Қудуқ тубига тебраниш (вибрасия) усулида ишлов бериш технологияси. Қудуқларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида унинг тубига тебраниш (вибрасия) усулида ишлов берилади. Бунда золотник намунасидаги остки гидравлик механизм насос - компрессор қувурларида туширилиб ишлов берилиш учун танланган маҳсулдор қатлам қисми қаршисига ўрнатилади. Ишчи суюқлик сиртдан қатламни гидравлик ёриш агрегатлари каллаги ёрдамида насос-компрессор қувурлари орқали ҳайдалади. Суюқлик, остки гидравлик титрагич орқали оқиб ўтиб, қатор гидравлик урилишларни герерасия қилади. 6- расмда қудуқ туби атрофи зонасига тебраниш таъсирини амалга оширувчи жиҳозларнинг жойлашиш схемаси кўрсатилган. Юқори босим (40,0-50,0 МПа) таъсирида суюқлик ҳайдалганда ишлатилувчи қувурлар бирикмасини ажратиш учун турли конструксиядаги пакерлар қўлланилади. Ишчи суюқликда шламли қўшилмаларнинг бўлиши гидравлик тебратгич ишлашига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун қудуқни тайёрлашда тебратгич билан насос- компрессор қувурлари орасига филтр ўрнатилади3.
Жараённи ўтказиш учун иш характерига (тўйинган керосинни, СФМ (сирт-фаол моддалар) кислоталарни ҳайдашда) мос равишда маълум типдаги агрегатлар (3-жадвал) сони ўрнатилади. Агрегатни бир тезликдан иккинчи тезликка ўтказишда, ишчи суюқликнинг узлуксиз оқимини ҳосил қилишда одатда иккита агрегат қўллаш керак бўлади.Унча кўп ҳажмда бўлмаган ишчи суюқликни (5-10 л/с) ҳайдашда гидравлик титрагичлар ишлатилади. Бундай ишлаш 5-8 минут давом eтади. Сўнг суюқликни ҳайдаш бир текисда оширилиб бориб агрегат ишлаши бир тезликдан бошқасига ўтказилиб уни ишлаш ҳолати шу типдаги титратгич учун ортимал ҳолатга олиб келинади.Қудуққа кислотали эритма билан тебратиш усулида ишлов бериш жараёни қувур ташқи бўшлиғи очиқ ҳолда олиб борилади.
6-Расм. Тебраниш (вибрация) усулида ишлов беришда жиҳозларнинг
жойлашиш схемаси.
1-вибратор (тебратгич); 2-филтр (сизғич); 3-амортизатор; 4-суюқлик қўйиладиган каллак; 5,7-суюқлик чиқиш чизиқлари; 6-манометр; 8-коллекторларнинг чиқиш чизиқлари; 9-қайд этувчи миқдор ўлчагич; 10-қайд eтувчи манометр; 11-автосистерна; 12-лафет; 13- АН-500 агрегати; 14-ЦА-400 агрегати; 15-сақлагич идиш (сиғим).
Сўнг суюқлик айланиши (циркулясияси) тикланиши ва насос-компрессор қувурлари тўлиши билан қувур ташқи бўшлиғи герметизасияланади. Ишчи суюқлик ҳайдалиб бўлингандан сўнг бостирувчи суюқлик ҳайдалади. Ҳайдаш босими 40,0 МПа дан ошганда қувур ортки бўшлиғини очиқ ҳолда ишлаш жараёнига ўтилади. Бунда ишчи суюқлик резервуарларга йўналтирилиб қайта ҳайдаш учун ишлатилиши мумкин.
Тебраниш натижасида кертикли (рeзбa) уланиш жойларида ишқаланиш коeффисиентини камайтириши оқибатида уларни бўшаб кетишини олдини олиш мақсадида гидротебратгич билан насос- компрессор қувурлари уланган жойини мустаҳкамлаш ёки пайвандлаш керак. Акс ҳолда уланиш жойи кертик (рeзбa)лари бўшашиб узилиб қолишга олиб келади.
3- Жадвал
Жараён бажарилиши монометр ва миқдор ўлчагич ёрдамида ёзиб борилади.