Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


"Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

"Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. 
Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ 


15 
олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур 
билан қуроллантиришимиз зарур"-
дедилар. Дарҳақиқат, маънавий-маърифий 
ишларни, аввало, таълим даргоҳларида намунали йўлга қўйиш, унда биринчи галда 
аждодларимизнинг бой маданий ва маънавий мероси, тарихи ҳамда илмий 
тажрибаларига суянган ҳолда амалга ошириш кутилган натижани бериши, шубҳасиз. 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 
“Навоий вилоятидан мустақиллигимизнинг 30 йиллигига 30 та китоб” лойиҳаси 
доирасида турли мавзуларда китоблар чоп этилди.
 
Навоий кон-металлургия комбинати ҳақида 10 га яқин китоблар, жумладан, 
“Янгиланаётган Ўзбекистон: Навоий кон-металлургия комбинатининг янги тарихи” 
китоби ва “НКМК: юксалиш давонлари” китоб-альбоми, Нурота, Хатирчи, Қизилтепа, 
Навбаҳор ва Конимех туманлари ҳамда Ғозғон шаҳрининг тарихи, шунингдек, янги 
Ўзбекистон даврида мазкур ҳудудларда амалга оширилган кенг ўзгаришлар, 
“Қизилқумцемент: кеча ва бугун”, “Навоий иссиқлик электр станцияси: кеча ва бугун”, 
“Навоийазот”: кеча ва бугун” номли, бундан ташқари тиббиёт, банк, ички ишлар ҳамда 
прокуратура соҳалари фаолиятига бағишланган алоҳида китоблар тайёрланди. Шу 
билан бирга Мавлоно Ориф Деггароний ҳаёти ва фаолияти, Маликработ карвонсаройи 
хусусида тарихий-илмий асарлар нашр этилди.
Қолаверса, китобхонликни ёш оилаларга ҳам тарғиб этиш мақсадида бўлим 
томонидан ҳар битта тўй маросимларига бориб китоб совға қилиш анъанага айланган. 
2021 йилда 500 дан ортиқ ёш оилаларга шундай китоблар туҳфа этилган. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси 
Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 
14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини 
тартибга солиш тизимини яънада такомиллаштириш тўғрисида”ги СҚ-2736-III/KҚ-592-
III қўшма қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тўй ва маросимларнинг 
маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш борасида ўтган йил давомида 970 та 
тарғибот тадбири ўтказилиб, уларга 16800 нафар иштирокчилар қамраб 
олинганлигининг ўзиёқ бугунги кунда маънавият ва маърифат соҳасида фаолият 
юритаётган ходимларнинг тўй маросимларига китоблар билан кириб бораётганлигидан 
далолат беради. 
Шу ўринда 2021 йил октябрь ойида ёш оила сифатида ҳаётга қадам қўйган Конимех 
тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сабрина 
Саилованинг 
“Ёшлигимдан китобга меҳр қўййишимга онам сабабчи бўлганлар. Ҳар 
куни уйқуга кетишимдан олдин иккаламиз бир вароқдан, навбати билан китоб ўқирдик. 
Эсимда ўша китобнинг номи “Бахт қаерда” деб номланарди. Китоб якунига етганда 
бахт бу ота-онамизнинг соғлиги, юртимизнинг тинчлиги, ёнимизда ака-ука, 
яқинларимизнинг борлиги эканлигини англаб етганман. Ушбу меҳр, китобга ошнолигим 
туфайли бугун янги ҳаёт остонасига ҳам ушбу китоблар билан қадам қўймоқдаман. 
Акрам ака сиз совға қилган “Бахтли бола маънавияти” номли китобдан ҳам мақсадли 
фойдаланишга, келгусида фарзандларимни ҳам шу асосда тарбиялаб вояга етказишга, 
юртимизга муносиб инсонлар этиб тарбиялашга ваъда бераман” 
деган сўзлари амалга 
ошираётган ислоҳотларимиз натижаси ўз мевасини бераётганлигидан юрагимда бир 
фахр ҳиссини уйғотади. 
2022 йил бошиданоқ Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлимининг ҳар йилги 
анъанасига мувофиқ “Йўлларда маънавият - зиё улашиб” китобхонлик акцияси бўлиб 
ўтди. Вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамда 
йўлларда тартиб-интизомга амал қилган бир қанча ҳайдовчиларга бўлимимиз 


16 
томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва китоблар топширилди.
Лойиҳа давомида 43 йил давомида ҳайдовчилик касби билан шуғилланиб 
келаётган отахонимиз “э! яшанглар, бор экансизларку, мошин ҳайдаганибдан бери 
энди китоб олишим” деган сўзлари биз каби маънавият соҳаси ходимларини бу каби 
зиё улашувчи тадбирларни республика миқёсида ҳам оммалаштириш иштиёқини 
уйғотди. Зеро, китобга ошно бўлган қалблар инсонни маълум мақсад сари 
юзлантиради, уларнинг ахлоқи ва таълим-тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши 
шубҳасиздир. 
Дунёда кечаётган кескин вазият, инқирозли ҳолатларнинг сабаби албатта лоқайдлик, 
маънавий ишларнинг сустлиги оқибати. Юртбошимиз ҳар бир йиғилишида бу 
фикрларни бот-бот такрорлайдилар. Маҳалласида жиноят бўлган, оиласи бошига 
ташвиш тушган ёки билиб-билмай берк кўчага кириб қолган ўспирин ҳолатларига кўз 
юмиб кетувчи кишиларнинг бефарқлик, эътиборсизлик ҳолатларини бугун бартараф 
этмасак эртага яна маънавий таназзулларга учрашимиз муқаррарлиги таъкидланади.
Жамиятда ижтимоий муаммоларни камайтиришда албатта, нуронийлар тарбияси ва 
жамоатчилик назорати катта куч сифатида эътироф этилиши ҳам бежиз эмас. 
Ёшларимиз тафаккурида ўзини ўйлаш, меҳнат ва оила муносабатларига енгил қараш 
каби маънавий қадриятларга қарши таҳдидлар ортишига чек қўйиш мақсадида бугун 
маънавий ишлар кўламини янада жадаллаштириш, илғор технологиялардан кенг 
фойдаланиш, тарғибот ишлари тизимли, мақсадли ва самарали ташкил этишни тақозо 
этмоқда. Бу борада ҳам вилоятимиз ҳудудида узлуксиз ишлар амалга оширилди. 
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигига 2021 
йил 19 март куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг видеоселектор 
тарзида ўтказилган мажлис 3-сон баёни 37-бандида 2021 йил март ойидан бошлаб 
ҳудудларда “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ҳар бир 
маҳалладан 5 нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, ишсиз ёшларни 1 нафар 
нуронийга бириктириш бўйича янги тизим жорий қилиш, маънавий-маърифий 
тарғибот ишларини маҳаллабай тарзда ташкил этиш юзасидан Навоий вилоятида кенг 
кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Навоий вилоятида 330 та маҳалла, овул фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ушбу 
маҳаллаларда 1260 нафар нуронийга 5818 тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, 
ишсиз ёшлар бириктирилди. 
“Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида
2021 йил давомида 1166 та давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тарғибот 
тадбирларига 49558 нафар иштирокчи қамраб олинди. Бунда 85 нафар оиланинг 
нотинчликлари бартараф этилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга 
эришилди, шунингдек, 507 нафар ёшлар ҳудудларда ташкил этилган тўгаракларга жалб 
этилди. 
Ушбу тажриба асосида 2022 йилдан бошлаб намунали тарзда фаолият олиб 
бораётган нуроний кексаларимизга, байрам кунлари, шонли саналар арафасида бўлим 
ташаббуси билан рағбатлантириш чоралари, тарихий қадамжоларга саёхатларини 
уюштириш масалалари режа асосида белгилаб олинди. 
Бу каби имкониятлар негизида бўлим ташаббуси билан бир қанча лойиҳалар ҳам 
амалга оширилди. Вилоятимизнинг шаҳар, туман ҳудудларида вояга етмаганлар 
комиссиясида назоратда турувчи ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида 
Бухоро вилоятидаги тарихий қадамжоларга саёҳат уюштирдик. Ёш авлод қалбида 
ватанпарварлик ҳиссини ошириш, юртга садоқат туйғуларини шакллантиришда 
Самарқанд вилояти "Каттақўрғон" дала-ўқув майдонига ўқувчи-ёшлар ташрифи 


17 
ташкил этилган. Шунингдек, бўлимимизнинг яна бир қанча ташаббусли лойиҳалари 
бир қанча ўксик кўнгилларни хушнуд этишга, ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашга, ёшларни жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа 
билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатишга, тинч ва ҳарбий 
шароитда 
Конституция
ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи 
тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни 
шакллантиришга хизмат қилади. 
Хусусан, 2021 йилда Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари 
учун бир кунлик “Маънавий саховат” шиори остида маънавий-маърифий, хайрия 
тадбири ташкил этилди. Унда муассасада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли 
ўтказишлари учун ташкил этилган тўгараклар ва кутубхоналарда бўлиб, ёшларнинг 
фикрлари эшитилди.
Бундан ташқари, мазкур лойиҳа доирасида яна “Миллий қадриятлар” тадбири 
амалга оширилди. Маънавият фидойилари томонидан тайёрланган миллий таомимиз 
шаҳримиздаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳамда кўзи ожизлар жамияти 
аъзоларига улашилди. 
Бу каби хайрли ташаббусларни жорий йилда ҳам юқори савия янги ғоялар асосида 
ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, бундай тадбирларни 
ташкил этишимизда юртбошимизнинг маънавият ва маърифат соҳасига қаратётган 
эътиборлари таҳсинга лойиқ. Президентимиз томонидан мазкур соҳадаги ишлар 
кўламини оширишда соҳа вакилларига барча имкониятларни муҳайё қилиниб, 
намунавий лойиҳалардаги маънавият ва маърифат масканлари барпо этилди ҳамда 
маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қўшимча штатлар ажратилди. 2021-2023 йилларда 
вилоятимизда 11та “Маънавият ва маърифат” масканлари қурилиши режалаштирилган. 
Ўтган йилда Навоий шаҳри, Конимех туманларида, 2022 йил Кармана туманида янги 
“Маънавият ва маърифат” бинолари қад ростлади. Шу йил давомида яъна Қизилтепа, 
Нурота, Навбаҳор, Хатирчи туманларида ушбу масканлар куриб битказилиши 
режалаштирилган. Улар замонавий усулда жиҳозлаб топширилди. Бу ўз ўрнида 
тизимдаги ишларни янада юқори суратларда бажаришни тақозо этади.
2021 йил октябрь ойида вилоят Маънавият ва маърифат масканининг ташкил 
этилиши соҳа ривожидаги тарихий бурилиш куни бўлди десам асло муболаға 
бўлмайди. 2 ярим гектарни эгаллаган ушбу маскан қисқа вақт ичида куриб битказилди. 
Авваллари ташландиқ, кўримсизгина бўлган жой ўрнига янги, замонавий жиҳозланган, 
ўз кутубхонасига, фаоллар залига, катта хажмдаги лед монитор ва музейига эга бўлган 
бино, бир сўз билан айтганда бугунги кунда Республикада ягона бўлган марказга 
айланди. Ушбу бино бугунги кунда вилоят аҳолисининг, ёшларининг севимли маскани 
бўлиб, улар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият 
касб этиб келмоқда. Ҳозирги кунда янги ташкил этилган маскан кутубхонасига бир 
кунда 300 дан ортиқ китобхонлар ташриф буюрмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда, юксак интеллектуал салоҳиятга, ўз мустақил дунёқарашига 
эга, ташаббускор, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлган ҳақиқий ватанпарвар 
инсонларгина бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳал 
қилувчи кучи, халқимизнинг ҳақиқий маънодаги ҳимоячиси ҳисобланади. Юқоридаги 
ижобий сифатларнинг шаклланишида ҳар бир касб эгасининг китобга ошно бўлиши, 
нафақат ўз касбий фаолиятига оид, балки турли жанрдаги китобларни ўқиб, ўз билими 
ва дунёқарашини кенгайтириб боришида муҳим аҳамият касб этади. 
Миллатимиз тарихий мероси, урф-одатлари миллий тарбия анъаналарини асраб-
авайлаш, фуқароларимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида миллатлараро тотувлик, 


18 
динлараро бағрикенглик ва ўзаро меҳр-оқибат муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича 
кенг қамровли Миллий юксалиш сари бирдамликдаги ҳаракатларимиз албатта ўзининг 
қай соҳа бўлмасин ижобий натижаларини кўрсатса, ажаб эмас.
 
Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида “Ёзда жазирама иссиқ, 
қишда изғирин совуқ бўладиган бу минтақада яшаб меҳнат қилиш, ердан бойлик 
ундириш албатта осон эмас. Бунда фақат мустаҳкам иродали, ўз кучига ишонган, 
чинакам матонатли инсонлар қодир бўлади. Ўз ери, ўз юртига фидойи, кўнгли очиқ, 
кўп миллатли Навоий аҳлини мен айнан шундай инсонлар деб биламан ва сизларни 
бундай фазилатларингизни қадрлайман” деган сўзлар ҳалиям қулоғимиз остида 
жаранглаб турибди. 
Машҳур Менделиев жадвалида юздан зиёд модда бўлса, шуларнинг ҳаммаси 
бизнинг заминимизда бисёрдир! 
Бу ерда қазиб олинадиган олтин ва кумуш, ғозғон мармари, чўпонларимиз 
етиштирадиган қоракўл териси бутун дунёда маълуму машҳур бўлиб, халқаро миқёсда 
сифат эталони деб қабул қилинган. Табиийки, бу ҳаммамизга катта ғурур-ифтихор 
бағишлайди. 
Бир сўз билан айтганда ўтган йил давомида вилоятимизда Навоий вилояти 
Кармана туманида мамлакатимиздаги илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга 
туширилди, Навоий шаҳрида Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади, 
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида НКМК Марказий кон бошқармасига 
қарашли 7-гидрометаллургия заводи фойдаланишга топширилди, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш 
давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган умумтаълим муассасаларининг 
рейтингида Навоий вилояти биринчи ўринни эгаллади, Навоий шаҳрида “Ишга 
марҳамат” мономаркази иш бошлади, Имконияти чекланган болажонлар учун 
замонавий ва барча шароитларга эга МТТ фойдаланишга топширилди. 
Бу каби ўзгаришлар, янгиликлар оғушида кўпмиллатли вилоятимизда турли хил 
фестивал, конференция, учрашув, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар 
ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё давлатларида миллий 
маданиятлар уйғунлиги ва турфа хиллигини сақлаш ва ривожлантириш, қадимий 
фольклор ва бахшичилик санъати билан маданий ёдгорликларимиз тарихининг ўзаро 
боғлиқлигини, узвийлиги ва улуғворлигини ҳамда уларни буюк маънавиятимизнинг 
маънавий меросидан баҳраманд этиш, уларда миллий ғурур, ватанга садоқат 
туйғуларини таркиб топтиришдан иборатдир. Зеро, вилоятимизда юзлаб миллат ва элат 
вакиллари бир тану бир жон бўлиб, юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат 
қилаётганлиги бағрикенглик мезони бўлса, ундаги тинчлигимиз эса тараққиёт 
гаровидир. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish