Қиррали иссиқлик алмашгичлар. Техникада анчагина кўп қўлланилиб туриладиган баъзи иссиқлик алмашиниш жараёнларида иссиқлик ўтадиган юзанинг икки томонидаги иссиқлик бериш коэффициентлари бир-биридан катта фарқ қилади. Масалан, ҳавони конденсация бўлаётган сув буғи билан иситишда, буғдан деворга иссиқлик бериш коэффициенти бўлса, девордан иситилаётган ҳавога иссиқлик бериш коэффициенти бўлади. Бундай шароитда самарадорлиги кам бўлган иссиқлик ташувчи агент (ҳаво) томонидаги қувурлар қиррали қилиб тайёрланади. Натижада иссиқлик алмашиниш юзасини катталашиб, буғдан ҳавога ўтган иссиқлик миқдори кўпаяди. 8.13-расмда қувурлари қиррали қилиб тайёрланган иссиқлик алмашгичларнинг элементлари кўрсатилган. Тадқиқотлардан маълумки, қувурларнинг юзалари
8.13-расм. Қиррали иссиқлик алмашгичларнинг элементлари:
а-қирралари кўндаланг кесим бўйича жойлаштирилган; б,в-қирралари ўқ кесими бўйича жойлаштирилган; г-қирралари қат-қат бурмали қилиб таёрланган.
қиррали қилинганда иссиқлик алмашиниш юзасининг кўпайишидан ташқари, қирралар оқимнинг гидродобсимон ҳолатда келишига ёрдам берганлиги сабабли иссиқлик бериш коэффициенти ҳам ортади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бунда иссиқлик ташувчи агентни ҳайдаш учун бўлган сарф кўпаяди.
Ташқи юзаси қиррали қилиб тайёрланган қувурлар бир неча турга бўлинади: 1) бўйлама қиррали (8.14-расм, а); 2) кесилган қиррали (8.13-расм, б); 3) кўндаланг қиррали (8.13-расм, в); 4) спиралсимон қиррали (8.13-расм,г).
Қирраларнинг самарадорлиги иссиқлик бериш коэффициенти (α) орқали белгиланади. Қиррали қувурлар ишлатилганда α нинг қиймати қирранинг баландлиги, шакли ва материалига боғлиқ бўлади. Агар α нинг қиймати юқори бўлиши шарт бўлмаса, пўлатдан тайёрланган қирралардан фойдаланиш етарли бўлади, мабодо α катта қийматларга эришилиши зарур бўлган пайтда мисли ёки алюминий қирраларни қўлланиш мақсадга мувофиқ
8.14-расм. Қиррали қувурлар:
а) бўйлама қиррали; б) кесилган қиррали; в) кўндаланг қиррали;
г) спиралсимон қиррали.
бўлади.
Қувурнинг ичидаги термик қаршилик катта бўлган пайтда чегара қатламни емирадиган ёки гидробсимон ҳолатга келтирадиган турбулизаторлардан фойдаланилади. Турбулизаторлар сифатида турли қўшимчалар (спираллар, диафрагмалар, дисклар) ва насадкалар (ҳалқалар, шарлар) ишлатилади; булардан фойдаланилганда қувурнинг қаршилиги кўпаяди.
8.15-расмда оқимни гидробсимон ҳолатга келтиришга ёрдам берадиган қўшимча (диафрагмали, дискли, спиралли) қувурлар кўрсатилган. Масалан, қувур ичига диафрагма ўрнатилганда оқим Rе=140 бўлгандаёқ турбулент ҳолатга ўтади (қўшимчаси бўлмаган қувурда эса бу ҳолат Rе=2300 бўлганда юз беради). Демак, диафрагмали қувурда иссиқлик алмашиниш тахминан 4 маротаба тез боради.
8.15-расм. Турбулизация қиладиган қўшимча қувурлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |