НЕФТЬ ТАРКИБИДАГИ СУВ МИҚДОРИНИ ДИНА- СТАРКА УСУЛИ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ
Ишдан мақсад: нефт ва нефт маҳсулотлари таркибидаги сув миқдорини аниқлаш. У нефт ёки нефт маҳсулотлари намуналари билан эритувчини азеотроп ҳайдашга асосланган.
Керакли реактив, идиш ва материаллар:
Колба иситгич ёки электр плиткаси;
Тутгич- приёмник;
0,5 л ҳажмли думалоқ колба;
1 л ҳажмдаги ўлчов цилиндри;
БР-1 маркали бензин;
Қайнатгичлар (фарфор, пемза бўлаклари, шиша капиляр трубка);
Иш бажариш тартиби. Тажрибани бажариш учун эритувчи сифатида резина саноатида фойдаланиладиган БР-1 маркали бензин эритувчи қўлланилади. У 80-120 °С да қайнайди ва унинг таркибидаги ароматик углеводородлар миқдори 3% дан кўп бўлмайди.
Нефт намунаси шиша идишга солинади ва 5 минут давомида чайқатилади. Қовушқоқлиги юқори (қуюқ) бўлган нефт ва нефт маҳсулотлари 40-50 0С да қиздирилади. Аралаштирилган нефт ёки нефт маҳсулотидан 100мл ли тоза ва тортилган 1-чи шиша колбага солинади (1-расм). Сўнгра 1-чи колбага 100мл эритувчи қуйилади ва аралаштирилади (чайқатилади).
Суюқ, нефт маҳсулотларини колбага солишдан аввал ҳажми орқали ўлчаш мумкин. Бунинг учун ўлчов цилиндрига тажриба бажариш учун ксракли нефт маҳсулотидан 100 мл ўлчанади ва 1-чи колбага солинади. Сўнгра шу ўлчов цилиндрига 100мл эритувчи солинади ва 1-чи колбага қуйилади. Суюқликни бир меёрда қайнаши учун колбага пемза ёки шиша капиллярдан бир нечтаси солинади. Колбани шлиф ёрдамида қабул қилувчи тутгичга уланади, қабул қилувчи тутгичнинг тепа қисмига тоза ва қуруқ совутгич 3 чига ўрнатилади ва совутгичнинг юқори қисмини пахта билан беркитилади.
Суюқ, нефт маҳсулотларини колбага солишдан аввал ҳажми орқали ўлчаш мумкин. Бунинг учун ўлчов цилиндрига тажриба бажариш учун керакли нефт маҳсулотидан 100 мл ўлчанади ва 1-чи колбага солинади. Сўнгра шу ўлчов цилиндрига 100мл эритувчи солинади ва 1-чи колбага қуйилади.
1-расм. Дина ва Старка ускунаси:
1-туби юмалоқ колба; 2-Дина-Старк насадкаси; 3-қайтарма совутгич.
|
Суюқликни бир меёрда қайнаши учун колбага пемза ёки шиша капиллярдан бир нечтаси солинади. Колбани шлиф ёрдамида қабул қилувчи тутгичга уланади, қабул қилувчи тутгичнинг тепа қисмига тоза ва қуруқ совутгич 3-чига ўрнатилади ва совутгичнинг юқори қисмини пахта билан беркитилади.
Колбадаги эритмани электр плита ёки колба иситгичи ёрдамида қиздирилади. Ҳайдашни шундай шароитда олиб бориш керакки, совутгичдан қабул қилувчи тутгичга секундига 2-4 томчи сув томсин. Ҳайдаш вақти 30 минутдан кам ва 60 минутдан кўп бўлмаслиги керак. Қабул қилувчи туггичдаги сув ҳажми кўпаймаса ва юқори қисми тиниқ бўлса, қиздириш жараёнини тўхта-тиш керак.
|
Агар совутгич дсворларида сув бўлса, уни шиша таёқча ёрдамида қабул қилувчи тутгичга тушириш керак. Колбадаги маҳсулот совугандан сўнг, йиғилган асбоб бир-биридан ажратилади. Агарда қабул-қилувчи туггичдаги сув миқдори 0,3 мл дан кўп бўлмаса ва эритма лойқа бўлса, сувни тиндириш учун тутгични иссиқ сув ҳоммомига 20-30 минутга солинади, сўнгра хона ҳароратида совутилади Шундан сўнг йиғгичдаги сув миқдори ўлчанади.
Сувнинг масса улуши X ни қуйидаги формуладан топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |