2.Davlat va huquq nazariyasi
|
davlat va huquqning vujudga kelishi, mohiyati, faoliyat ko‘rsatishi va rivojlanishi to‘g‘risidagi umumiy qonuniyatlarni ifodalovchi fundamental bilimlar tizimi. Shuningdek, bu fan davlat va huquq haqidagi qarashlar, g‘oyalar, fikrlar va bilimlarni mantiqiy tarzda umumlashtirilgan sistemasi hisoblanadi. Tarixiy taraqqiyotning har bir bosqichida, ya’ni muayyan zamon va makonda istiqomat qilgan insonlar o‘sha davrning siyosiy tuzumi, mafku- raviy-g‘oyaviy jihatlari, boshqaruv tartibi, ijtimoiy ongi va madaniy taraqqiyotidan kelib chiqqan holda davlat va huquqqa munosabat bildiradilar, ularga baho beradilar. Har bir tarixiy davrda davlat va huquqning mohiyati o‘ziga, davrga mos tarzda namoyon bo‘ladi.
|
3.Fanning ob'ekti va predmeti nima? Nima uchun ularni aralashtirish mumkin emas? Fanning predmeti va metodi o‘rtasida qanday bog‘liqlik bor?
|
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети – давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар, ғоялар, фикрлар ва билимлар тизими бўлиб, у давлат-ҳуқуқ ҳодисаларига тегишли бўлган умумий қонуниятларни ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит институт сифатида кўриб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос Хусусиятлари: давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан. Унинг
ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат
ва ҳуқуқдир;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан. Унинг
ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат
ва ҳуқуқдир;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – фалсафий хусусиятга эга
бўлган фан . давлат ва ҳуқуқ назарияси – методологик фан.
Юриспруденциянинг барча соҳаларини ҳуқуқий методология
билан қуроллантиради;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – амалиётга йўналтирилган
фан. Юридик амалиётдаги бўшлиқлар, муаммолар, зиддиятларни
аниқлаш ва бартараф этиш усулларини ишлаб чиқади, давлат ва
ҳуқуқ ривожининг йўналишларини белгилаб беради;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – ўқув-тарбиявий аҳамиятга
молик фан.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида асосий ролни умумий
тушунчалар бажаради. Ушбу тушунчалар категориялар деб юритилиб, булар қаторига “давлат”, “давлат моҳияти”, “давлатнинг шакли”, “давлатнинг типи”, “давлатнинг функциялари”, “давлат механизми”, “ҳуқуқ”, “ҳуқуқнинг моҳияти”, “ҳуқуқ шакли”, “ҳуқуқий муносабатлар”, “ҳуқуқ тизими”, “ҳуқуқ нормаси”, “ҳуқуқий онг”, “ҳуқуқий маданият” кабиларни киритиш мумки
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |