Тармоқ кучланишининг унинг номинал қийматига нисбатан пасайиши чироқ нурлаётган ёруғлик оқимининг ва унинг қувватининг камайишига олиб келади. Ёруғлик оқимининг камайиши қувватига қараганда тезроқ бўлади, бу кучланиш пасайганда ёруғлик унумининг камайиши билан аниқланади. Кучланиш 2,7%-га ўзгарганда, ўртача ёниш муддати 13%-га ўзгаради.
Ёруғлик манбалари ёки ёритиш ускуналарининг ёруғлик кучининг фазонинг турли йўналишларидаги тақсимланиши жадвал ёки эгри чизиқлар тарзида кўрсатилади.
Симметрик нурланувчилар учун ёруғлик кучининг тақсимланиши, ёруғлик кучи тақсимланишининг бўйлама эгри чизиқлари билан кўрсатилиши мумкин [1]. Ёруғлик кучи тақсимланишининг бўйлама эгри чизиқлари одатда қутбли координаталар системасида қурилади. Ўн градусли доиралар (150 ва ҳоказо) ўртасига тўғри келадиган тўғри чизиқлар ва маълум масштабда ёруғлик кучига тегишли йиғилган айланалар тўрни ташкил қилади. Ёруғлик кучининг қийматлари масштаб бўйича ҳар бир чизиқларда ажратилади, ҳосил бўлган нуқталар эса бир текис чизиқ билан туташтирилади (2-а расм).
Агар нурланувчи носимметрик бўлса (яъни симметрик ўқи бўлмаса), унда манба ўқидан ўтган турли текисликлар билан нурланувчининг кесиши ёруғлик кучи тақсимланишининг турли эгри чизиқларини ҳосил қилади. Бу текисликлар бирлаштирилса, бўйлама эгри чизиқлар оиласи юзага келади; бу эгри чизиқларнинг ҳар бири, нурланувчини кесган текисликларнинг бурчаги билан характерланади (2-б расм).
Саноат корхоналарида (иш жойларининг етарли ёритилишини баҳолаш учун), жамоат биноларининг хоналарида, очиқ ҳудудларда ҳамда тажриба шароитида ёритилганликни ўлчаш зарурияти туғилади.
Ёритилганликни ўлчаш учун люксметр деб аталадиган махсус фотометрик асбоб қўлланилади. Оддий фотоэлектрик (объектив) люксметр занжирига кўрсаткичли гальванометр уланган селенли фотоэлементни ташкил қилади. Гальванометрнинг шкаласи ранг ҳарорати Т=2854 К бўлган, нурланишининг спектрал таркиби ўртача қуввати 200-300 Вт ли чўғланма чироқнинг спектрал таркибига яқинлашадиган стандарт манба бўйича бевосита люксда даражаланади.
Иш ва тажриба шароитларида ёритилганликни ўлчаш учун Ю-16 туридаги селенли фотоэлемент эгилувчан сим билан, люксда даражаланган кўзгули шкаласи бор гальванометрга уланади. Асбоб учта асосий ўлчаш оралиқларига эга; 25 лк гача, 100 лк-гача ва 500 лк гача. Бир оралиқдан бошқа оралиққа ўтишга тегишли шунтларни улаш билан эришилади.
Топшириқ Тажриба ишининг баёнини ҳамда келтирилган адабиётларни ўрганинг.
Чўғланма чироқнинг характеристикаларини тармоқ кучланишининг ўзгаришига боғланиши билан танишинг (1-расм).
Ёритиш ускуналарининг ёруғлик тақсимланиш эгри чизиқлари билан танишинг (2-а ва 2-б расмлар).
Объектив люксметрнинг уланиш схемаси ва ишлаш принципи билан танишинг (3-расм).
Ўлчов ускунасининг электр уланиш схемаси 4 схема асосида чизинг.
Тажриба маълумотларини ёзиш учун жадвалларнинг керакли шаклларини тайёрланг (1-4 жадваллар).