Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


а) диафрагмали; б) дискли в) спиралли



Download 33,45 Mb.
bet63/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

а) диафрагмали; б) дискли в) спиралли.




8.3. АРАЛАШТИРУВЧИ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАР


Бундай иссиқлик алмашиш ускуналари юқори самарали технологик ускуналар қаторига киради. Иссиқлик ташувчи агентларнинг тўғридан-тўғри контакти асосида иссиқлик алмашиниш юз беради, бунда ускуна деворининг термик қаршилиги бўлмайди. Шу сабабдан аралаштирувчи ускуналарда иссиқлик алмашиниш жараёнлари жадал суръатлар билан боради. Ушбу иссиқлик алмашгичлардан иссиқлик ташувчи агентларни ўзаро аралаштириш мумкин ёки технологик шарт-шароит бўйича иссиқлик ташувчи муҳитларни аралаштириш зарур бўлган ҳолатларда фойдаланилади.


Кўпинча аралаштирувчи иссиқлик алмашгичлар сув буғини конденсация қилиш, сув ва газларни (одатда ҳавони) иситиш ва совитиш учун ишлатилади. Бундай ускуналар тузилишига кўра бир неча турга бўлинади: барботажли, токчали, насадкали, ичи бўш (суюқликни сочиб берадиган).
Буғ ёки газнинг суюқ ҳолатга ўтиш жараёни конденсация дейилади. Нефть ва газни қайта ишлаш саноатида конденсация жараёни кенг тарқалган. Конденсация жараёни олиб бориладиган ускуналар конденсаторлар дейилади. Совитувчи агент вазифасини кўпинча сув, айрим ҳолларда ҳаво ва бошқа совуқ ташувчи агентлар бажаради. Конденсаторлар юзали ва аралаштирувчи бўлади. Юзали конденсаторларда конденсацияланаётган буғ ва совитувчи сув ўзаро иссиқлик ўтказувчи девор орқали ажратилган бўлади. Аралаштирувчи конденсаторларда эса буғ сув билан тўғридан-тўғри аралашиши натижасида конденсацияга учрайди.
Буғ ва сувнинг ўзаро ҳаракатига кўра аралаштирувчи конденсаторлар қарама-қарши ва тўғри йўналишли бўлади. 8.16-расмда тўғри йўналишли аралаштирувчи конденсатор кўрсатилган. Конденсатор қобиғи 1 га қопқоқ 2 даги патрубка 3 орқали конденсацияланиш лозим бўлган буғ киритилади. Совитувчи сув сопло 4 орқали сочиб берилади. Иситилган сув конденсат ва ҳаво билан биргаликда патрубка 5 орқали нам-ҳаво насоси 6 ёрдамида ташқарига чиқарилади.
8.17-расмда қарама-қарши йўналишли барометрик конденсатор кўрсатилган. Қобиқда 5-7 та токчалар бўлиб, уларда буғ ва сув ўзаро бевосита контактга ўчрайди. Токчаларда сувнинг баландлиги 40 мм га яқин бўлиб, токчалар чеккасидаги тўсиқлар ёрдамида ушлаб турилади. Токчаларнинг юзаси яхлит ёки ғалвирсимон бўлади. Кўпинча яхлит токчалар ишлатилади. Буғ пастки токчанинг тагига берилади ва юқорига қараб ҳаракат қилади. Буғ токчалар орасида сув билан аралашиши натижасида конденсацияга учрайди. Токчалар ўртасида масофа пастдан юқорига қараб камайиб боради, чунки буғнинг миқдори ҳам юқорига кўтарилган сари камаяди. Конденсаторга буғ ва совитувчи сув билан бирмунча ҳаво ҳам







8.16-расм. Тўғри йўналишли аралаштирувчи конденсатор:
1-конденсатор қобиғи; 2-қопқоқ; 3-буғнинг кириши учун патрубка; 4-сочиб берувчи сопло; 5-сув, конденсат ва ҳавони чиқариш учун патрубка; 6-насос.

кириши мумкин.


Ҳаво конденсаторнинг юқориги қисмидан томчи ушлагич орқали сўриб олинади. Томчи ушлагичда ҳаводан сув томчилари ажратилади; ажралган сув томчилари барометрик қувурга тушади. Барометрик қувурда конденсатордаги вакуумнинг қийматига тўғри келадиган сув устуни ушлаб турилади. Барометрик қувур ташқаридаги ҳавонинг ускунага кирмаслигига тўсқинлик қилиб, гидравлик затвор вазифасини бажаради. Конденсат ва сув барометрик идишга тушади, сўнгра ташқарига чиқариб юборилади.







8.17-расм. Қарама-қарши йўналишли барометрик конденсатор:
1-конденсатор; 2-томчи ушлагич; 3-токчалар;
4-барометрик қувур; 5-барометрик идиш.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish