47
хуқуқини кулга киритган шахсдир. Шу сабабли ернинг баҳоси бир йиллик рентани
маълум бир сонга кўпайтириш орқали аниқланади. Ҳамма масала шунда бўлиб, уни
танлаш талаб этилади. Хўш, у нима бўлиши мумкин?
В.Петти бу саволга жавобан шундай дейди: ер сотиб олувчи ўзи ва ўзига яқин
авлод-аждодларининг манфаатларини эътиборга олиб иш юритади. Унингча, одатда уч
авлод вакиллари бир вақтда ҳамкорликда яшайдилар: бува (50 ѐш), уғил (28 ѐш) ва набира
(7 ѐш). У шу уч авлоднинг ҳамкорлик даврида яшаган йиллар рентаси йиғиндисини ер
баҳоси деб қабул қилади. У Англия учун бундай сон 21 йилга тенг эканлигини аниқлайди.
Демак, ернинг баҳоси шунча бир йиллик ренталар йиғиндисига тенг, деган хулоса
чиқарилади.
В.Петти ерни сотиб олувчи учун ер йиллик даромад манбаи эканлигини тушунган.
Шунга мувофиқ у ернинг баҳоси шундай суммага тенг бўлиши керакки, бу сумма ҳар
йили олинадиган рента ҳуқуқини берадиган бўлиши керак, деб тўғри ҳисоблаган. Амалда
ернинг баҳосини капиталлашган рентадек ҳисоблаш орқали В.Петти масаланинг
моҳиятини тўла ва тўғри тушунган.
Аммо
ернинг баҳоси масаласи ҳали тўла ҳал этилмади, чунки ернинг баҳоси икки
омилга боғлиқ: 1) ер рентасининг миқдори, 2) процент (фоиз) даражаси. В.Петти эса
юқорида қайд этилганидек, ссуда процентини ер баҳосидан чиқарган. Бу қийин аҳволдан
чиқиш учун у ер баҳоси рентанинг 21 га кўпайтирилганига тенг деб ҳисоблаган (уч авлод
- бува, ота ва невара биргаликда 21 йил яшайдилар ва ердан бирга фойдаланадилар, деган
хулоса). Ернинг асл баҳоси масаласини бошқа олимлар тўғри хал этдилар.
В.Петтининг «
Сиѐсий арифметика» асари тўла равишда
унинг вафотидан кейин
босилиб чиқди (китоб унинг уғли лорд
Шелберн томонидан нашр этилган). Бунинг сабаби
шуки, унда Англия ва Францияни чогиштирувчи маълумотлар бор эди. Бу асар янги фан -
статистикага асос солди. Бу даврда ҳали бу тушунчанинг ўзи йўқ эди («
статистика»
сўзи XVIII аср охирида пайдо бўлди).
В.Петти биринчилардан бўлиб давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги
масаласини кўтарди ва маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди.
Унингча, мамлакатдаги аҳолининг умумий сони, жойлашуви, ѐши ва касби ҳамда бошқа
маълумотлар муҳимдир. Иқтисодий кўрсаткичлардан асосий товарларнинг ишлаб
чиқилиши ва истеъмоли, аҳоли даромади, бойлик тақсимоти хақидаги
маълумотлар
керакли ҳисобланган. Петтининг кузатишларича, мамлакатда фақат солиқ ва ташқи савдо
бўйича айрим маълумотлар бор эди, холос. Бирор масала хақида гап очилар экан, Петти
«
аввал ҳисоблаб қуриш керак» деган фикрни айтишни яхши кўрар эди. Статистика билан
шуғулланганлиги туфайли маълум маънода «режалаштириш» масалалари ҳам
кўтарилган. Масалан, у «ишчилар кучи баланси» билан шуғулланиб, мамлакатга шунча
врач ва адвокат керак, демак, олий ўқув юртларига йилига шунча талаба қабул қилиш
керак, деган ҳисоб-китобларни келтирар эди. Одатда у Англия ва Франциянинг
иқтисодий аҳволини солиштириб, қайси давлат бойроқ эканлигини аниқ фактлар билан
кўрсатишга интилган.
«Сиѐсий арифметика» китобининг мукаддимасида у ўз
услубининг янги
эканлигини таъкидлаб, қиѐсий (озрок, кўпроқ, яхширок, ѐмонрок) кўрсаткичлардан аниқ
статистик рақамлар - сон, оғирлик билан бошқа ўлчовлар тилига ўтиш кераклигини
айтади. У миллий даромад, миллий бойлик хақида гапиради ва Англиянинг миллий
бойлигини ҳисоблаб чиқади (маълумки, бу кўрсаткичлар ҳозирги кунда жуда муҳим
кўрсаткич ҳисобланади). Масалан, у Англиянинг моддий бойлигини 250 миллион фунт
стерлинг деб баҳолайди, аммо аҳолининг 417 миллион фунт стерлинг пулини ҳам шунга
қўшиш керак, дейди.
В.Петтининг иқтисодий таълимоти аҳолининг сони ва таркибидан бошланиши
ниҳоятда муҳимдир. Унинг ғояси ўзидан кейинги Мальтусдан кескин фарқ қилади, агар
Петтининг фикри буйича «
аҳоли - бойликнинг асоси» бўлса, Мальтусда аҳолининг тез
ўсиши камбағалликнинг асосидир. В.Петти Англиянинг миллий даромадини ҳам
48
ҳисоблаб чиқди. Унинг ҳисобига кўра, Англиянинг пул шаклидаги бойлиги барча
бойликнинг фақат 3% тенг экан. Худди шундан ҳозирги даврнинг миллий ҳисоб счетлари
юзага келди, унга қараб ишлаб чиқариш ҳажмини, бу бойликнинг аҳоли ўртасида
тақсимотини (истеъмол, жамғарма, экспорт, аҳоли, асосий синфлар, гуруҳлар даромади)
ва бошқаларни билиб олиш мумкин. Албатта, ҳозирги давр билан солиштирганда бу
ҳисоб-китобларда жиддий услубий хатоликлар бор эди. Масалан, у миллий даромадни
аҳолининг истеъмол сарфлари йиғиндиси деб билган, яъни жамғарма, бино, қурилиш,
асбоб-ускуна, ерни яхшилашга кетган капитал қўйилмалар ҳисобга олинмаса ҳам
бўлаверади, деб нотўғри ўйлаган. Аммо XVII асрдаги Англия учун бундай йўл анча
реалистик эди, чунки жамғарма нормаси паст бўлган, Англиянинг моддий бойлиги
нисбатан секин ўсаѐтган эди. Сал кейинроқ В.Петтининг бу
хатолари унинг издоши
Грегори Кинг томонидан тўғриланди ва XVII аср охиридаги Англия миллий даромади
ниҳоятда тўғри ҳисоблаб чиқилди.
Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, В.Петтининг сўнгги асарлари кўпроқ аҳоли,
унинг ўсиши, жойлашуви ва иш билан бандлиги масалаларига бағишланган. В.Петти
замондоши ва дўсти, майда савдогар Жон Граунд билан биргаликда демографик
статистика фанига асос солди. 1662 йилдан бошлаб Англия аҳоли сонининг умумий сони,
туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш масалалари бўйича китоблар юзага кела бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: