96.Давлатнинг сиёсий режими тушунчаси.
|
Siyosiy rejim – davlat hokimiyatini amalga oshirishda foydalaniladigan tartib va usullarning yig‘indisi. Siyosiy rejim tushunchasi keng va tor ma’noda qo‘llaniladi. Keng ma’nodagi yondashuvda siyosiy rejim barcha siyosiy hayot, umuman jamiyat siyosiy tizimi hodisalarining namoyon bo‘lishi va tartibi tushuniladi. Tor ma’nodagi yondashuv esa siyosiy rejimni faqat davlat hayoti, davlat hokimiyatini ro‘yobga chiqarish bilan bog‘liq hodisalar va usullar namoyon bo‘lishi tarzida talqin etadi. Har bir mamlakatda davlat hokimiyati o‘ziga xos xususiyatlarga ega, shu bois siyosiy rejim ham turlicha qaror topadi va namoyon bo‘ladi. Biroq siyosiy rejimni muayyan belgilariga ko‘ra ikki turga ajratish mumkin: avtoritar va demokratik rejimlar.
|
97.Бевосита демократия
|
Bevosita demokratiyada davlatni idora etishda xalqning bevosita ishtiroki ta’minlanadi, ya’ni davlat ahamiyatiga ega bo‘lgan masalalarni hal etishda umumxalq ovoziga qo‘yish (referendum)ni amalga oshirish mumkin. G‘ayridemokratik siyosiy tartib demokratik usulga qarshi bo‘lib, totalitar, avtoritar va fashistik shaklda bo‘ladi. Totalitar usulda davlat boshqaruvi markazlashgan va buyruqbozlik asosida bo‘ladi. Fuqarolarning huquq va erkinliklari ta’minlanmaydi, barcha davlat hokimiyati yagona diktatura tarzida amalga oshiriladi. Masalan, sobiq Ittifoq yagona kommunistik partiya diktaturasi asosida boshqarilgan. U totalitar davlat bo‘lib, oxir-oqibat inqirozga uchradi. Demokratik siyosiy rejimning asosiy xususiyatlari quyidagilardan iborat: – fuqarolar huquq va erkinliklari kafolatlarining mavjudligi; – davlat hokimiyatining birdan-bir manbayi xalq ekanligi; – vakillik hokimiyat organlarining to‘laqonli faoliyat ko‘rsatishi; – siyosiy qarorlar qabul qilinishi ustidan xalq nazoratining o‘rnatilganligi; – hokimiyat vakolatlarining qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi va sud o‘rtasida taqsimlanganligi; – davlatning fuqarolik jamiyati hayotiga qonunsiz aralasha olmasligi; – huquqni muhofaza etuvchi organlar faoliyatining qonunga to‘la asoslanganligi; – jamoat birlashmalari tizimining, fuqarolar o‘zini o‘zi boshqarish idoralarning mavjudligi;
|
98.
|
|
99.Давлатнинг молиявий назорат функцияси.
|
Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир. Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда (аспектда) қаралади барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қаттиқ регламентация қилинган (тартибга солинган) фаолияти; молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро- ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас эленменти. Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши (аспекти) бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлса-да, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг аналитик томонига жуда катта эътибор берилади.
Барча иқтисодий субъектларнинг (давлат, корхона ва ташкилотларнинг) молиявий фаолияти устидан қонунчилик ва ижроия ҳокимияти органларининг турли даражалари, шунингдек махсус ташкил этилган муассасалар томонидан амалга ошириладиган назоратга молиявий назорат дейилади. Бу назорат, энг аввало, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида молиявий-иқтисодий қонунчиликка риоя этилиши, молиявий-хўжалик операцияларининг самарадорлигини баҳолаш ва амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги устидан назоратни ўз ичига олади. Бошқача сўзлар билан айтганда, молиявий назорат у ёки бу молиявий ҳаракат содир бўлишининг баҳолашни ўз ичига олиш билан чекланмасдан, балки у ўзининг аналитик йўналишига (аспектига) эгадир. Молиявий назорат қиймат шаклида амалга ошириладиган назорат бўлганлиги учун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларида амалга оширилади ва пул фондлари ҳаракатининг барча жараёнларида, шу жумладан, молиявий натижаларни идрок этиш жараёнида ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам молиявий назоратнинг объекти пул муносабатлари ҳисобланади.
Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат:
турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;
солиқ тўловларининг ҳажмлари (миқдорлари, ўлчамлари);
хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;
таннарх ва фойда;
уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари;
|
|
|
100.Давлат бошқарувининг монархи шакли тушунчаси ва турлари.
|
Монархия (лотинча монос – якка, архе – ҳокимият маъносини англатади) – бунда, қоида тариқасида, олий давлат ҳокимияти якка шахс томонидан амалга оширилади. Одатда ҳокимият мерос орқали ўтади. Монархиянинг белгилари: монарх ҳокимияти муқаддас (теократик монархияларда) ва дахлсиз деб эълон қилинади; ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби мавжуд, қоида тариқасида, ҳокимият мерос орқали ўтади; ўз ҳокимиятидан умрбод фойдаланадиган давлат бошлиғининг (подшо, қирол, император, шоҳ, хон, князь, герцог ва бошқалар) мавжудлиги; монархнинг ўз бошқарув фаолияти натижаси юзасидан юридик жавобгар эмаслиги; ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда бевосита ўз номидан иш кўриши ва бошқалар. Монархия бошқарувининг кўринишлари: мутлақ (абсолют), чекланган, дуалистик (аралаш), теократик. 1. Мутлақ (абсолют) монархия. Бунда, давлат суверенитетининг бирдан-бир эгаси монарх бўлиб, у ўз қўлида бутун ҳокимият (қонунчилик, ижро ва суд)ни тўплаган бўлади ва унинг ҳокимияти аҳоли ёки бирорта орган томонидан чекланмаган бўлади (бугунги кунда Бахрайн, Бруней, Қатар ва бошқаларда мавжуд). 2. Чекланган монархия (парламентар, конституцион). Бунда монарх ҳокимияти вакиллик органи томонидан муайян даражада чекланган ва монархнинг ҳуқуқий мақоми конституция билан чегаралаб қўйилган бўлади. Унинг қуйидаги турлари мавжуд: Парламентар монархия мамлакатлари (ҳозирги Буюк Британия)да қирол давлат бошлиғи вазифасини ўтасада, амалда мамлакатни тўла маънода бошқара олмайди. Парламентар монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд: а) монарх ҳокимияти деярли барча соҳалар бўйича чекланган бўлади; б) ижро ҳокимияти ҳукумат томонидан амалга оширилади, ҳукумат ўз навбатида
конституцияга кўра монарх олдида эмас, балки парламент олдида
жавобгар бўлади; в) ҳукумат парламентга бўлган сайловларда ғолиб чиққан партиялар вакиллари орасидан шакллантирилади; г) ҳукумат бошлиғи лавозимига парламентда кўпчилик депутатлик ўрнига эга бўлган партия раҳбари тайинланади; д) қонунларни парламент қабул қилади, монархнинг қонунларни имзолаши эса асосан формал характерга эга бўлади. Конституциявий монархия давлат бошқарувининг шундай шаклики, бунда монархнинг ҳокимияти конституция бўйича вакиллик органи томонидан чегараланган бўлади. Конституциявий монархия ўрта асрларда Европада рўй берган буржуа инқилоблари натижасида юзага келган. Ҳозирги кунда Дания, Бельгия, Испания, Норвегия, Швеция, Япония каби мамлакатларда давлат бошқаруви конституциявий монархия шаклида ташкил этилган. Давлат бошқарувининг бундай шаклида демократик сиёсий режим мавжуд бўлиши мумкин. 3. Дуалистик (аралаш) монархия. Дуалистик монархияда давлат ҳокимиятини ташкил этиш икки томонлама характерга эга, яъни монарх ижро ҳокимиятига бошчилик қилади, ўзи олдида жавобгар бўлган ҳукуматни ташкил этади, қонунчилик ҳокимияти эса парламентга тегишли бўлади (Иордания, Марокаш, Малайзия каби давлатларда мавжуд). Шу билан бирга, монарх парламент томонидан қабул қилинган қонунларга мутлақ вето қўйиш ҳуқуқига эга. 4. Теократик монархия. Бундай бошқарув шакли мавжуд бўлган
давлатларда монарх ҳам дунёвий, ҳам диний ҳокимиятга эга бўлади (Ватикан, Саудия Арабистони).
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |