Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети
Махсус педагогика факультети
“Олигофренопедагогика” кафедраси
«Махсус таълимда ижтимоий ҳимоя ва интегрaция» фанидан
Сиртқи 2-мутахассислик талабалари учун
оралиқ назорат ишлари
ТЎПЛАМИ
Тошкент-2019
|
Мавзулар:
1. Ногиронликка муносабат: Моделлар ва стреотиплар
2.Ногиронликка эга бўлган шахслар билан мулоқат қилишнинг аҳлоқий меъёрлари
3.Илк ёшдаги ногирон болаларни ривожланишини ўзига хослиги
4.Мактабгача ва мактаб ёшидаги ногирон болаларни ривожланишини ўзига хослиги
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади: Махсус таълим муассасалари ўқув режаларида фанларнинг блоклар бўйича тақсимоти, ўқув соатлари миқдори тақсимотини ўрганиш, мутахассислик фанлардан тақвимий мавзули режа тузишни ўрганиш, дарс режа конспектларини тайёрлаш, дарсларни таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштиришни амалга оширишни ўрганиш.
Назарий маълумотлар.
Талабалар онгида педагогика, психология, махсус педагогика, мутахассислик ва махсус фанлар бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида «Махсус таълимда ижтимоий ҳимоя ва интеграция (Ижтимоий иш)» фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг «Махсус таълимда ижтимоий ҳимоя ва интеграция (Ижтимоий иш)» фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув – меъёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.
Талабалар «Махсус таълимда ижтимоий ҳимоя ва интеграция (Ижтимоий иш)» фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади айримларини ўзлари тузишни ўрганишади.
«Махсус таълимда ижтимоий ҳимоя ва интеграция (Ижтимоий иш)» фанида талабалар Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув режаси ва дастури, ўқитувчининг дарс ўтиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатлар мазмуни билан танишадилар ва уларни ишлаб чиқади.
– топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Ижтимоий ишчи фаолиятининг мазмуни очиб беринг.
2. Ижтимоий иш фаолияти соҳасига киритилган ташкилотларни келтиринг.
3. Ижтимоий ишчи ходимнинг проффесионал билимларига қўйилган талаблар.
2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |