22
ятига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар асосан қуйидагилардир.
Биринчидан, хориж матбуоти хабарларига кўра, ҳозир Ғарб давлатлари телевизион
дастурлари ва филмлари жаҳон медиа бозорининг тўртдан уч қисмини эгаллаган.
Уларнинг тушунарсиз мусиқаси, маъносиз ҳамда ғайриинсоний ҳаракатлардан иборат
қўшиқлари, қизиқиши, овқатланиш одати, ҳатто кийинишига бутун дунё тақлид
қилаётгани боис, бундай жараёнлар таъсиридан ўз вақтида ёшларни ҳимоя қилмасак,
халқимиз маданияти, маънавияти ва миллий хусусиятларига зарар етади.
Иккинчидан, ҳозирги вақтда, Ғарб маданиятининг айрим вакиллари ахлоқсизликни
маданият деб билиши ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик
сарқити, деб қараши бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила мустаҳкамлиги ва ёшлар
тарбиясига катта хавф солаётган бир пайтда фарзанд тарбиясига катта эътибор бериш
долзарб вазифа бўлиши керак.
Учинчидан, бугун айрим Ғарб давлатларида ёшлар
маънавияти таназзулга учраб,
ўзининг салбий натижаларини бераётгани маълум. Ғарб турмуш тарзининг бундай
салбий жиҳатлари баъзи ғарб оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб
қилинаётгани ачинарли ҳолдир. Гарчи бундай ҳолатлар бошқа кўп мамлакатларда
кузатилмаган бўлса-да, бу ҳол ҳотиржамликка берилишга асос бўлмайди. Ўз вақтида
ёшлар қалбида бундай хунук ишларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш
лозим.
Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз маънавий
оламининг ажралмас қисмига айланган. Бугунги глобаллашув шароитида “оммавий
маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий тубанликларни
тарғиб этишга уринаётган айрим қабиҳ ниятли кучлар айнан ана шундай қад-
риятларимизга чанг солаётгани сир эмас.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, глобаллашув жараёнини ортга қайтариб
бўлмайди. Бу худди отилган ўқни қайта ўқдонга тиқишга уринишдек гап.
Бугун
дунёдаги ҳар бир давлатнинг тараққиёти айни шу глобаллашув асосида шаклланмоқда.
Глобаллашув ҳодисасининг ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Энг салбий жиҳати –
замонавий дунёда одамийликни бой бериб қўйиш хавфи юқори.
Олим ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларига таянган ҳолда, ғарбга таҳдид
солаётган хавф-хатарларни санаб ўтайлик:
Биринчиси, ғарб мамлакатларида туғилиш даражасининг кескин пасайиши. Бу ҳакда
ғарб олими бундай ёзади: “Ғарб том маънода “ўлмоқда”, деярли барча ғарб
мамлакатлари аҳолиси ақл бовар қилмас даражада камайиб бормоқда. Ўн тўртинчи
асрда Оврупа аҳолисининг учдан бир қисмини қириб юборган “қора ўлат” офатидан
буён Ғарб тамаддуни ҳали бу қадар хатарли таҳдидга дуч келмаган. Бу офат бутун ғарб
аҳолисини қириб юбориши ҳеч гап эмас. Ҳозир Оврупа мамлакатларининг кўпида
ўлим кўрсаткичи туғилишдан анча юқоридир.
Иккинчиси, дин ва одобга зид бўлган ғоя, қарашларнинг сингдирилиши оқибатида
миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар емирилмоқда. Учинчиси, ғарбда миллий
қадрият ва анъаналар сиқиб чиқарилиб, ёш авлод қалби ва онгига ғайриинсоний ғоялар
сингдирилмоқда. Бунинг оқибатида Ғарб мамлакатларида “оммавий маданият”
тушунчаси юзага келди. У ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди.
Гарчи “маданият” деб аталса-да, аслида, мазмун-моҳиятига, ният-мақсадига кўра,
“оммавий маданият” ҳақиқий маданиятнинг кушандаси.
1970 йилдан ҳозирги вақтгача никоҳсиз яшаётганлар сони 523 мингдан 6,5
миллионгача, яъни 1000 фоизга ошгани, фақат тўрт хонадондан биттасида тўлиқ оила
истиқомат қилаётгани, бир жинслилар “никоҳ”и кўпайиб бораётгани, якка ўзи
23
яшаётган америкаликлар мамлакат аҳолисининг 26 фоизини ташкил этаётгани
фикримизни тасдиқлайди.
Британияда эса болаларнинг 34 фоизи никоҳсиз туғилмоқда,
тахминан, шунча
миқдордаги катта ёшлилар ажралиш аламидан азият чекмоқда. Келгуси йигирма йил
давомида британиялик болаларнинг ярмидан озроғигина ота-она тарбиясини олиши
мумкин.
Ҳозирги кунда ғарб мамлакатларида оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб
кетганини юқорида кўп бор таъкидлаб ўтдик. Ҳолбуки, аввалги замонларда уларда ҳам
оила муқаддас, деб ҳисобланарди. Аммо оилага “эркинлик” мартабасининг берилиши
жамиятни ҳам бора-бора издан чиқарди. Мисол учун, бугун ғарбда
оила бобида
қуйидагича бузилишларни учратиш мумкин:
1.
Бир жинслиларнинг никоҳланишига қонун доирасида йўл очиб қўйилгани.
2.
Оила қурмай, ёлғиз яшашга интилиш кучлилиги.
3.
Хотин эрни ёқтирмай қолгани учун уни ташлаб кетиши
[3]
.
Хуллас, оила-никоҳ муносабатларининг инқирози ғарбона турмуш тарзининг эски
қадриятлари саналган фидойилик, меҳрибонлик, садоқат, имон-эътиқод каби
фазилатларнинг шахсий манфаатлар қондирилишини ёқловчи қарашлар томонидан
сиқиб чиқарилгани билан изоҳланади.
Шу нуқтаи назардан, ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал
этишда миллий
қадриятлардан, илғор тараққиётга хизмат қилувчи диний қадриятлардан фойдаланиш,
уларни замонавий демократик қадриятлар билан уйғунлаштирган ҳолда, ёш авлодни
ҳар омонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш масаласига бугун юртимизда катта
аҳамият берилмоқда. Айни пайтда ёшларни маънавий ҳимоялаш тизимининг
механизимини ишлаб чиқишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳозирги глобаллашув
шароитида, бир томндан, миллий қадриятга,
иккинчи томондан, замонавий
қадриятларга асосланган маънавий-ҳуқуқий янгилиш жараёнларини амалга ошириш
алоҳида долзарб бўлиб қолмоқда.
Таълим-тарбия, одоб-ахлоқ болаликдан берилгани маъқул. Зеро, Пайғамбаримиз
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бирортангиз ўз фарзандларингизни тартиб-интизомга ўргатсангиз,
бу ҳар кунги садақа бергандан яхшироқдир”, дея марқамат қилганлар. Ёшларнинг
калби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-
эҳтиром туйғусини шакллантиришда, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашда буюк
мутафаккир аждодларимиз мероси катта аҳамият касб этади. Зеро, ҳаётнинг асл
мазмун-моҳиятини англаб етишга ўз умри ва салоҳиятини бағишлаган
алломаларимизнинг асарларида соғлом авлод тарбияси билан боглик масалаларга
алоҳида ўрин берилган. Шунингдек, ў
збек халқининг ибратномуз, айниқса ёшларни
тарбиялашда катта таъсир эта оладиган урф-одатлари, анъаналари, расм-русумлари ва
маросимлари борки, буларни бугунги
кунда оилада балалар онгига, кундалик ҳаёт
тарзига сингдириш ёшларнинг маънавий тахдидлар таъсирига тушиб қолишининг
олдини олишдаг мухум вазифаларимиздан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: