Нефть маҳсулотларини ҳайдаш усуллари Нефть маҳсулотларини ҳайдаш усуллари нефть маҳсулотларининг сифатини аниқлашда асосий кўрсатгичлардан бири ҳисобланади. Нефтни анализ қилганда унинг сифати тўғрисида биринчи таъсуротга эга бўламиз. Ёқилғи маҳсулотларини ҳайдаб, улар автомашиналарнинг моторларида қандай ишлашлари ҳақида олдиндан ахборот олишимиз мумкин бўлади.
Кимёвий таркиби бир хил бўлган моддалар аниқ бир температурада ҳайдалади. Шу сабабларга кўра уларга деярлик маҳсус талаблар қўйилмайди. Нефть маҳсулотлари ҳар хил углеводородлардан ташкил топган мураккаб органик бирикма бўлганлиги сабабли уларни маҳсус тузулишдаги аппаратларда хайдаб анализ қилинади.
Ишдан мақсад-Суюқ ёқилғи, эритувчилар ва бошқа енгил нефть маҳсулотларини фракцион таркибини аниқлаш. Бунинг учун анализ қилинадиган моддани 100 см3 ўлчаб олиб, уни маҳсус аппаратда ҳайдалади.
Нефть маҳсулотларини фракцион таркибини аниқлаш учун 1-расмда кўрсатилган аппаратдан фойдаланамиз. Ҳайдаш учун ишлатиладиган ҳажми 125 см3 га тенг бўлган колба 2-расмда келтирилган. Булардан ташқари ҳажми 100 см3 га тенг ҳар бир 1 см3 да белги қўйилган ўлчов цилиндр. Ҳайдалаётган моддани совутиб туриш учун цилиндрни идишга жойланади. Бу идишга цилиндрни 100 см3 белгиси баландлигигача совутувчи модда солинади. Шиша термометрлар керак бўлади.