1. Давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, таълим ва илмий муассасалардан, бошқа ташкилотлардан “Ёшлар парламенти”нинг ваколатларига киритилган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда сўраш ҳамда олиш;
2. Таълим ва илмий муассасаларнинг, марказларнинг, ҳуқуқни қўлловчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан (банкларидан), ахборот-кутубхона ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
3. Қонунлар лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлаш, тадбирлар ўтказиш ҳамда “Ёшлар парламенти”нинг ваколатига кирувчи бошқа вазифаларни амалга ошириш учун олимлар, мутахассислар орасидан ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, улар кенгашининг, қўмиталари ва комиссияларининг, депутатлар бирлашмаларининг мажлисларида иштирок этиш;
5. Тегишли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро тажриба ва ахборот алмашишни амалга ошириш;
IV. “Ёшлар парламенти” аъзосини сайлаш
9. “Ёшлар парламенти”нинг Республика Комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) “Ёшлар парламенти”га сайловни ўтказиш учун тузиладиган туман (шаҳар) комиссияларига бошчилик қилади ва ушбу Низомга мувофиқ сайлов ўтишини таъминлайди.
Республика комиссияси таркиби қуйидаги ташкилотларнинг вакилларидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Республика Комиссияси раиси).
10. “Ёшлар парламенти”га сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Республика комиссияси томонидан сайловга камида ўттиз кун қолганида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча туман (шаҳар)ларда туман (шаҳар) комиссияси тузилади.
Туман (шаҳар) комиссияси таркиби қуйидаги ташкилотларнинг вакилларидан шакллантирилади:
тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши;
тегишли ҳудудий адлия органлари;
тегишли Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаши (Комиссия раиси).
Туман (шаҳар) комиссиялари тегишли туман (шаҳар)дан сайланган аъзолар Республика комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
11. Сайлов бошланганлиги аввалги чақириқ “Ёшлар парламенти” аъзоларининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Республика комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
12. “Ёшлар парламенти”га аъзолик учун сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси туман (шаҳар) комиссиясига ёзма шаклда ёки “Ёшлар парламенти”нинг расмий сайти орқали анкета тақдим этиши мумкин.
Содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.
Ушбу Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланади.
13. Биринчи босқичда номзодлар ўзининг сайлов олди дастури тақдимоти билан туман (шаҳар) комиссиясида иштирок этади. Комиссия номзодларни сайлашда сайлов олди дастурининг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратади:
қонунчилик соҳасидаги сўнгги янгиликлар;
давлат бошқарувига оид билим ва тасаввурлар;
жамиятимизда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар ҳақидаги қарашлар;
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг даражаси.
Биринчи босқич якуни бўйича Комиссия 5 нафар номзодни(ҳар бир сиёсий партия бир нафардан) яширин овоз бериш йўли билан сайлайди.
14. Иккинчи босқичда Номзодлар сайлов олди дастури тақдимоти билан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашида иштирок этади. Тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши 1 нафар номзодни яширин овоз бериш йўли орқали сайлайди. Сайловда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
номзодларнинг сайлов олди дастурлари ёшларга оид муаммолар
ва таклиф этилаётган ечим йўллари;
номзодларнинг нотиқлик маданияти, лойиҳа мазмунини тингловчиларга етказиши;
билимли ва ҳозиржавоблиги.
15. Ҳар бир босқич якуни бўйича Баённома расмийлаштирилади
ва Комиссия раиси томонидан имзоланади. Баённоманинг бир нусхаси Республика комиссиясига тақдим этилади.