42.Давлатни вужудга келиши ҳақидаги шартнома назарияси ва унинг вакиллари
|
Ижтимоий шартнома назарияси. Мазкур назария XVII–XVIII асрлардан бошлаб кенг тарқалган бўлсада, у дастлаб Ҳиндистон ва қадимги Хитой мутафаккирлари томонидан илгари сурилган. Ушбу назария вакилларининг (Ж.Локк, Т.Гоббс, Б.Спиноза, А.Радишчев, Ж.Руссо, Г.Гроций) фикрича, давлат ҳокимияти кишиларнинг ўзаро бирлашиб ихтиёрий шартлашганликларининг ифодасидир. Бунда давлат ва жамият ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар тизими вужудга келиб, ўз навбатида, уларда шартнома мажбуриятларинибажармаганликлари учун жавобгарлик туғилади. Давлатнинг вужудга келиши тўғрисидаги шартнома назарияси табиий ҳуқуқ назарияси негизида вужудга келиб, ўрта асрларда шаклланиб келаётган янги табақа учун ҳукмдорнинг мутлақ ҳокимиятини чеклаш, инсоннинг ҳокимиятдан мустақил эркин ирода эгаси эканлигини асослашга хизмат қилди. Мазкур назариянинг мазмуни инсон ҳуқуқлари улар туғилганидан юзага келади деган ғояни ўз ичига қамраб олади. Рим ҳуқуқшунослари фуқаролар ҳуқуқлари ва халқлар ҳуқуқлари билан бирга табиий ҳуқуқни ҳам ажратиб кўрсатган. Бугунги кунда табиий ҳуқуқлар ҳар қандай давлат учун умуммажбурий норма сифатида эътироф этилади ва уларнинг бу борадаги мажбуриятлари халқаро ҳуқуқ нормалари билан белгилаб қўйилган. Ижтимоий шартнома назариясининг кўпгина ғоялари демократик давлатларнинг конституцияларида ўз ифодасини топган. Шу маънода давлатнинг асосий қонуни ҳисобланадиган конституцияларни муайян даражада ижтимоий шартнома деб таърифлаш мумкин. Чунки унда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан бир қаторда уларнинг бурчлари кўрсатиб ўтилади. Ўз навбатида, давлатнинг жамият ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам конституцияларда мустаҳкамланади. Бир сўз билан айтганда, демократик давлатда давлат ва фуқаро ўзаро ҳуқуқ ва мажбурият орқали боғланган бўлади.
|
43. Зўравонлик назарияси
|
Мазкур назария вакиллари (Е.Дюринг, Л.Гумплович, К.Каутский (XIX аср)) давлатнинг вужудга келишига ҳарбий-сиёсий омиллар сабаб бўлган деб ҳисоблайди. Яъни зўравонлик назариясининг асосида давлат ва ҳуқуқни келиб чиқишининг бош сабаби – босқинчилик, зўравонлик ва бир қабилани иккинчи қабила томонидан зулмга дучор этиш деган ғоя ётади. Бунда давлат босиб олинган ҳудудлар (халқлар)ни бошқариш учун зўрлов аппарати вазифасини ўтайди. Таъкидлаш жоизки, Европадаги айрим халқлар, хусусан, герман қабилалари ва венгерларда давлатнинг келиб чиқишида айнан ҳарбий-сиёсий омиллар муҳим роль ўйнаган
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |