8.2. ЮЗАЛИ ИССИҚЛИК АЛМАШГИЧЛАР
Нефть ва газни қайта ишлаш технологиясида қобиқ-қувурли, змеевикли, қўш қувурли, намловчи, пластинали, спиралсимон, ғилофли, қиррали иссиқлик алмашиниш ускуналари кенг ишлатилади.
Қобиқ қувурли иссиқлик алмашгичлар. Бундай ускуналар саноатда энг кўп тарқалган. Қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгичлар қобиқ ичига жойлашган қувурлар тўпламидан иборат бўлиб, қувурларнинг учлари тўрларга маҳкамланган бўлади (8.1-расм). Ускуналарнинг юқориги ва пастки
8.1-расм. Бир йўлли қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускунаси:
1-қобиқ; 2-қувур тўрлари; 3-қувурлар; 4-қопқоқ; 5,6-иссиқлик ташувчи агентлар(I ва II) кирадиган ва чиқадиган штуцерлар; 7-болт; 8-қистирма.
қисмларида қапқоқ фланец ёрдамида қувур тўрига бириктирилади. Юқориги ва пастки қопқоқларда иситилаётган ёки совитилаётган агентларни бериш учун штуцер мўлжалланган. Қувурлар тўрларга развальцовка, пайвандлаш, сальникли қистирма қўйиш ва бошқа усуллар ёрдамида бириктирилиши мумкин (8.2-расм). Иссиқлик ташувчи агентнинг биринчиси қувурларнинг ичида, иккинчиси эса қувурлар ва ускунанинг ички девори оралиғидаги бўшлиқда ҳаракат қилади.
8.1-расмда бир йўналишли қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш ускунаси кўрсатилган. Бунда иситилувчи газ ёки суюқлик қопқоқдаги патрубка орқали битта қувурдан кириб, ўша қувурдан чиқиб кетади. Кўпинча, бу турдаги иситкичларда иситилаётган ва иссиқлик бераётган муҳитлар бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. Иситувчи агент доим иситкичнинг юқориги қисмидан ва иситилаётган муҳит эса ускунанинг пастки қисмидан қувурлар ичига берилади. Бу муҳитларнинг йўналиши иситкичдаги йўналишга мос келади, чунки иситилаётган вақтда ҳарорат ортиши ва камайиши билан уларнинг зичликлари ўзгаради. Масалан, буғ ўз иссиқлигини бериб совиши натижасида унинг зичлиги ошиб, пастга қараб ҳаракат қилади. Бундан ташқари, муҳитларнинг бу йўналишида
8.2-расм. Қувурларни қувур тўрларига бириктириш усуллари:
а) развальцовка; б) ариқчалар орқали развальцовка қилиш; в) пайвандлаш;
г) сальникли қистирма қўйиш.
уларнинг тезликлари бир хил тақсимланиб, ускунанинг кўндаланг кесимида иссиқлик алмашиниш ўзгармас бўлади. Агар муҳитларнинг йўналиши аксинча бўлса, яъни иситувчи агент ускунасининг пастки қисмидан қувурлар ва қобиқ оралиғидаги бўшлиққа ва иситилаётган муҳит иситкичнинг юқориги қисмидаги қувурларга берилса, у ҳолда буғ иссиқлигини бериб совиши натижасида унинг зичлиги ошиб юқорига кўтарилмайди. Натижада пастки қувурлар билан қобиқ орасидаги бўшлиқда кондесат тўпланиб, буғнининг бу бўшлиқ орасидан ўтиши қийинлашади ва иссиқлик алмашиниш жараёнининг тезлиги камаяди.
Бу иссиқлик алмашгичларда суюқликларнинг сарфи кам бўлганда уларнинг қувурлардаги тезлиги анча кичик бўлиб, натижада иссиқлик алмашиниш коэффициенти ҳам кам бўлади. Иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлигини ошириш учун кўп йўлли иситкичлар ишлатилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |