Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet80/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

10-БОБ. МОДДА ЎТКАЗИШ АСОСЛАРИ


10.1. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Бир фазадан иккинчи фазага модда ўтиши билан боғлиқ бўлган жараёнлар модда алмашиниш жараёнлари деб юритилади. Модда ўтиш жараёни фазалар ўртасида мувозанат ҳолат юз бергунга қадар давом этади. Бир фазанинг ичида эса модда концентрация юқори бўлган нуқтадан концентрацияси паст бўлган нуқтага томон ўтади. Саноатда модда алмашиниш жараёнлари биринчи навбатда суюқ ёки газ ҳолатидаги гомоген аралашмаларни ажратиш, уларни қуйиқлаштириш, оқова сувлар ва ишлаб чиқаришдан чиқиб кетаётган газларни тозалаш учун кенг ишлатилади. Нам материалларни қуритиш, қаттиқ жисм таркибидаги керакли компонентни эритиб олиш ёки эритмалардан кристалларни ажратиб олиш каби жараёнлар ҳам модда алмашиниш жараёнлари қаторига киради. Фазалар суюқ, қаттиқ, газ ва буғ ҳолатида бўлиши мумкин.


Саноатда қуйидаги модда алмашиниш жараёнлари кенг тарқалган.
Суюқликларни ҳайдаш ва ректификация қилиш. Бундай жараёнлар суюқ гомоген аралашмаларни суюқлик оқими ва аралашмани буғлатиш пайтида ҳосил бўладиган буғ билан ўзаро таъсири ёрдамида компонентларга ажратишга асосланган. Суюқ ва буғ фазалар орасида компонентларнинг ўзаро алмашиниш йўли билан суюқлик аралашмаларини ажратиш жараёни ҳайдаш деб аталади. Бу жараён иссиқлик таъсирида икки хил усул билан олиб борилади: оддий ҳайдаш (дистилляция) ва мураккаб ҳайдаш (ректификация). Саноатда ректификация суюқ аралашмаларни компонентларга ажратиш, ўта тоза суюқликларни олиш ва бошқа маҳсулотлар учун қўлланилади.
Абсорбция. Газ ёки буғ аралашмаси таркибидаги бир ёки бир неча компонентнинг суюқ ютувчи моддада танлаб ютилиш жараёни абсорбция деб аталади. Ютувчи суюқлик абсорбент (ёки сорбент) дейилади. Тескари жараён, яъни ютилган компонентларнинг суюқ фазадан ажраб чиқилиши десорбция деб аталади. Абсорбция жараёни технологик газларни ажратиш ва саноатдан чиқариб юбориладиган газларни тозалашда кенг қўлланилади.
Адсорбция. Газ, буғ ёки суюқлик аралашмаларидан бир ёки бир неча компонентларнинг ғоваксимон қаттиқ моддага танлаб ютилиш жараёни адсорбция дейилади. Фаол юзага эга бўлган қаттиқ материаллар адсорбент деб аталади. Тескари жараён, яъни десорбция адсорбциядан кейин олиб борилади ва кўпинча ютилган компонентни адсорбентдан ажратиб олиш учун (ёки адсорбентни регенерация қилиш учун) қўлланилади. Бундай жараён аралашма таркибида оз миқдорда бўлган моддаларни ажратиб олиш мақсадида ишлатилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish