Нефтни қайта ишлашда гидрогенлаш жараёнлари 15. 1–§. Гидрогенлаш жараёнларини синфланиши



Download 50,85 Kb.
bet20/21
Sana30.05.2022
Hajmi50,85 Kb.
#620731
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
mahliyo kurs ishi

Селектив гидрокрекинг. Жараён паст ҳароратда қотадиган ёқилғи ва
мойларни олиш мақсадида хомашёдан гидрогенолиз йўли билан нормал
тузилишли алканларни чиқариб юбориш учун мўлжалланган. Катализатор
сифатида бу жараёнда геометрик селектив цеолитларни қўллайдилар. Бу
цеолитларнинг кириш ғовакларининг ўлчамлари (0,5–0,55 нм) бўшлиққа
эркин киришга ва у ерда фақатгина диаметри 0,49 нм бўлган нормал
алканларнинг молекулалар билан таъсирлашишга имкон беради. Бошқа
углеводородларнинг молекулалари катта диаметрга эга (масалан, 2 –
метилпентан – 0,56; бензол – 0,58; циклогексан – 0,61) ва цеолитнинг
бўшлиғига кира олмайди. Ўзгаришларнинг ҳосил бўлган маҳсулотлари н
алканларни гидрогенлаш учун цеолитга одатда гидрогенлайдиган
компонентлар (платина гуруҳи металлари, никель ҳамда молибден ва
вольфрамнинг оксид ва сульфидлари) киритилади. Селектив крекингга тўғри ҳайдалган бензинни ҳамда риформинг
бензинини ва аренларни экстракциялагандан кейин ҳосил бўлган бензин –
рафинатни н–алканларнинг молекуляр массасини пасайиши ва қисман
изомерланиши ҳисобига юқори октанли бензинларни олиш мақсадида
амалга оширилади.
Риформинг ва селектив гидрокрекингни ўз ичига олган уйғунлашган
жараён селектоформинг деб аталади. Жараён риформат ёки рафинатни
(аренларни ажратиб олгандан кейин) гидрокрекингнинг селектив
катализаторларида қуйидаги шароитда қайта ишлашдан иборат: ҳарорат
360 0С атрофида, босим 3 МПа, ҳажмий тезлик 1 соат–1, водород сақлаган
газнинг айланиш карралиги 1000 м3/м3 хомашё. Жараён натижасида
бензиннинг октан сони 10–15 пунктга ошади. Селектоформинг
индивидуал аренларни ишлаб чиқарувчи катта қувватга эга бўлган нефтни
қайта ишлаш заводларида самаралидир.
Керосин ва дизел ёқилғиларидан н–алканларни селектив чиқариб
юбориш билан паст ҳароратда қотадиган реактив ёқилғиси ( қотиш
ҳарорати –50 дан –60 0С гача) ва қишки дизел ёқилғиси олинади. Бир
вақтнинг ўзида нефт кимёсида хомашё сифатида ишлатиладиган С3–С5
углеводородларнинг фракцияси ҳосил бўлади.
Жараён бир– ва икки поғонали схема бўйича 350–400 0С ҳароратда, 3–
14 МПа босимда, хомашё етказишнинг ҳажмий тезлиги– 0,5–5,0 соат–1,
водород сақлаган газнинг айланиши 500–1500 м3/м3 хомашё. Реактив
ёқилғиларнинг чиқиши 75–90 %.
Селектив крекингни худди гидроизомерланиш каби тўғри
ҳайдаладиган фракциялар ва рафинатлардан паст ҳароратда қотадиган
мойларни ишлаб чиқариш учун ишлатадилар. Жараённи 300–430 0с
ҳароратда, 2–10 МПа босимда, хомашё етказишнинг ҳажмий тезлиги 0,5–2
соат–1 бўлганда ўтказадилар. Мойларни чиқиши 80–87 % ташкил қилади.
Мойларнинг сифати эритувчилар билан ўтказиладиган паст ҳароратли
депарафинзатциялашда олинадиган мойларнинг сифатига яқин. Мойларни
қотиш ҳарорати +6 0С дан – (40–50) 0С гача пасайтириш мумкин.
Мойларни селектив гидрокрекинги учун Россияда юқори кремнеземли
цеолит ЦВМ асосида СГК–1 катализатор ишлаб чиқилган.

Download 50,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish