Низом I. Умумий қоидалар



Download 40,35 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi40,35 Kb.
#76398
  1   2   3   4
Bog'liq
0.2. Низом


Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил ___ июндаги _______ -сонли битимининг
2-иловаси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” тўғрисидаги
НИЗОМ


I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” (бундан буён матнда “Ёшлар парламенти” деб юритилади) юридик шахс мақомига эга бўлмаган маслаҳат органи бўлиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, тегишли сиёсий партиялар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ҳисобдордир.


2. “Ёшлар парламенти” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. “Ёшлар парламенти”нинг ваколат муддати – икки (2) йил. Ваколат муддати тугагач, янги чақириқ “Ёшлар парламенти” иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
4. “Ёшлар парламенти” ўз логотипи, аъзоларининг кўкрак нишонлари ҳамда белгиланган шаклдаги гувоҳномаларига эга бўлади.
5. “Ёшлар парламенти”нинг расмий номи:
а) давлат тилидаги:
тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”; қисқартирилган номи – “Ёшлар парламенти”;
б) рус тилидаги:
тўлиқ номи – “Молодежный парламент” при Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан; қисқартирилган номи – “Молодежный парламент”;
в) инглиз тилидаги:
тўлиқ номи – Youth parliament under the Legislative chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилган номи – Youth parliament.
II. “Ёшлар парламенти”нинг мақсад ва вазифалари

6. “Ёшлар парламенти”нинг мақсади – ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш.


7. “Ёшлар парламенти”нинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
2. Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш;
3. Қонунчилик техникаси, қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари, ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича амалий муҳокамаларни ташкил этиш;
4. Ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришда вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш;
5. Ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш;
6. Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш юзасидан янги
ва устувор йўналишларни белгилашда ёшларнинг фаоллигини ошириш;
7. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашишга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
8. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
9. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, уларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, бадиий дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш.



Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish