15.3– жадвал
Олтингугуртли нефтнинг вакуумли дистиллятли гидрокрекингининг
маҳсулотлари
Кўрсатгичлар
|
Мақсадли маҳсулотлар (танлаш
варианти)
|
|
|
|
Бензин
|
Реактив
ёқилғиси
|
Дизел
ёқилғиси
|
Бензин ва
дизел
ёқилғиси
|
|
100 %ли водороднинг
сарфи,% Хомашёга ҳисоб–
ланганда чиқиши, %:
|
4,10
|
3,82
|
2,40
|
6,3
|
Қуруқ газ (+ йўқотишлар)
|
6,50
|
7,62
|
5,70
|
6,83
|
Водород сульфид
|
2,30
|
2,30
|
2,30
|
2,30
|
С3–С4 фракция (сиқилган
газ)
|
10,60
|
10,20
|
4,30
|
8,40
|
Бензинли фракциялар С5–С8
|
–
|
23,20
|
–
|
–
|
С5–С6 (енгил бензин)
|
17,62
|
–
|
2,60
|
9,20
|
С7–С10
|
33,40
|
–
|
12,80
|
20,40
|
Керосин фракцияси
120–2400С
|
–
|
41,50
|
–
|
–
|
Дизел фракцияси 180–350 0С
|
25,40
|
–
|
66,90
|
47,00
|
240–350 0С
|
–
|
10,00
|
–
|
–
|
Газойлли фракция 350–450 0С
|
8,30
|
10,00
|
7,90
|
9,50
|
Жараённинг шароитлари: босим 15 МПа; ҳар қайси поғонада ҳажмий
тезлик 1 соат–1; водород сақлаган газнинг айланиш карралиги 100–1700
м
3/м3 хомашё; I–поғонанинг ҳарорати 420 0С, АКМ катализатори; II–
поғонанинг ҳарорати 320–425 0С, катализатор Ni ёки Pt
алюмосиликатда.
Бундан ташқари, гидрокрекинг газойллари каталитик крекинг
газойлларига қараганда камроқ ароматлашган.
Реактив ёқилғи варианти реактив ёқилғига қўйиладиган стандарт
талабларига жавоб берадиган 120–240 0С фракциядан 41,5 % гача
миқдорда олишга имкон беради. Дизел ёқилғили йўналишга эга бўлган
иккита бошқа вариантларда цетан сони 50 бўлган дизел ёқилғидан 47 ва
67 % олиш мумкин. Гидрокрекингнинг истиқболли йўнилиши бўлиб мойли фракцияларни
(вакуумли дистиллятлар ва деасфальтизатлар) қайта ишлаш ҳисобланади.
Мойларни чуқур гидрогенлаш қовушқоқлик индексини 36 дан 85–110 гача
оширишга, олтингугуртнинг миқдорини 2 % дан 0,04 – 0,1 % гача
пасайтиришга, қотиш ҳароратини анча камайтиришга, қотиш ҳароратини
пасайтиришга имкон беради. Шароитни танлаб туриб (ҳароратни, хомашё
етказиш ҳажмий тезлигини, катализаторни) амалда исталган нефтлардан
юқори қовушқоқлик индексига эга бўлган мойларни олиш мумкин.
Деструктив жараёнларни чегаралаш ва мақсадли маҳсулотларнинг
чиқишини ошириш учун кўп ҳолларда жараённи икки босқичда олиб
борадилар. Биринчи босқичда (ҳарорат 420–440 0С ва босим 20–30 МПа)
АНМ катализаторларида полициклик бирикмаларни гидротозаланиши ва
гидрогенланиши содир бўлади. Юқори босим полициклик арен ва
циклоалканларнинг ҳамда смолалар чуқур парчаланиши ва
гидрогенланиши учун зарур, бунинг оқибатида коксланиш пасаяди ва
қовушқоқлик индекси ошади.
Иккинчи босқичда (ҳарорат 320–250 0С ва босим 17–18 МПа)
бифункционалли катализаторларда мойларни охиригача тозалаш ва н–
алканларнинг гидроизомерланиши содир бўлади. Изоалканлар нормал
тузилишли алканларга қараганда анча ҳароратда қотганлиги учун
гидроизомерланиш мойли фракцияларнинг қотиш ҳароратини
пасайтиради ва эритувчилар билан депарафинлаш операциясини мустасно
қилади.
Керосин газойлли фракцияларнинг бифункционалли–алюмоплатинали катализаторларда ёки алюминий оксидида никель ва вольфрамнинг
сульфидларида гидроизомерланиши қотиш ҳароратини – 35 0С бўлган
паст ҳароратда қотадиган дизел ёқилғисини олишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |