Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш методикаси, инновацион ўқитиш тизими ва технологиясини ишлаб чиқишга доир кўплаб тадқиқот ишлари ўтказилган ва бугунги кунда ҳам изчил ўрганилмоқда.
Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришга доир мазкур тадқиқот ишининг ўрганилганилик даражасини Ғарб мамлакатларида, МДҲ мамлакатларида ва Ўзбекистонда ўрганилиши каби уч қисмга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ғарб мамлакатларида М. Наттурно, Г.Айзенк, Б.Бовден, Ж.Вардлау, Е.Гоффман, Э.Геллнер, M.Дженкинс, C.Добсон, Э.Риэрдон, Ж.Эллпорт, Д.Жакобс, Э.Кадоури, С.Мендус, У.Ўзкиримли, Б.Шафер, С.Шилман, Э.Эриксен ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида толерантлик, бағрикенглик, байналминалликнинг назарий асослари, инсонларнинг бир-бирларини тушунишлари ва ўзаро ишонч; миллатларо маданиятлар, қадриятлар, билим ва технологияларнинг ўзаро сингиб бориши асоси ўрганилган..
Ўзбекистонда толерантликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик ва социологик томонлари ва ижтимоий фалсафий жиҳатларига доир кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган.
Хусусан, фалсафа фанлари доирасида толерантликнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари Б.Умаров, У.Саидов, С.Шермуҳамедов, М.Ҳайдаров, З.Ҳусниддинов, О.Атамирзаев, Д.Бобожонова, А.Закрулаев, Э.Каримова, Ш.Примқулов, А.Рахманкулова, З.Мунавваров, А.Салиев, Р.Убайдуллаева, И.Саифназаров, З.Қодирова, М.Хажиева, Р.Шамсутдинов каби олимлар томонидан ўрганилган.
Педагогика фанлари доирасида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш муаммоси олимлардан М.Қуронов, М.Очилов, Н.Ортиқов, Г.Ибрагимова, О.Мусурмонова, С.Нишонова, Ш.Э.Қурбонов, У.Маҳкамов, З.Исмаилова, Ш.Мардоновлар томонидан ўрганилган. Мазкур тадқиқотларда ёшларни баркамоллик руҳида тарбиялашда толерантликни ривожлантириш масалалари ёритилган. Шунингдек, оилавий муҳитда ёшларни маънавий-ахлоқий тарбияси, бағрикенглик туйғулари ва толерант муносабатларни шакллантиришнинг педагогик асослари А.Мунавваров, Д.Холиқов, М.Маҳмудова, М.О.Иномова, Ш.Шодмонова, О.Тўраева, О.Хасанбоева, О.Мусурмоновалар томонидан ўрганилган. Мисол учун, Г.Акрамованинг «Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик тушунчаларини шакллантиришнинг дидактик асослари», Г.Арипованинг «Оилада толерантлик тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари», Г.Қўшақованинг «Ёшларда толерантлик тафаккурини шакллантириш технологияси (олий таълим муассасалари мисолида)» каби тадқиқот ишларида ҳам мактаб ёшидаги болаларда толерантликни ривожлантириш, бағрикенглик руҳида тарбиялаш масалалари ёритилган.
Мамлакатимизда ўқувчи-ёшларда толерантлик, бағрикенглик ва байналминалликни ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психолог олимлар В.Каримова Ғ.Шоумаров, Н.Соғинов ва бошқалар томонидан оиладаги психологик муҳит, ижтимоий муносабатлардаги тоқатсизликлар, технологияларнинг ривожланиш таъсири ва бошқа омилларга боғлиқлиги асосида илмий психологик жиҳатдан тадқиқ этилган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг илмий тадқиқот марказларида ҳам толерантликка доир фундаментал тадқиқотлар узлуксиз равишда тадқиқ этилиши одатга айланган. Толерантликни тадқиқ этган олимлар қаторига Н.Б.Агабаян, Э.Н.Якубов, Т.Болотина, С.Н.Глазачев,М.И.Рожков, М.А.Ковальчук, Г.Д.Дмитриев, Д.В.Зиновьев, Л.И.Антонова, Н.А.Цветкова, М.Золотухин, П.Ф.Комогоров, В.М.Куницина, Н.Л.Оконешникова, М.С.Мириманова, В.Н.Павлов, Н.А.Саблина, И.С.Якиманская, В.А.Ситаров, Л.А.Шкатова, Э.Соколова, Л.В.Строгановаларни киритиш мумкин.
Бироқ юқорида келтирилган олимларнинг тадқиқот ишларида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг инновацион педагогик асослари етарлича ўрганилмаганлиги ҳам мазкур тадқиқот ишининг долзарблигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |