Навоий кон металлургия комбинати



Download 2,97 Mb.
bet40/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#208123
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86
Bog'liq
Электр ёритиш-мажмуаси

1 - Лаборатория иши

Чўғланма чироқли ёритгичларнинг асосий характеристикаларини ўрганиш, ёритилганликни ўлчаш ва ёруғлик кучининг бўйлама эгри чизиқларини тузиш. (4 соат)



Ишдан мақсад: Чўғланма чироқли ёритиш ускуналарининг асосий ёруғлик ва электрик характеристикаларини ўрганиш, чўғланма чироқлар яратадиган ёритилганликни ўлчаш ва чўғланма чироқли ёритиш ускуналари учун ёруғлик кучи тақсимланишининг бўйлама эгри чизиқларини тузишдан иборат.


Назарий қисм


Чўғланма чироқнинг асосий электрик ва ёруғлик характеристикаларига қуйидагилар киради:

  • номинал кучланиш;

  • электр қуввати;

  • ёруғлик оқими;

  • ёруғлик унуми;

  • нурланиш ранги;

  • ўртача ёниш муддати.

Номинал кучланиш – вольт бирлигидаги тармоқ кучланиши бўлиб, чироқнинг нормал шароитда ишлаши учун мўлжалланган кучланишдир. Умуммақсад учун мўлжалланган чўғланма чироқлар ёритиш тармоқларида стандарт кучланишлар системасига асосан 127 ва 220 В кучланишларга ишлаб чиқарилади. Чироқларнинг бир қисми 127 дан 135 В гача, иккинчи қисми эса – 220 дан 235 В гача бўлган кучланишларга ишлаб чиқарилади.
Чироқнинг электр қуввати ва ёруғлик оқими одатда мўлжалланган номинал кучланиш учун ўртача катталиклар сифатида кўрсатилади.
Чўғланма чироқнинг ёруғлик оқими чироқнинг электр қувватига ва қизиш жисми ҳароратига тўғри боғланган бўлади. Чироқнинг ёниши жараёнида вольфрам ипининг аста сочилиши бўлади, бу ип диаметрининг кичрайишига ва унинг қаршилиги ошишига, демак чироқ қувватининг ва ёруғлик оқимининг камайишига олиб келади.
Чироқнинг ёниш давомидаги ёруғлик оқимининг камайиши, яна вольфрам кукунларининг колба деворларида туриб қолиши сабабли, унинг хиралашиши натижасида ҳам бўлади.

1-расм. Чўғланма чироқлар асосий характеристикаларининг кучланишга боғлиқлик графиги.

Шунинг учун ёруғлик оқимининг дастлабки қийматдан 15-20%-га камайиши ҳамда ёруғлик оқими ва қувватининг номинал қийматдан 5-10%-га ошиши рухсат этилади.


Ёруғлик унуми чўғланма чироқнинг самарадорлигини аниқловчи катталик бўлиб, ушбу ифода билан аниқланади:

бу ерда, Ф – ёруғлик оқими, лм;
Р – чироқ қуввати, Вт.
Ёруғлик унуми чироқнинг қизиш жисми ҳароратига тўғри боғланган бўлади.
Чироқнинг ўртача ёниш даври биринчи навбатда юқори ҳарорат натижасида вольфрамнинг қизиш жисмининг сочилиши билан аниқланади.
Иловада чўғланма чироқ асосий параметрларининг тармоқ кучланишига боғланишини кўрсатувчи тенгламалар келтирилган. 1-расмда эса чўғланма чироқ асосий параметрларининг электр тармоғи кучланишига боғланиши эгри чизиқлари келтирилган.
Эгри чизиқлардан маълумки, кучланишнинг ошиши чироқнинг ёниш муддатини анча қисқартиради, бу вольфрамнинг сочилиши натижасида ип ҳароратининг ошиши ва унинг тезда бузилиши билан тушунтирилади.



2-расм.


Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish