Никмаларини ривожлантириш методикаси



Download 304,93 Kb.
bet9/26
Sana13.06.2022
Hajmi304,93 Kb.
#665181
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
01.05.2022 авто

маънолари

Ўзбек тилида толерантлик, ўзга миллат ва маданиятни қабул қилиш қобилияти сифатида тушунилади ва сабр-тоқатлилик сўзи маъно жиҳатидан унга анча яқин туради. Мазкур тушунча жамият аъзоларининг онгу-тафаккури ва инсоний муносабатларида, хулқ-атворларида, муаммо ва қийинчиликларни енгишда, ҳар бир инсонга мурувват кўрсатишда ва бағрикенглик фазилатларини намоён қилишда ўз ифодасини топган.


Ўзбек атамашунослигида толерантлик тушунчаси ҳар бир инсонга хос бағрикенглик, одамларга ҳиммат ва мурувватли, меҳр-оқибатли, самимий, ғамхўр ва эътиборли, сабр-қаноатли, кечиримли бўлишини англатади. Кенг маънода толерантлик ҳамиша инсонга хос энг олий хулқ-одоб қоидаларини ўзида мужассамлаштирган, одамларни баҳамжиҳат яшашларига кўмаклашиш, уларда ҳаётга, орзу-мақсадларини рўёбга чиқишига ишонч ҳиссини уйғотишида ва ҳаёт давомида муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч-қудрат, ирода, тетиклик ҳиссини уйғотишга хизмат қилмоғи лозим. Толерантлик атамасини ўзбек тилида «бағрикенглик» атамаси билан айнанлаштирилганлигига гувоҳ бўламиз. Фикримизча, толерантликка хос бўлган хусусиятлар ўзбек тилидаги бағрикенглик тушунчаси моҳиятига тўла мос бўлгани сабабли шундай таржима қилинган. Фикримизча, толерантлик инсоний фазилат намунаси, муносабат, дунёқараш, уйғунлик шакли, ижтимоий муносабатни ифода этиш усулининг яшаш тарзида намоён бўлиши ҳамда бошқа маданият, дин, турмуш тарзи, дунёқарашлар мавжуд эканлигини танлаш олиш ва муроса-мадора қилиб тинч ва ҳамкорликда яшашдир9. Толерантлик шакллари ҳақидаги қатор фикрларга қўшилган ҳолда, биз толерантлик шаклларини сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий турларга ажратиб, тизимлаштиришни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Кўпгина манбаларда толерантлик сабр-бардошлилик, ўзларидан фарқ қиладиган инсонлар билан мулоқот ўрнатиш қобилияти, умумқабул қилинган фикрга, қарашга, эътиқодга ва ғояга қўшилмайдиганларга нисбатан чидамлилик сифатида талқин қилинади. Толерантлик инсоннинг ўз аслиятини ифодалаш шаклларининг турли-туманлигини ҳурмат қилиш, қабул қилиш ва тўғри тушунишни билдиради. Тўғри тушуниш эса унга итоат этишни англатмайди. Инсоннинг бу хислати унинг гуманистик табиатидан дарак беради ва атрофдагиларга муносабати билан белгиланади. Бошқача айтганда, толерантлик бир-биридан фарқ қиладиган дунёқараш, турлича аксиологик қарашлар, турлича шаблонлар ичида яшайдиган инсонлар ўртасида гуманистик алоқаларни йўлга қўйишга тайёрликдир.
Бугунги кунда жаҳонда толерантликни намоён қилиш, тоқатли бўлиш ва бошқаларни ҳурмат қилиш, уларнинг дини, ирқи, эътиқоди, қадриятлари, ахлоқий-сиёсий тафовутларни тўғри тушуниш интеграцион алоқалар кучайиб бориши билан қийинлашиб бормоқда. Бардошлилик глобал аҳамият касб этиб бормоқда ва глобаллашаётган дунёда инсонларнинг иродасини синовчи, мушкуллик туғдирувчи вазифалардан бирига айланмоқда. Янги мингйиллик фарзандларида тоқат ва чидамлилик йўқолиб бормоқда. Ҳаёт синовларининг мураккаблашуви ҳам инсонларнинг руҳий мувозанатсизлик холатига келтириб қўймоқда. Бундай вазиятда инсонларда сабр-тоқат, бардошлилик нозиклашиб бораверади. Шунинг учун ҳам кичик ёшдан бошлаб толерантлик кўникмаларини шакллантириш долзарб ижтимоий-сиёсий ва педагогик муаммо сифатида гавдаланмоқда. Шу боис ўқувчи-ёшларни бошланғич таълимданоқ бошқаларнинг фикри, қарашлари, эътиқоди, ахлоқига сабр-тоқат, чидамлилик, тоқатлилик ва бардошлилик, бағрикенглик билан муносабатда бўлишга ўргатиш зарурати ортиб бормоқда. Зеро, «биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим»10.
Бугунги кунда замонавий жамият учун янги типдаги инсонни, яъни толерант шахсни тарбиялаш заруратга айланди. Аммо, ижтимоий ҳақиқат сифатида толерантлик дунё ҳамжамиятининг ҳаётида жуда нотекис намоён бўлади.
Педагогик жараёнда толерантлик кўникмаларини ривожлантириш мураккаб вазифалардан биридир. Чунки толерантлик инсоннинг ўз индивидуаллигини намоён қилиш усулларининг ва шаклларининг ҳар хиллигини ҳурмат қилиш ва тушунишга интилишдир. Ҳозирги глобаллашув, модернизация, инновация асрида, коммуникация, интеграция ва ўзаро боғлиқлик жадал ривожланаётган бир даврда муросасизлик ва низолар бутун дунё учун потенциал хавф туғдиради. Толерантлик ижтимоий муносабатларда, айниқса, муҳим, зеро ҳозирги дунёда инсоннинг ўз атрофида юз бераётган воқеаларга бефарқ ва пассив муносабатда эмаслиги билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, фуқаролик жасорати тобора ўсмоқда ва уларнинг барчаси мавжуд зиддиятларни, ўзаро душманликни ҳамда қон тўкишларини бартараф қилишга йўналтирилиши зарур. Бунинг учун ёшларда билим ва кўникмаларни ривжлантириш билан бирга уларни ижтимоий муносабатларга ҳам тайёрлаш, мураккаб ижтимоий муҳитни англашга доир тарбиявий вазифаларни ҳам амалга ошириш зарур. Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларида билимсизлик кучайиб бориши билан бирга, тоқатсизлик ҳам, ўзгаларни фикр-мулоҳазаларини, қарашларини, эътиқодини ҳурмат қилмаслик ҳам кучайиб бормоқда. Буни маълум вазиятлардаги диний-ақидавий турфа-ҳилликни тўғри қабул қилмаслик, ўзгаларнинг эътиқодий эркинлигига тоқат қила олмаслик туйғуларига агрессив муносаабтни намоён қилиш орқали билдирмоқдалар. Шунинг учун ҳам таълим тизимида ёшларга билим бериш билан бирга, кенг дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш орқали уларни муттасибона хатти-ҳаракат ва фикрлашдан асраш, толерант муносабаларни ривожлантириш ҳам мақсад қилиниши лозим. Шу боис, «болаларнинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарур. Бу борада келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган «Миллий ўқув дастури» жорий этилади»11.
Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда толерантликни ривожлантириш натижасида:
- мактаб ва синф жамоасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни амалга оширувчи ўқувчини тарбиялаш;
- интолерант муносабатларга қарши чиқадиган ўқувчини тарбиялаш ҳам мақсад қилинган.
Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантиришдан мақсад бизнингча қуйидагилардан иборатдир:
- ўқитувчилар, ота-оналар, атроф-муҳитдаги кишилар ва бошқаларнинг фикрлари, мулоҳазалари ва қарашларига, ишончларига нисбатан бардошли бўлишга одатлантириш;
- толерантлик кўникмаларини бир қадар эгаллаган ўқувчиларда коммуникатив, яъни мулоқот маданияти элементларини ривожлантириш;
- бошланғич синф ўқувчиларини табиат, жамият аъзолари ҳамда атроф-муҳитга нисбатан тажовузкорликка қарши курашиш руҳида тарбиялаш.
Бошланғич синф ўқувчиларида таълим-тарбия орқали кечиримлилик, ҳамжиҳатлик, консенсус ўрнатиш кўникмаларини ривожлантириш орқали уларда толерантликнинг дастлабки кўринишларини секин-асталик билан шакллантириш мумкин бўлади. Кичик мактаб ўқувчиларида таълимнинг дастлабки давриданоқ ўз синфдошлари билан дўстона муносабатда бўлишларини таъминлаш, бир бири билан кўпроқ суҳбат қуриш, фикр алмашиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кейинроқ эса бир бирини қизиқишлари, орзулари, истаклари билан ўртоқлашишга ўргатиш, бир бирини истакларини ҳурмат қилишга ўргатиш толерантликни ривожлантиришдаги муҳим ва аҳамиятли босқич ҳисобланади. Чунки тоқатли ва чидамли муносабатларнинг бошланиши ва ижтимоий муносабатларнинг илк босқичи кичик мактаб босқичидан бошланади. Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларининг ривожлантиришдаги муҳим метод «ўйин методи» ҳисобланади. Ҳар бир фанни ўргатиш жараёнида ўйин методидан фойдаланиш ўқувчиларда бир бирини ҳурмат қилиш, уларни борича қабул қилиш туйғусини шакллантиради. Бу орқали ўқувчиларда бағрикенглик шаклланади ва плюралистик фикрлар ва толерантлик кўникмалари ривожланиб боради. Зеро бу ҳолатда, толерантлик бошқа плюралистик фикрлар, эътиқодлар, маданиятлар, хулқ-атвор, ахлоқий қадриятларни менсимаслик, уларга нисбатан тоқатсизликни бартараф этиш механизми сифатида ишлатиладиган меъёр ва тамойиллар тизими билан бевосита боғлиқ бўлиб, халқимизнинг соғлом турмуш тарзи, миллий, минтақавий ва умуминсоний маънавий эҳтиёж ва интилишларга тўла жавоб беради.
Бошланғич синф ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришда таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни тадқиқ этиш ва уларни бартараф этишга доир ечимларни таклиф этиш мақсадга мувофиқ саналади. Мисол учун бугунги таълим тизимидаги асосий муаммо педагогларнинг ўзида толерантлик кўникмалари шаклланмаганлиги ва ривожланмаганлиги, уларда фикрлар ҳилма-ҳиллигини тўғри қабул қилмаслик, эътиқодий муттаносибликнинг кучлилиги, ўзгаларнинг ўзгачалигини қабул қила олмаслик, ахлоқий ва тарбиявий стериотипларга боғланиб қолганлик намоён бўлади. Бу эса ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожланишига тўсқинлик қилади. Бошланғич синф ўқувчиси ўқитувчисининг ҳар бир айтган гапини ёдлаб олиш билан бирга унинг хатти-харакатлари, кўникмаларини ҳам ўзлаштиради. Шундай экан шахсий намуна бўлиш учун педагогларнинг ўзида юксак толерантлик тафаккурини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бироқ бизнинг мактаб таълимимизда бу холат қониқарли эмас. Кўплаб ўқитувичиларнинг ўзи диний ва ахлоқий толерантликнинг ўзи нима эканлиги тўғрисида билимга эга эмас. Шу боис, бугунги кунда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида ўқитувчилар малакасини ошириш, уларда толерантлик тафаккурини ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш лозим.
Диссертациянинг «Бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шакли, методи ва воситалари» деб номланган иккинчи бобида бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар таҳлили, инновацион технологиялар ва уларни такомиллаштириш йўллари тадқиқ этилган.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш орқали мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи бандига асосан хавфсизлик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ва бошқа миллий ва этник низоларни олдини олиш мумкин. Чунки кичик ёшдаги болаларда толерант тафаккурни ривожлантириш, бағрикенглик кўникмаларини таркиб топтириш орқали бутун жамиятни тарбиялаш, уларни тоқатли ва чидамли қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун аниқ ишлаб чиқилган режа ва бу асосида тизимли педагогик жараённи ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, «дунёда, ён-атрофимизда қандай кескин рақобат, ғоявий, мафкуравий кураш кетмоқда! Шундай мураккаб бир вазиятда ҳақиқий зиёлининг қўл-қовуштириб, томошабин бўлиб ўтиришга ҳаққи борми? Такрор айтаман, эл-юрт тақдирига лоқайдлик-бу сотқинликдан ҳам ёмон. Бундай салбий иллатларга, айниқса, муқаддас таълим даргоҳларида мутлақо ўрин бўлмаслиги керак»12.
Болалар мактабга қатнай бошлаши билан янги, нотаниш шароитларга тушиши, билимларнинг етишмаслиги, такрорий муваффақиятсизлик ҳолатлари ўзларига ишончсизликни келтириб чиқаради. Бу жараёнда ўқувчиларнинг биргаликда ўқиб-ўрганиши, ўйнаши, фикр алмашиши ва муҳитга мослашиши билан йўқолиб боради. Ўзига ишонч, фикрда собитлик хусусиятлари 3-синфдан бошлаб мустаҳкамланади ва бу ўзгаришлар уларни муваффақиятга етаклайди. Ўзига ишонч ва собит фикрлик ҳусусиятлари ўқувчиларда толерантлик кўникмаларини ривожлантиради. Кичик ёшдаги ўқувчиларининг иродавий сифатларинип ривожланишида уларнинг сезгилари катта роль ўйнайди. Бу босқичда ирода ва сезгиларнинг ривожланиши доимий бирликда амалга ошади. Айрим ҳолларда сезгилар иродани шаклланишига хизмат қилса, бошқа бир ўринларда уни тўхтатади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошланғич таълимда толерантликни авторитар услубдаги дарс жараёнида ва муносабатларда шакллантириб бўлмайди. Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини педагогик жараённи демократик шароитда ташкил этиш ва ўқитувчи ва ўқувчи муносабатида либерал муҳитни қарор топтириш орқали ривожлантирилади. Толерантлик маданиятини тарбиялашни қуйидаги формулада кўрсатиш мумкин: «ота-оналар+ болалар+ ўқитувчи». Бунда мактаб ва оила ўқувчилар билимини тўлдирувчи ва олган билимларни амалиётда кўрсатиб беришни талаб этувчи муҳитга айланиши лозим.
Бошланғич таълимда толерантлик кўникмаларини ривожлантиришда ўқувчиларнинг оилавий муҳитида ҳам толерант шароитни шакллантириш ва либерал ижтимоий муҳитни яратиш зарур.
Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини такомиллаштириш, сифат ўзгаришларини намоён қилиш борасида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 24-бандида «Миллий ғоя», «Одобнома», «Динлар тарихи», «Ватан туйғуси» фанларини бирлаштирган ҳолда 2020-2021 ўқув йилидан ягона «Тарбия» фанини жорий қилинди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан асос солинган янги фан ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, юксак билим ва салоҳиятли шахс, кучли дунёқарашга ва ҳаётий позицияги эга инсон бўлишига қаратилган махсус стратегия ҳисобланади.
Аслида бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш мазкур «Тарбия» фани асосида олиб борилиши, ушбу фан асосларини тўғри йўналтириш, педагогик жараённи тушунарли қилиб олиб бориш орқали ривожлантирилади.
Бошланғич синф ўқувчиларида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш масаласи ҳамда унинг таълим тизимига жорий этиш талаби куйидаги вазифалар қўлами билан белгиланади:
- толерантлик тафаккурининг тарихий илдизлари, унинг келиб чиқиши омиллари, Ўзбекистонда унинг тарихий шаклланиш жараёнларининг маънавий-маърифий ва тадрижий ривожини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- толерантлик тафаккурининг замонавий талқинини ва истилоҳ таърифини ишлаб чиқиш, педагогик тамойиллар таркибида толерантлик тушунчасининг тутган ўрнини илмий изоҳлаш, толерантлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича илмий амалий тажрибаларни таҳлил қилиш;
- кичик мактаб ўқувчиларининг онгида толерантлик кўникмаларини ривожлантириш асосида уларни жамият ҳаётига тайёрлаш, мазкур жараёнда ёшларда ўз диний эътиқоди, оила ва унинг аъзолари диний эътиқодига бўлган муқаддас ва эътиборли, масъулиятли муносабатни шакллантириш, диний бағрикенглик негизларни таҳлил этиш, толерантлик ғояларини шаклантиришнинг янги педагогик услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ёшларни жамият ҳаётига толерантлик асосида тайёрлашнинг педагогик асосларини илмий ўрганиш;
- мактаб таълими асосида бошланғиич синф ўқувчиларининг толерантлик кўникмаларини ривожлантириш йўналишидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш, унинг кейинги такомиллашиш тамойилларини белгилаш, педагогик технологиялар нуқтаи назаридан тадқиқ этиш;
- ўқувчиларда толерантлик тафаккурини такомиллаштиришга доир илғор педагогик технологияларни қўллаш, самарали шакл, метод ва воситаларини аниқлаш, уларни амалий тажриба-синовидан ўтказиш;
- мактаб таълимининг бошланғич синф ўқувчилари учун толерантлик фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик моделларини яратиш. Толерантлик тафаккурини ўқувчилар тафаккурида ривожлантириш вазифаси педагогик илмлар таснифида турган долзарб масалалардан бўлиб, унинг ижобий ечими ёшларни дунёвий ва диний илмлар асосида тарбиялашнинг муҳим талабларидан биридир.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ўқувчилар билимли бўлиш билан бирга қатъиятли, сўзида собит, олийжанноб, бағрикенг ва юксак ахлоқий толерантлик кўникмаларига эга бўлишларии лозим. Шу боис, толерантлик янги асрдаги инсонлараро муносабатларнинг асоси, инсониятни турли зиддиятлардан асраш усули ҳисобланади. Шундай экан, толерантлик тамойилларини тарбия тизимининг илк босқичлариданоқ таълим жараёнига киритиш, унинг мактабдан олдинги таълим, бошланғич таълим, ўрта таълим ва олий таълим босқичлари бўйича дифференциал тақсимланган тизимни яратиш давр талабидир.
Таълим жараёнининг мавжуд ҳолатини ҳам толерантлик тамойиллари асосида қайта қуриш даркор. Толерантлик тамойилларини тарбиялаш жараёнида педагогнинг ўзидан толерантлик тамойилларига тўла риоя этиш талаб этилади. Мактаб таълимида аудиториядаги муҳитни зўравонлик, педагог устунлиги, беҳурматлик асосида ташкил қилиб бўлмайди, фикр эркинлигини мустақил фикрлаш қобилияти сифатида эъзоз билан қабул қилиш, тенглик, таълим жараёнининг инсонийлаштирилиши, томонлар ва ўзаро алоқаларни ҳамжиҳатликда қуриш таълим жараёнининг самарадорлигини толерантлик асосида ташкил қилишга имкон яратади.
Ўқувчилар онгида толерантлик тафаккурини ривожлантириш мазмуни уларда куйидаги умумий ва изчил кўникмаларнинг тарбияланишига қаратилмоғи даркор:
- жамиятда тинч-тотувлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, барқарорлик, бунёдкорликка асосланган толерантлик муносабатларини ҳар жабҳада ўрната олувчи етук шахс;
- толерантликка ёт бўлган муносабатларга қатъий қарши чиқа оладиган фаол шахс;
- толерантлик қадриятларини кенг тарғиб ва ташвиқ эта оладиган, ўз ғоялари атрофида ёшларни мужассам этиб, уларни бунёдкорлик фаолиятига жалб эта оладиган етакчи шахс;
- ўз ҳаётини толерантлик тамойиллари асосида қура оладиган ҳамда етук, фаол, етакчи шахс хусусиятларини тўла намоён этган комил шахс.





Download 304,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish