Барабанли қуритгичлар. Бундай қуритгичлар атмосфера босими билан узлуксиз равишда турли сочилувчан материалларни қуритиш учун ишлатилади. Барабанли қуритгич цилиндрсимон барабандан ташкил топган бўлиб, горизонтга нисбатан кичик оғиш бурчаги (3-60) билан жойлаштирилган бўлади (16.10-расм). Барабан бандажлар ва роликлар ёрдамида ушлаб турилиб, электромотор ва редуктор ёрдамида айлантирилади. Қуритгич узунлигининг диаметрига нисбати L/Да=5:6. Барабаннинг айланишлар сони 1–8 мин-1. Нам материал таъминлагич орқали винтли қабул қилувчи насадкага берилади, бу ерда материал аралаштириш таъсирида бир оз қурийди. Сўнгра материал барабаннинг ички қисмига ўтади. Барабаннинг материал билан тўлиш даражаси 20 % дан ортмайди. Барабаннинг бутун узунлиги бўйича насадкалар жойлаштирилади. Насадкалар барабаннинг кесими бўйича материални бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. Бундай шароитда материал билан қуритувчи агентнинг ўзаро таъсири самарали бўлади.
Барабан ичида материалнинг ўта қизиб кетиш даражасини камайтириш учун материал ва қуритувчи агент (тутунли газлар ёки қиздирилган ҳаво) бир-бирига нисбатан тўғри йўналишда бўлади, чунки бундай шароитда юқори ҳароратли иссиқ газлар катта намликка эга бўлган материал билан ўзаро контактда бўлади. Майда сочилувчан материаллар учун ҳавонинг барабан ичидаги тезлиги 0,5 – 1,0 м/с, катта бўлакли материаллар учун эса 3,5 – 4,5 м/с дан ортмаслиги керак. Ишлатилган газлар атмосферага чиқарилишидан олдин майда чанглардан циклонда тозаланади. Қуритилган материал барабандан ташқарига туширувчи мослама орқали чиқарилади.
16.10-расм. Барабанли қуритгич:
1-юклаш камераси; 2-қия тарнов; 3-бандаж; 4-барабан; 5-тишли тож; 6-ҳалқали қопламалар; 7-тушириш камераси; 8-тирговчи роликлар; 9-узатма; 10-таянч роликлари; 11-секторли насадка; 12-куракчали насадка. Оқимлар: I-иссиқлик ташувчи; II-дастлабки маҳсулот; III-иссиқлик ташувчи ва сув буғлари аралашмаси; IV-тайёр маҳсулот.
Қуритилган материал доналарининг ўлчамлари ва хоссаларига кўра ҳар хил насадкалардан фойдаланилади (16.11-расм). Катта бўлакли ва қовишиб қолиш хусусиятига эга бўлган материалларни қуритиш учун кўтарувчи-парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бўлган катта бўлакли материалларни қуритиш учун эса секторли насадкалар ишлатилади. Кичик бўлакли, тез сочилувчан материалларни қуритишда тарқатувчи насадкалар кенг ишлатилади. Майда қилиб эзилган, чанг ҳосил қилувчи материалларни берк ячейкали донасимон насадкалари бўлган барабанларда қуритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим шароитларда мураккаб насадкалардан фойдаланилади.
Барабанли қуриткичларда материалнинг яхши аралашишига эришилади, натижада каттиқ ва газ фазалари оралиғида узлуксиз контакт юз беради. Бундай қуриткичларнинг иш унумдорлиги буғланаётган намлик
16.11-расм. Барабанли қуритгичларда фойдаланиладиган насадкаларнинг асосий русумлари:
а-куракчали; б,в-тарқатувчи; г-секторли; д-берк ячейкали.
бўйича 100-120 кг/м3·соат гача етади. Барабаннинг узунлиги 2,5÷16 м бўлганда унинг диаметри эса 0,5 дан 3,5 м гача боради. Барабанли қуритгичлар катта миқдордаги маҳсулотларни қуритиш учун кенг қўлланилади. Ускунанинг ўлчамларига кўра унинг истеъмол қуввати 0,75÷200 кВт ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |