Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet64/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

8.4. РЕГЕНЕРАТИВ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАР


Бундай ускуналар бирорта иссиқлик ташувчини олдин бошқа иссиқлик ташувчи таъсирида иситилган қаттиқ жисм билан навбатма-навбат контакт қилишига асосланган. Қаттиқ жисм (насадка) қўзғалмас ва ҳаракатланувчи ҳолатда бўлиб, даврий равишда иссиқлик ташувчилар таъсирида исийди ёки совийди. Насадка сифатида ўтга чидамли ғиштлар, металл пластиналари ва шарлар, алюминий фольгаси ва бошқа материаллар ишлатилади.
Қўзғалмас насадкали регенератив иссиқлик алмашгичнинг схемаси 8.18-расмда кўрсатилган. Иссиқлик ташувчилар кирадиган йўналишдаги 3 ва 4 клапанларнинг схемада кўрсатилган ҳолатида, ўнг камера 2 га қиздирилган иссиқлик ташувчи (II) юборилади ва насадканинг қизиши юз беради; шу пайтнинг ўзида чап камера 1 га совуқ иссиқлик ташувчи (I) юборилади, бунда унинг аввал қиздирилган насадка таъсирида иситиш юз беради. Маълум вақт ўтгандан сўнг клапанлар қарама-қарши томонга ўзгартирилади, бунда иссиқлик алмашиниш тескари йўналишда боради. Иссиқлик ташувчи агентлар йўналишидаги клапанлар ҳолатининг ўзгариши автоматик равишда бажарилади.


I

II


2

1

4

II

I




8.18-расм. Қўзғолмас қатламли регенератив иссиқлик алмашгичнинг ишлаш схемаси:
1,2-насадкали регенераторлар; 3,4-клапанлар; I ва II-иссиқлик ташувчи агентлар.

Регенератив иссиқлик алмашгичларнинг бир қатор камчиликлари бор: қўшимча чанг тозалайдиган ускуналарни ўрнатиш талаб қилинади; газларни иситадиган ва совитадиган камераларни қисмлари абразив ейилишга учрайди.




8.5. ЮЗАЛИ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

Юзали иссиқлик алмашиниш ускуналари ичида энг кўп тарқалган қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичларни лойиҳалаш учун турли ҳисоблашлар бажарилади. Ҳисоблашлар учун уч қисмдан иборат бўлади: 1) иссиқлик ҳисоби; 2) конструктив ҳисоблаш; 3) гидравлик ҳисоблаш; 4) механик ҳисоблаш; 5) техникавий-иқтисодий ҳисоблаш. Одатда бундай ҳисоблашлар бир неча вариантларда бажарилади. Танланган вариантни баҳолаш қуйидаги кўрсатгичларнинг бирортаси бўйича олиб борилади: фойдали иш коэффициенти; 1 м2 юзага сарфланадиган энергия миқдори; энг мақбулликнинг техник-иқтисодий мезони ва бошқалар.


Узлуксиз ишлайдиган, буғ-суюқлик муҳитларига мосланган қувурли иситгичнинг ҳисобини кўриб чиқамиз. Ускунанинг иссиқлик ҳисоби конструктив ва гидравлик ҳисоблашлар билан узлуксиз боғлиқликда олиб борилади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish