Компрессор (лот.) – ҳаво ёки газни 0,3 МПа ва ундан юқори босим билан сиқадиган гидравлик машина.
Конвекция (лот.) – муҳит (газ, суюқлик) макроскопик қисмининг силжиши; масса, иссиқлик ва бошқа физик миқдорларнинг кўчишига сабаб бўлади. Конвекция муҳитнинг ҳар хил жинслилиги (ҳарорат ва зичлик градиентлари) сабабли юзага келувчи табиий (эркин) ва муҳитга ташқи таъсир (насос, вентилятор ва бошқалар) бўлгандаги мажбурий турларга бўлинади.
Конструкция (лот.) – бирор қурилма, ускуна, машина ва уларнинг қисмларининг тузилиши, жойлашиш тартиби, таркиби.
Контакт (лот.) – турли ҳолатдаги жисмларнинг бир-бирига туташ сирти, жойи, зонаси.
Концентрация (лот.) – эритма, аралашма, қотишма таркибидаги, унинг массаси (ёки ҳажми) бирлигидаги модда миқдори.
Коррозия (лот.) – қаттиқ жисмларнинг ўз-ўзидан емирилиши; жисм сиртида унинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсири туфайли авж олувчи кимёвий ва электрокимёвий жараёнлардан вужудга келади.
Корпус (лот.) – машина, механизм, асбоб, ускуналарнинг бошқа деталлар монтаж қилинадиган асосий қисми.
Конденсация (лот.) – моддаларнинг газсимон ҳолатдан суюқ ёки қаттиқ ҳолатга ўтиши. Ушбу жараён фақат критик ҳароратдан паст ҳароратларда бўлиши мумкин. Берилган доимий ҳароратда конденсация фақат ҳароратга боғлиқ бўлган мувозанатли (тўйинган) босим содир бўлгунга қадар давом этади.
Крекинг (инг.) – нефть ва унинг фракцияларини, асосан, мотор ёнилғилари олиш учун қайта ишлаш. Иккита асосий турга, яъни термик (юқори ҳарорат ва босим таъсиридаги) ва каталитик (юқори ҳарорат, босим ва катализатор таъсиридаги) крекингга бўлинади. Термик крекинг, масалан, 450-5500С, 4-6 МПа босим остида ўтказилади. Каталитик крекинг 450-5200С, 0,37 МПа гача босим остида катализатор (алюмосиликат) лар билан амалга оширилади.
Кристалланиш (юнон.) – буғлар, эритмалар, эриган металлар, бошқа кристалл ёки аморф ҳолатдаги моддалардан кристалл ҳосил бўлиш жараёни. Кристалланиш бирор чегаравий шароитда, масалан, суюқликнинг ўта совиши ёки буғнинг ўта тўйиниши ҳолатига етганида бошланади. Мойларни депарафинизация қилишда, олтингугурт, парафинлар ва церезинлар ишлаб чиқаришда ва ксилолларни ажратишда кристалланиш жараёнидан фойдаланилади.
Машина (франц.) – энергия, материаллар ёки информацияни ўзгартириш мақсадида механик ҳаракат бажарувчи қурилма. Кимёвий технологияда – одатда материал (ёки ишлов бериладиган нарса) нинг шакли, хоссаси, ҳолати, вазиятини ўзгартирадиган ускуна.
Моделлаш (рус.) – мураккаб объектлар, ҳодисалар ёки жараёнларни, уларнинг моделларида ёки ҳақиқий ускуналарда тажриба ўтказиш ва ишлашига ўхшаш моделларни қўллаб тадқиқ қилиш усули.
Модель (рус.) – кенг маънода олганда бирор объект, жараён ёки ҳодисанинг хаёлий ёки шартли ҳар қандай тимсоли: тасвир, баён, схема, график, режа ва бошқалар. Масалан, илмий мақсадларда бирон бир ускуна (оригинал)нинг тузилиши ва ишлашини такрорловчи, кўрсатувчи кичик ўлчамли қурилма.
Монтежю (франц.) – қопқоқ ёрдамида зич ёпилган горизонтал ёки вертикал цилиндрсимон идиш бўлиб, ифлосланган, агрессив ва радиактив суюқликларни ҳаво ва инерт газларнинг энергияси ёрдамида унча юқори бўлмаган баландликка узатиш учун ишлатиладиган ускуна.
Насадка (рус.) – айрим ускуналарнинг ичига солиб қўйиладиган ҳар хил шаклли қаттиқ жисмлар. Насадкаларнинг турлари: Рашиг ҳалқалари, керамик буюмлар, кокс, майдаланган кварц, полимер ҳалқалари, металлдан тайёрланган тўрлар, шарлар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |