Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш асослари


-МАВЗУ: РЕКТИФИКАЦИЯ КАЛОННАЛАРИНИ ТУЗИЛИШИ, ТУРЛАРИ ҲИСОБИ ВА ЭКСПЛУАТАТЦИЯСИ



Download 1,44 Mb.
bet26/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#28432
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
2-Жихозлар маъруза

8-МАВЗУ: РЕКТИФИКАЦИЯ КАЛОННАЛАРИНИ ТУЗИЛИШИ, ТУРЛАРИ ҲИСОБИ ВА ЭКСПЛУАТАТЦИЯСИ
Режа

  1. Нефт маҳсулотларини ректификация усули билан ажратиб олиш.

  2. Даврий ишлайдиган ректификацион қурилма. Узлуксиз ишлайдиган ректификацион қурилма.

  3. Кўп компонентли аралашмаларни ажратиш қурилмалари.

  4. Ректификация жараёнининг технологияси ва таснифи.

  5. Ректификацион колонналарнинг конструктив ҳисоби.

  6. Ректификацион аппаратларнинг конструкциялари

I. Икки ёки бир неча компонентдан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда хайдаш, яъни ректификация усули кенг қўлланилади.
Агар бошланғич аралашма учувчан ва учмайдиган компонентлардан иборат бўлса, бунда буглатиш орқали суюқликни ташкил этувчи компнентларга ажратиш мумкин. Ҳайдаш йўли билан эса компонентлар турли учувчанликка эга бўлган холда ҳам суюқ аралашмаларни ажратиш мумкин. Ҳайдаш йўли билан суюқликларни ажратиш бир хил ҳароратда аралашма компонентларининг турлича учувчанликка эга булишига асосланган. Шу сабабли ҳайдаш вақтида аралашма таркибидаги ҳамма компонентлар ўзларининг учувчанлик хусусиятига пропорционал равишда буғ холатига ўтади.
Агар аралашма икки компонентдан иборат бўлса, буғлатиш пайтида паст қайнаш ҳароратига эга бўлган компонент, яъни енгил учувчан компонент буғга ўтади, юқори қайнаш ҳароратига эга бўлган компонент эса суюқ холатда қолади. Буғларнинг конденсацияланиши натижасида ҳосил бўлган конденсат, яъни суюқлик дистиллят ёки ректификат дейилади. Буғланган суюқлик қолдиқни ташкил қилади. Шундай қилиб ҳайдаш натижасида паст ҳароратда қайновчи компонент дистиллятга, юқори ҳароратда қайновчи компонент эса қолдиққа ўтади.
Суюқликларни бундай йўл билан ажратиш оддий ҳайдаш дейилади. Аралашма компонентларининг учувчанлиги ўртасидаги фарқ анча катта бўлса, бунда оддий ҳайдаш усулидан фойдаланилади. Оддий ҳайдаш усули билан аралашмани тўлиқ ажратиш ва компонентларни тоза ҳолда олиш мумкин эмас. Шу сабабли компонентларни тўлиқ ажратиш учун мураккаб ҳайдаш (ректификация) ишлатилади. Ректификация жараёни аралашмани буғлатишда ажралган буғ ва буғнинг конденсацияланиши натижасида ҳосил бўлган суюқлик ўртасида кўп марталик ўзаро таъсир пайтидаги модда алмашинишга асосланган.
Суюқ аралашмаларни ректификация ёрдамида ажратиш колонна аппаратларида олиб борилади, бунда буғ ва суюқлик фазалари ўртасида узлуксиз ва кўп маротабали ўзаро таъсир юз беради. Фазалар ўртасидаги модда алмашиниш жараёни юз беради. Суюқ фазали енгил учувчан компонент буғ таркибига ўтади, буғ фазасидаги қийин учувчан компонент буғ таркибига ўтади. Ректификацион колоннанинг юқориги қисмидан чиқаётган буғ асосан енгил учувчан компонентдан иборат бўлиб, у конденсацияга учрагандан сўнг икки компонентга ажралади. Коденсатнинг биринчи компоненти дистиллят ёки ректификат (юқориги) маҳсулотлар деб аталади. Конденсатнинг иккинчи компоненти эса аппаратга қайтарилади ва у флегма деб юритилади.
Аппаратга қайтарилган суюқлик (флегма) пастдан кўтарилаётган буғ билан учрашади. Колоннанинг пастки қисмидан, асосан, қийин учувчан компонентдан ташкил топган қолдиқ моддалар узлуксиз чикариб турилади.
Ректификация жараёни эфир мойларини, синтетик каучук, полимер олишда, нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
2. Даврий ишлайдиган ректификацион аппаратларнинг ишлаш принципи. Ҳайдаш учун берилаётган бинар аралашма А ва В компонентларидан ташкил топган аралашма кубга берилади. Куб билан буғ иситилади. Бинар аралашманинг қайнаши натижасида ҳосил бўлган буғлар колоннага ўтиб кетма-кет ҳамма тарелкалардан (яъни контакт тарелкаларидан) ўтади. Буғга қарама-қарши тарелкалар бўйлаб флегма қуйилади. Флегма дефлегматордан келади. Контакт колоннаси буғ фазасидаги А компоненнинг концентрациясини оширади. Ҳар бир тарелкада буғлар оқиб тушётган флегма билан контактда бўлиб, ўзаро компонент алмашади, А компоненти суюқ флегмадан буғга ўтади, В компонент эса буғдан суюқ фазага ўтади.


1.-расм. Даврий ишлайдиган ректификацион қурилма
1-хайдаш куби, 2–колонна, 3–тарелка, 4-қуюлувчи труба, 5–дефлегматор, 6-совуткич.
Натижада дефлегматорга ўтаётган буғлар А компоненти билан бойилган бўлади. Ректификация давомида кубда қоладиган суюқликдаги енгил учувчан компонентнинг концентрацияси камайиб боради. Қачонки кубдаги суюқлик таркибида енгил учувчан компонентнинг концентрацияси жуда кам бўлиб қолганда процесс тўхтатилади. Қолдиқ туширилади ва цикл қайтадан бошланади. Айтилганлардан кўриниб турибдики, ректификация жараёнининг асосини аппаратнинг контакт тарелкаси устидаги суюқ ва буғ фазалари ўртасидаги масса алмашиниш ташкил қилади.
Узлуксиз ишлайдиган ректификацион аппаратнинг ишлаш принципи. Қайнаш ҳароратигача иситилган аралашма «б» колоннасига берилади, пастга қараб тарелкадан тарелкага ўтиб ҳаракат қилади. Аралашмага қарши буғ ҳаракат қилади. Колоннанинг пастки қисмига иситиш учун сув буғи берилади. Флегма А компонентини энг кўп процентда ушлаган бўлади. «а» колоннасидан тарелкалари бўйлаб ҳаракат қилиши сабабли флегма ўз таркибидаги енгил учувчан компонентни олади.



Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish