Нефтни қайта ишлашда гидрогенлаш жараёнлари 15. 1–§. Гидрогенлаш жараёнларини синфланиши



Download 50,85 Kb.
bet10/21
Sana30.05.2022
Hajmi50,85 Kb.
#620731
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
mahliyo kurs ishi

Дизел ёқилғиларини гидротозалаш. Охирги йилларда ўрта
дистиллятларни гидротозалаш жараёнларининг ривожланишига ошиб
бораётган қизиқиш олтингугуртли ва юқори олтингугуртли нефтларни
қайта ишлаш ҳажмини ошиши билан ҳам транспорт воситаларининг кенг
дизеллаштирилиши билан ҳам боғлиқдир. МДҲда ҳозирги вақтда дизел
фракцияларининг 80 % дан ортиғини гидротозаланади.
Бунда олтингугуртнинг миқдори 0,2–0,5 % ни сақлаган дизел
ёқилғиларини ишлаб чиқариш тахминан 90 % ни ташкил қилади. Тўғри
ҳайдаладиган дизел фракцияларини АКМ катализаторларида 350–400 0С
ҳароратда 3–4 МПа босим остида, хомашёни етказиб бериш ҳажмий
тезлиги 2–5 соат–1 ва хомашё водород сақлаган газининг айланиши 300–
600 м3/м3 бўлганда уларнинг гуруҳли ва фракцион таркиби деярли
ўзгармаган ҳолда гидротозалашга дучор қиладилар. Гидролтингугурт–
сизлантириш даражаси 85–95 % ни ташкил қилади.
Халқ хўжалигининг дизел ёқилғисига бўлган эҳтиёжининг ошиши
билан келиб чиқиши иккиламчи бўлган дистиллятлардан, каталитик
крекинг, секинлашган коксланиш, висбрекинг маҳсулотларидан юқори
сифатли дизел ёқилғиларини олиш алоҳида долзарбликка эга. Бу хомашё
тўғри ҳайдалгандан олтингугурт, азот, смолалардан, алкен ва аренларнинг
миқдори кўплиги билан фарқ қилади. Уни тозалаш учун жараённи анча
паст бўлган ҳажмий тезликда – тахминан 1 соат–1, водороднинг анча
юқори босими остида – тахминан 5 МПа да ўтказадилар. Келиб чиқиши
иккиламчи бўлган дизел ёқилғилар аренларнинг юқори концентрациялари
билан белгиланган паст цетан сонлари билан характерланади.
Цетанли характеристикаларни ошириш учун аренларнинг кўпроқ
қисмини гидрогенлаш керак, бу эса фаол катализаторларда 400 0С
ҳароратда водороднинг босими 10 МПа гача бўлганда амалга оширилади.
Вакуумли дистиллятларни гидротозалаш. Вакуумли дистил–
лятлар (вакуумли газойллар) каталитик крекинг, гидрокрекинг,
электродли кокс олиш жараёнларида хомашё бўлиб ҳисобланади. Бу
жараёнлар натижасида чиқадиган маҳсулотларининг унумини ошириш ва
сифатларини яхшилаш ҳамда атроф–муҳитни олтингугурт оксидлари
билан ифлослантиришни камайтириш учун ишлаб чиқарилаётган
вакуумли газойлларнинг кўп қисми гидротозаланади.
Нефтни бирламчи ҳайдашда ҳосил бўлган вакуумли газойлнинг
гидротозаланиши кўп қийинчилик туғдирмайди. Уни ўрта дистиллятларни гидротозалашдаги шароит ва жиҳозларда ўтказадилар, яъни ҳарорат 360–
410 0С, босим 4–5 МПа, хомашё етказишнинг ҳажмий тезлиги 1–1,5 соат–1.
Бунда гидроолтингугуртсизлантиришнинг даражаси 90–94 % га етади,
азотнинг миқдори 20–25 % га камаяди, металларники – 75–85 % га,
аренларники – 10–12 % га, коксланиши – 65–70 % га тенг. Келиб чиқиши
иккиламчи бўлган оғир вакуумли газойллар (секин борувчи кокланиш,
висбрекинг) олтингугурт, азот, алкенлар, аренлар, смолаларнинг юқори
миқдори билан характерланади. Бундай газойлларни бирламчилар билан
аралашмада қайта ишлашни тавсия этадилар, бирламчилар эса 30 % гача
бўлган миқдорда қўшилиши керак.
Агар иккиламчи жараёнларнинг оғир газойллари техник углерод
олиш учун хомашё сифатида мўлжалланган бўлса, уларни гидротайёрлаш
жараёнида эса аренларга тегмасдан фақатгина олтингугурт ва азотнинг
бирикмаларини чиқариб юбориш керак, бундай масалани шароит ва
катализаторни танлаш билан ҳал қилинади.

Download 50,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish