Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet182/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

АСОСИЙ АТАМАЛАРНИНГ ТАЪРИФИ
Абсорбент (лот.) – газ ва буғни бутун ҳажмича танлаб ютувчи суюқ модда.
Абсорбер (лот.) – абсорбция жараёни амалга ошириладиган қурилманинг асосий ускунаси. Унда газлардаги моддалар (шу жумладан зарарли моддалар) суюқликка ютилади.
Абсорбция (лот.) – эритма ёки газ аралашмасидаги модда (абсорбат)ларнинг суюқлик (абсорбент)ларга ҳажмий ютилиши. Газларнинг суюқликларга абсорбцияланишидан нефтни қайта ишлаш, кимё ва бошқа саноат соҳаларида фойдаланилади. Газларнинг буғ ва суюқликларда эриш даражасининг турлилигига асосланган ҳолда абсорбциядан техникада газларни тозалаш ва ажратишда ҳамда уларни буғ-газ аралашмаларидан ажратишда фойдаланилади. Абсорбцияга қарама-қарши жараён десорбция дейилади, у эритма ютган газни ажратиб олиш ва абсорбентни регенерация қилишда қўлланилади.
Автоклав (франц.) – қиздириб ва атмосфера босимидан юқори босим остида турли жараёнлар ўтказиладиган ускуна.
Агрегат (лот.) – машинанинг тўла ўзаро алмашинадиган ва технологик жараёнда маълум вазифани бажарадиган йириклашган, унификацияланган элементи ёки биргаликда ишлайдиган бир қанча машиналарнинг механик бирикмаси.
Адсорбентлар (лот.) – табиатда учрайдиган ва сунъий йўл билан тайёрланадиган, дисперслик даражаси юқори бўлган жуда катта ташқи (ғоваксиз) ёки ички (ғовакдор) сиртли жисмлар. Суюқ ёки газ ҳолидаги моддалар адсорбцияси худди шу адсорбент сиртида содир бўлади. Адсорбентлар сифатида ғовактош, гилмоялар, фаол кўмир, силикагель, алюмогель, цеолитлар ва бошқа жисмлар ишлатилади.
Адсорбер (лот.) – адсорбция жараёни амалга ошириладиган қурилманинг асосий ускунаси. Унда газ ва суюқлик аралашмаларидаги моддалар қаттиқ жисм (адсорбент) нинг сиртига ютилади.
Адсорбция (лот.) – қаттиқ моддалар (адсорбентлар) сиртига суюк ёки газ ҳолидаги модда (адсорбат)ларнинг концентрланиши (ютилиши). Ушбу жараён адсорбент сиртидаги молекулалараро куч таъсирида содир бўлади. Адсорбат молекулалари адсорбент сиртига яқинлашиб, унга тортилади ва адсорбатнинг бир (моно-), икки (би-) ва ҳоказо кўп (поли-) молекулали адсорбцион қавати ҳосил бўлади. Адсорбатнинг адсорбцион қаватдаги концентрацияси маълум даражага етганидан кейин десорбция бошланади. Ютилган модда адсорбцион қаватда ўз хусусиятини сақлаб қолса, физик адсорбция, ўзгарса, яъни адсорбент билан кимёвий бирикса, кимёвий адсорбция дейилади. Газ ва суюқ аралашмаларни ажратишда, ҳавони ифлос газлардан тозалашда, эритмаларни ҳар хил қўшилмалардан ҳоли қилишда, улардан эриган моддаларни ажратиб олишда адсорбциядан кенг фойдаланилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish