Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet72/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

9-БОБ. ҚУВУРЛИ ПЕЧЛАР


9.1. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Қувурли печь нефть ва нефть маҳсулотларини иситишга мўлжал-ланган ускуна бўлиб, печнинг камерасида ёнилғини ёқишдан ҳосил бўлган юқори ҳароратли ёниш маҳсулотларининг иссиқлиғидан фойдаланишга асосланган. Қувурли печда иситилиши лозим бўлган хом ашё змеевикнинг қувурлари ичидан ҳаракат қилади, ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ маҳсулотлар эса қувурларнинг ташқари юзаларини сийпаб ўтади.


Замонавий қувурли печлар одатда иккита камерали бўлади: 1) радиант камераси, бу ерда ёнилғи ёнади ва иссиқлик қиздирилган ёниш маҳсулотларидан ва деворлар юзасидан қувурларга асосан нурланиш орқали берилади; 2) конвекция камераси, бу ерда ёнишдан ҳосил бўлган иссиқ маҳсулотларнинг қувурлар билан тўқнашуви пайтида иссиқликнинг қувурларга асосан конвекция йўли билан берилиши юз беради.
Қувурли печлар нефть ва газни қайта ишлаш, нефть кимёси, кокс кимёси ва саноатнинг бошқа тармоқларида кенг тарқалган бўлиб, турли технологик жараёнлар (нефть ва мазутни ҳайдаш, пиролиз, каталитик крекинг, риформинг, гидротозалаш, мойларни тозалаш ва ҳоказо)да ишлатилади ва кўплаб қурилмаларнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Қувурли печларнинг тузилиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: иссиқлик ўтказишнинг усуллари; ёниш камераларининг сони ва шакли; радиация зонасидаги секциялар (ёки камералар) нинг сони; аланга ва қувурлар ўқларининг ўзаро жойланиши; қувурларнинг нурланиш русуми; иситилаётган маҳсулот оқимларининг сони; конвекция камерасининг радиант камерасига нисбатан жойланиши; радиант ва конвекция қувурларининг узунлиги ва ҳоказо.
Қувурли печларнинг асосий катталиклари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: печнинг иш унумдорлиги; фойдали иссиқлик сарфи; иситиш юзасининг иссиқлик бўйича кучланганлик даражаси; печнинг фойдали иш коэффициенти.
Саноатда радиант қувурларининг иситиш юзалари 15-2000 м2 атрофида бўлган қувурли печлар ишлатилади. Турли тузилишга эга бўлган қувурли печларнинг иссиқлик бўйича иш унумдорлиги 0,12 дан 240 МВт гача ўзгаради, иситилаётган муҳит бўйича иш унумдорлиги эса 8-105 кг/соат га тенг бўлади. Иситилаётган муҳитнинг печга кириш ва ундан чиқишдаги ҳарорати технологик жараёнларга боғлиқ бўлиб, 70 дан 9000С гача, босимнинг қиймати эса 0,1 дан 30 МПа гача ўзгариши мумкин. Қувурли печларнинг фойдали иш коэффициенти 0,65-0,85 атрофида бўлади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish