Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet59/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Намланувчи иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналар ташқи томонидан суюқ ҳолдаги иссиқлик ташувчи (одатда сув) билан намланиб турувчи змеевиклардан иборат (8.8-расм). Тақсимлаб берувчи тарнов орқали сув юқориги қувурга берилиб, ундан кейин пастки қувурга тушади. Кетма-кет ҳамма қувурлардан ўтгач, сув қувурларнинг тагида жойлашган йиғгичга тушади. Одатда бундай совиткичлар очиқ ҳавода жойлаштирилган бўлади. Афзалликлари: совитувчи сувнинг сарфи кам, тузилиши содда ва арзон, қувурларни тозалаш осон.
Намловчи иссиқлик алмашиниш ускуналари асосан суюқлик ёки газларни совитиш ҳамда буғларни конденсациялаш мақсадида ишлатилади.





8.8-расм. Намланувчи иссиқлик алмашгич:
1-тарнов; 2-тирсак; 3-қувур; 4-йиғгич.
Змеевикли иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналарда 25÷75 мм ли қувурлардан тайёрланган спиралсимон змеевиклар суюқлик билан тўлдирилган идишда ўрнатилади. Ботирилган змеевик қувурларидан газ ёки буғ ҳаракатланади. Змеевикли иссиқлик алмашгичларнинг диаметри идишнинг ўлчамларига кўра 300÷2000 мм га тенг бўлиши мумкин. Суюқлик билан тўлдирилган идишнинг ҳажми катта бўлгани ва идиш ичидаги суюқликнинг тезлигини жуда кичик бўлганлиги учун змеевикнинг ташқи девори томонидаги буғ билан суюқлик орасидаги иссиқлик бериш коэффициенти ҳам кичик қийматга эга бўлади. Ускунанинг ҳажмини камайтириш ва суюқликнинг тезлигини ошириш учун унинг ичига стаканга ўхшаш идиш туширилади (8.9-расм).
Змеевик қувурларида ҳаракатланаётган буғнинг босими 0,2÷0,5 МПа гача бўлганда змеевик узунлигининг қувур диаметрига нисбати 200÷245 бўлиши мумкин. Агар бу нисбатнинг миқдори катта бўлса, буғ конденсати змеевик қувурларининг пастки қисмида йиғилиб, иссиқлик алмашиниш тезлиги камаяди ва гидравлик қаршиликлар ортиб кетади.
Афзаллиги: тузилиши содда, тайёрлаш осон, иссиклик алмашиниш юзасини алмаштириш қулай, идишдаги суюқликнинг ҳажми катта бўлганлиги сабабли режимнинг ўзгаришларига унча сезгир эмас. Камчиликлари: ўлчами ва гидравлик қаршилиги катта, идишдаги суюқликнинг тезлиги кам бўлганлиги учун змеевикнинг ташқарисидаги иссиқлик бериш коэффициенти кичик, қувурларнинг ички юзасини тозалаш қийин.





8.9-расм. Змеевикли иссиқлик алмашгич:
1-змеевик; 2-қобиқ; 3,4-патрубкалар; I, II-иссиқлик ташувчи агентлар.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish