Нефтни қайта ишлашда гидрогенлаш жараёнлари 15. 1–§. Гидрогенлаш жараёнларини синфланиши



Download 50,85 Kb.
bet11/21
Sana30.05.2022
Hajmi50,85 Kb.
#620731
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
mahliyo kurs ishi

Мой ва парафинларни гидротозалаш. Мойли фракцияларни
гидротозалаш гетероатомли полициклик ва смолали моддаларни чиқариб
юбориш йўли билан барқарорлик, ранг, коксланиш каби хоссаларни
яхшилаш учун хизмат қилади. Сульфат кислотали ва контактли тозалаш
олди жараёнига нибатан бу жараённинг технологиклиги юқорироқдир.
Мойли фракцияларнинг гидротоза–ланиши 300–325 0С ҳароратда, 4 МПа
да АКМ ва АНМ катализаторларида ўтказадилар. Промоторли
алюмотемирмолибденли катализатор истиқболли катализатор бўлиб
ҳисобланади, бу катализаторларда мойларни гидротозалаш 225–250 0С
ҳароратда 2,7–3,0 МПа босим остида муваффақиятли ўтади.
Парафин, церизин ва петролатумларни гидротозалаш улардаги
олтингугурт, органик бирикмалар, алкенлар, смолаларнинг миқдорини
пасайтиради, ранги ва барқарорлигини яхшилайди. Жараённи мойларни
гидротозалаш жараёнининг шароитларига яқин бўлган шароитда
ўтказадилар. АКМ ва АНМ катализаторларидан ташқари алюмохром–
молибденли ва никельвольфрамтемирли сульфидирланган катализатор–
лар қўлланилади.
Нефт қолдиқлари гидротозалаш. Нефт қолдиқлари (мазут,
гудрон)нинг нефтга ҳисоблаганда чиқиши 45–55 % га етади. Нефтни
чуқур қайта ишлашнинг ва очиқ рангли нефт маҳсулотларини ажратиб
олишни ошириш йўлларидан бири бўлиб нефт қолдиқларини каталитик
қайта ишлаш ҳисобланади. Дистиллятли хомашёга нисбатан қолдиқлар
олтингугуртли, азотли ва металлорганик бирикмалар, смолалар,
асфальтенлар, кул миқдорининг анча кўплиги билан характерланади.
Нефт қолдиқларини қайта ишлашга тайёрлаш учун бир қатор тўғридан–
тўғри бўлмаган гидроолтингугуртсизлантириш усуллари таклиф қилинган. Бу усулларнинг моҳияти мазутни вакуумли ҳайдаш ва ажралиб
чиққан гудронни деасфальтенлаб кейинчалик вакуумли газойл ва
деасфальтизатни гидротозалашдан иборатдир. Агар тозаланган маҳсулотлар деасфальтенлаш қолдиғи билан аралашмаса, унда қозонхона
ёқилғисида олтингугуртнинг миқдори анча пасаяди (0,2–0,3 % гача).
Тозаланган маҳсулотлар қолдиқ билан аралаштирилганда ёқилғидаги
олтингугуртнинг миқдори 0,4–1,4 % ни ташкил қилади.
Нефтни қайта ишлаш заводларининг ҳозирги замон схемаларида
кўпроқ мазутнинг тўғридан–тўғри олтингугуртсизлантирилишини ёки
вакуумли дистиллят ва гудроннинг ажратилган каталитик қайта ишлашни
қўллайдилар. Мазутнинг тўғридан – тўғри гидроолтингугуртсизланишини қуйидаги шароитда ўтказадилар: ҳарорат 370– 427 0С, босим 10–15
МПа, АКМ катализаторида ҳомашё етказишнинг ҳажмий тезлиги 0,5 соат–
1. таркибида 0,3 % гача олтингугуртни сақлаган мазутнинг чиқиши 97–99
% ни ташкил қилади. Олтингугуртсизлантириш билан бир вақтнинг ўзида
азот, смолалар, асфальтенларнинг чиқариб юборилиши ва хомашёнинг
қисман деструкцияси содир бўлади.
Гудронни гидротозалаш мазутларни гидротозалашига қараганда
мураккаброқ масаладир. Бундай хомашёни самарали қайта ишлашни
фақатгина уни олдиндан деметалланганда ёки деасфальтенлаганда амалга
ошириш мумкин.
Қолдиқларни тўғридан–тўғри гиролит гугуртсизлантириш жараёнининг асосий камчилиги бўлиб катализаторда кокс ва металлнинг
тўпланиши натижасида унинг фаоллигини тез йўқолиши ҳисобланади.
Кокс билан заҳарланганда катализаторнинг фаоллиги регенерациялаш
йўли билан тикланади. Металлар (V, Ni) билан заҳарланганда оксидловчи
регенерациялаш катализаторининг фаоллигини тикламайди. Қолдиқларни
гидротозалаш технологиясига деметаллаш жараёнини киритиш
катализаторнинг сарфини 3–5 мартага камайтиришга имкон беради.

Download 50,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish