаати юзасидан “Озод”маҳалла фуқаролар йиғинида кенг жамоатчилик грухи тузилиб , мурожааатчининг яшаш хонадонига бориб, мурожаати юқорида номлари келтирилган фуқаролар иштирокида ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Мурожаатчи У.Рахмонкуловнинг билдиришича ён қўшини Хушбаков Рустам билан чегара масаласида келишалмаётганлиги, унинг турмуш ўртоғи Хушбоқова Сайёра ва ўғли Абдуғаффоров Салоҳиддинлар билан бўлган жанжалида уларга қамоқ жазоси қўлламади, шунингдек Р.Хушбаков ўғли Абдуғаффоров Умиджон шу маҳаллада тадбиркорлик билан шуғилланиб ошхона очганлиги сабабли унинг маҳаллада тадбиркорлик билан шуғилланмай ушбу маҳалладан кетсин дея қўйган талаби юзасидан Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Ф.Шарипов шунингдек “Мухаммадқул” жоме масжити имом хатиби А.Мирзаев ва шу ерга йиғилган маҳалла оқсоқолларининг бир неча маротаба тушунтиришига қарамай, мурожаатчи У.Рахманкулов ўз сузида туриб, тушунишни хохламади.
2014 йил 24 декабр ЖИБ Денов туман суди томонидан фуқаро Рахманкулов Урал Эргашович, Хушбоқова Сайёра Тўхтасиновналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 14-моддасида назарда тутилган тўпланган хужжатлар суд томонидан кўриб чиқилиб, томонларнинг оилавий шаротини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасини қўллаб, огоҳлантириш билан чекланишини ва маъмурий ишини ҳаракатдан тугатишни лозим деб топган.
Жумладан 2019 йил 25-май куни ЖИБ Денов туман судининг Абдуғаффоров Салоҳиддин Рустам ўғлига нисбаттан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга АТИ жазоси тайинланган.
Фуқаро У.Рахманкуловнинг мурожаатларида келтирган важларига асосан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. Шунга қарамасдан У.Рахманкуловга тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай кўриб чиқилган масалалар бўйича қайта мурожаат қилишда давоб этиб келмоқда.
Рахмонқулов Ўрол қўшниси Хушбоқов Рустамаларнинг оталари битта деворга икки томон хам тахта ташлаб, уй-жой қуриб ахил яшаган. У.Рахмонқуловнинг отаси Э.Рахмонқулов ва Р.Хушбоқовнинг отаси А.Хушбоқов вафотидан кейин, У.Рахмонқулов деворга тутуашиб турган ўзига тегишли қисмини бузиб олган.
У.Рахмонқулов даъво қилинаётган девор Р.Хушбоқовнинг деворига туташ бўлиб, У.Рахмонқуловга дахлсиз холатта турибди. Сабаби У.Рахмонқулов томорқасининг ўзига тегишли қисмидан 30 х 40 баландликда чегара тўсиқ сифатида битон қуйган. Агар битондан ип тортиб чегара тўғри чиқарса У.Рахмонқулов даъво қилаётган 5 – 6 метрлик эски девор Р.Хушбақов Худудида қолиб кетади. Шу сабабли хам бир неча маротаба холат ўрганиб чиқилиб ушбу девор У.Рахмонқуловга тегишли эмас деган хулосага келинди.
У.Рахмонқуловга МФЙ оқсоқоллари, имом хатиби, участка нозири, шунингдек туман кадастер ходими томонидан тушунча беришига қарамасдан деволни меники деб бир неча йил жанжаллашиб келди, у жой унга қарамайди, бир гапга тушунмайди, доим ўзини гапини хақ деб билади.
У.Рахманкуловнинг қўшниси Р.Хушбоқовни хонадонига крилиб, ушбу хонадон вакиллари билан ҳам суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида ушбу оиланинг У.Рахманкулов оиласига нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлиги, унинг хар-хаша ва қўпол сўзларига эътибор бермаслиги ва қўшниси томонига девор тўсиқлар билан беркитиб олишни билдирди.
Маълумот учун:
Шу кунга қадар фуқаро У.Рахманкуловнинг мурожаатлари юзасидан туман Кадастер бўлими, Денов туман халқ қабулхонаси ва адлия бўлими ходимлари, шунингдек туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан У.Рахманкулов яшаш хонадонига борилиб, холат жойида ўрганилиб, тўғри тушунчалар берилган.
Фото суратлар илова қилинади.
Ушбуни туғри деб имзо чекувчилар:
Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати: Ф.Шарипов
Х.Д.П Денов туман кенгаши раиси: Х.Мирзаев
“Озод" МФЙ раиси: С.Мирзаев
Раис ўринбосари: М.Бойтўраева
Раис ўринбосари: А.Шаймарданов
Профилактика инспектори: Н.Нарзиев
Профилактика инспектори ёрдамчиси: С.Аянов
“Озод” МФЙга бириктирилган
“Мухаммадқул” жоме масжит имом хатиби: АМирзаев
Кўчаси бошлари: С.Бозоров
Р.Муродов
Маҳалла оқсоқолларидан М.Исматов
Х.Туропов
Do'stlaringiz bilan baham: |