Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


Центрифуга (лот.) – суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма куч майдонида ажратадиган ускуна. Циклон



Download 33,45 Mb.
bet188/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Центрифуга (лот.) – суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма куч майдонида ажратадиган ускуна.
Циклон (юнон.) – газ аралашмаларини қаттиқ заррачалардан марказдан қочма куч таъсирида тозалайдиган ускуна.
Эмульсия (лот.) – бир суюқликнинг майда томчилари (дисперс фаза) бошқа суюқлик (дисперсион муҳит) да тарқалиши натижасида ҳосил бўлган турли жинсли системалар. Қазиб олинган нефть сув билан биргаликда эмульсия ҳолатида бўлади. Хом ашёни бирламчи тозалаш пайтида нефть-сув эмульсиясини парчалаш учун деэмульгаторлардан фойдаланилади.
Экстракциялаш (лот.) – суюқ ёки қаттиқ моддалар аралашмасини махсус (селектив) эритувчи (экстрагент) лар ёрдамида тўла ёки қисман ажратиш. Ушбу жараённинг физик моҳияти ажратиб олинаётган (экстракцияланаётган) модданинг тўқнашув пайтида бир фаза (суюқ ёки қаттиқ фаза) дан иккинчи фаза – суюқ экстрагент фазасига ўтишидан иборат. Экстракциялаш қуйидаги жараёнларни: дастлабки модда аралашмаси билан экстрагентни тўқнаштириш (аралаштириш); ҳосил бўлган икки фазани механик ажратиш; экстрагентни ҳар бир фазадан ажратиб олиш ва регенерациялашни ўз ичига олади. Бензин фракцияларидан ароматик углеводородларни ажратиб олишда экстракциялаш жараёнидан фойдаланилади.


ИЛМИЙ–ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ УЧУН
МАВЗУЛАР

1. Ноньютон суюқликларнинг гидродинамикасини тадқиқ қилиш ва уларни узатишнинг тежамкор усулини ишлаб чиқиш.


2. Нефть ва газ конденсати аралашмаларининг физик-кимёвий, гидродинамик ва диффузион хоссаларини аниқлаш.
3. Механик аралаштириш орқали юқори қовушоқликка эга бўлган нефтларнинг реологик хоссаларини яхшилаш.
4. Таркибида нефть маҳсулотларининг қолдиқларини ушлаган чиқинди сувларни марказдан қочма куч майдонида ажратиш.
5. Гидрогенизацион жараёнларда ишлатиладиган катализаторларнинг гидродинамикасини тадқиқ қилиш.
6. Сийраклашган фаза ҳолатида (30 кг/м3) бўлган чангсимон катализаторни пневматик йўл билан узатишни ўрганиш.
7. Зич фазали (250 кг/м3) донадор катализатор ҳаракатчан қатламининг гидродинамик режимларини аниқлаш.
8. Табиий газ таркибидаги қаттиқ заррачалар ва суюқлик томчиларини гравитацион майдонда чўкишини жадаллаштириш услубларини ишлаб чиқиш.
9. Таркибида нефть маҳсулотларини ушлаган эмульсияларни центрифугада ажратишнинг назарияси ва амалиёти.
10. Табиий газни ҳўл усул билан ҳаракатчан насадкали ускунада тозалашнинг гидродинамикаси.
11. Табиий газни суюқлик ва механик қўшимчалардан бирламчи тозалаш учун сепаратор яратиш.
12. Табиий газни қаттиқ заррачалар, сув ва олтингугуртдан тўла тозалашни тадқиқ қилиш.
13. Нефть эмульсияларини кимёвий реагентлар ёрдамида тиндириш жараёнини ўрганиш ва уни жадаллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.
14. Нефть-сув эмульсиясини электр майдонида ажратиш жараёнини моделлаштириш ва оптималлаш.
15. Кўкдумалоқ нефтларини қобиқ-қувурли ускунада иситиш жараёнида иссиқлик бериш ва иссиқлик узатиш коэффициентларининг ўзгаришини тадқиқ қилиш.
16. Нефтни қайта ишлаш корхоналарида ишлатиладиган иссиқлик алмашиниш ускуналарининг самарадорлигини таҳлил этиш.
17. Газсимон углеводородларни пиролиз қилиш учун қувурли печни танлаш, ҳисоблаш ва унинг самарадорлиги қайси омиллардан боғлиқлигини аниқлаш.
18. Нефть мойларини хаво билан совитадиган қобиқ-қувурли ускунадаги иссиқлик алмашиниш жараёнини тадқиқ қилиш.
19. Пластинали иссиқлик алмашгич юзасини нефть қурумларидан тозалаш жараёнини ўрганиш ва уни жадаллаштириш учун тавсия бериш.
20. Вакуум-дистиллятларни катализатор иштирокида гидрокрекинглаш жараёнидаги иссиқлик алмашинишни ўрганиш.
21. Газ конденсатидан ректификация йўли алифатик эритувчилар олиш пайтидаги модда алмашинишни тадқиқ қилиш.
22. Нефть ва нефть маҳсулотларининг турли ҳароратлар таъсиридаги учувчанлигини ўрганиш ва амалиёт учун таклифлар ишлаб чиқиш.
23. Нефть фракцияларини ажратиш жараёнида қўлланиладиган ректификацион тарелкаларнинг ишлаш самарадорлигини солиштирма таҳлил қилиш.
24. Газ конденсатларини катта идишларда сақлаш пайтидаги учувчанликни камайтириш учун юқори самарали понтонлар яратиш.
25. Оғир мой фракциясини фурфурол ёрдамида пневматик аралаштиргичли экстракторда селектив тозалаш.
26. Қуйилиш мосламалари бўлган бир оқимли ректификацион колоннада нефтни фракцияларга ажратиш жараёнига турли омиллар (ҳарорат, босим, флегма сони) нинг таъсири.
27. Нефтни фракцияларга ажратишда ишлатиладиган насадкали ректификацион колонналарнинг иш самарадорлигини таҳлил қилиш.
28. Турли эритувчиларнинг нефть мойларини экстракция қилиш тезлигига таъсирини ўрганиш ва ушбу жараён учун энг мақбул шароитни аниқлаш.
29. Дистиллят ва деасфальтизатларни фенол билан экстракция қилиш орқали уларни тозалашни жадаллаштириш ва оптималлаш.
30. Платформатлардан ароматик углеводородларни эритувчилар ёрдамида экстракция қилиш пайтидаги модда алмашинишни ўрганиш.
31. Табиий газни синтетик цеолитлар ёрдамида адсорбцион усул билан тозалашнинг кинетикаси ва ушбу жараёндаги модда алмашинишни тадқиқ қилиш.
32. Буғ-ҳаво аралашмаси таркибидаги енгил углеводородларни сорбцион жараёнлар ёрдамида ажратиб олишнинг гидродинамикаси.
33. Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган буғ-ҳаво аралашмасидан углеводородларни адсорбция йўли билан ажратиб олиш пайтидаги модда алмашиниш.
34. Буғ-ҳаво аралашмаси таркибидан углеводородларни рекуперация қилишни моделлаштириш ва оптималлаш.
35. Нефтни қайта ишлашда олинган коксни мавҳум қайнаш ҳолатида қуритишдаги гидродинамик ва модда алмашиниш жараёнлари.
36. Олтингугуртни кристалланиш йўли билан олишнинг кинетикасини ўрганиш ва ушбу жараён учун юқори самарали кристаллизатор танлаш.
37. Маҳаллий углеводорли хом ашёлар асосида сурков мойлари олиш жараёнларини моделлаштириш, оптималлаш ва жадаллаштириш.
38. Табиий газдан суюлтирилган экологик тоза мотор ёнилғиси олишни тадқиқ қилиш ва ушбу жараён учун юқори самарали реактор танлаш.
39. Дизель ёнилғисини каталитик гидроолтингугуртсизлантириш учун энг фаол катализаторни танлаш ва ушбу жараённинг кинетикасини ўрганиш.
40. Бензин учун детонацияга қарши қўшимча ҳисобланган метил-трет-бутил эфири олишни тадқиқ қилиш ва уни жадаллаштириш йўлларини аниқлаш.
41. Табиий газдан изобутилен олишнинг кинетикасини ўрганиш ва ушбу жараён учун мос келган реакторни ҳисоблаш.
42. Табиий газдан синтетик ёнилғи ва парафинларни олиш бўйича адабиётларда келтирилган барча маълумотларни таҳлил қилиш.
43. Этилендан этилен оксиди олишнинг кинетикасини ўрганиш, ушбу кимёвий жараён учун реактор русумини танлаш ва уни ҳисоблаш.
44. Олтингугуртли оғир нефть деасфальтизатини катализатор иштирокида гидрогенизация қилиш жараёнини тадқиқ қилиш.
45. Қўнғир кўмирдан метанол ва ароматик углеводоролар ажратиб олиш жараёнларини ишлаб чиқиш.
46. Қўнғир кўмирни ҳайдаш йўли билан ундан автобензин ва дизель ёнилғиси олиш имкониятини ўрганиш.
47. Ангрен кўмиридан фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини яратиш.
48. Ангрен кўмиридан фаоллаштирилган кўмир олиш учун юқори самарали ускуна яратиш ва уни ҳисоблаш.
49. Ёнувчи сланецлардан суюқ нефть маҳсулотлари олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш.
50. Ёнувчи сланецлардан нодир ва сийрак металлар олиш имкониятларини тадқиқ қилиш.
ТЕСТ САВОЛЛАРИДАН НАМУНАЛАР





  1. Download 33,45 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish