Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

назариясига асос солди. Бу классик мактабнинг асосий нишонаси (белгиси) сифатида 
қаралади. У вақт ва тасодифий омиллар таъсирида ўзгариб турувчи бозор баҳоси («сиѐсий 
баҳо»)га табиий баҳони (қиймат деб билган) қарама-қарши қўйди. Табиий баҳо ички 
бозор баҳосига тенг бўлиши керак. Чунки у меҳнат миқдори билан ўлчанади. У нон 
баҳоси билан кумушни солиштиради ва уларнинг баҳоси сарфланган меҳнат миқдори 
билан тенглаштирилади. Бу мисолда, яъни нон кумушга алмаштирилганда алмашув 
пропорцияси асосида шу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат ѐтади, 
демак қиймат меҳнат билан аниқланади. Ундан ташқари, товарнинг қиймати кумушни 
қазиб олишдаги меҳнат унумдорлигига тўғри пропорционалдир, сарф-ҳаражат усули 
қўлланилади. Шундай қилиб, В.Петти иқтисодиѐт тарихида қийматнинг меҳнат назарияси 
куртакларини таърифлади. Бу олимнинг катта илмий хизматидир. Аммо Петти қийматни 
алмашув қиймати билан қориштириб юборади ва алмашув қийматини алмашув 
жараѐнида қандай шаклда бўлса, шундай, яъни пул шаклида ифода қилади. У қийматнинг 
бевосита манбаи сифатида фақат конкрет меҳнатнинг аниқ бир кўринишини, олтин ва 
кумуш қазишдаги меҳнат (яъни пул материали)ни кўрган, холос. Унингча, тармоқлардаги 
ишлаб чиқарилган меҳнат маҳсулотларининг қиймати шу маҳсулотларни нодир 
металларга алмашуви натижасида аниқланади. Олимнинг меркантилистик қарашлари бу 
ерда ҳам сақланган (камчилиги). У абстракт меҳнат билан конкрет меҳнатни 
фарқламайди. Унда қиймат билан истеъмол қиймати тушунчалари ўртасида аниқ фарқ 
кўринмайди, айрим холда улар қориштириб юборилади. Конкрет меҳнат истеъмол 
қийматини яратса, абстракт меҳнат умумий қийматни яратади. 
Петти меркантилистлардан фарқли равишда бойлик бу пул ҳақида қимматбаҳо 
металл ва жавоҳирлардангина иборат эмас, балки мамлакатдаги ерлар, уйлар, кемалар, 
товарлар хатто уй жихозларини ҳам бойлик деб ҳисоблайди. 
Мамлакат бойлигини ошириш учун одамларни қамоқхоналарга ташлаш эмас, 
пуллик жарималар киритиш керак дейди. Йирик ўғриларни эса «қуллик»ка сотиб, 
ишлатиш зарур. Шу билан бирга пулнинг жамиятдаги роли тўғри талқин этилмаган 
(савдогарларни қисқартириш таклиф этилади). 
«Меҳнат бойликнинг отаси ва ниҳоятда фаол принципидир, ер эса унинг 
онасидир» деган фикр ҳам В.Петтига тегишлидир. Бу ғоянинг шуниси тўғрики, меҳнат 
бойликнинг яккаю-ягона манбаи эмас, чунки гап моддий бойлик, истеъмол қийматлари 
ҳосил қилиш устида борганда фақат меҳнат эмас, балки табиат ҳам иштирок этади, аммо 
тўғри қоида товарнинг қийматига ҳам хато равишда ноўрин қўлланилади. Шундай қилиб, 
В.Петти ўзининг қийматнинг меҳнат назариясига қарама-қарши улароқ, қиймат манбаи 
сифатида меҳнат билан бирга табиатни ҳам қабул қилишни талаб этади. Бунинг сабаби 
шуки, у истеъмол қиймати манбаи сифатида ҳам, қиймат манбаи сифатида ҳам бир хил 
гавдаланган. 
Қиймат назарияси билан даромадлар, иш ҳақи ва рента тўғрисидаги назариялар 
бевосита бир-бирига боғлиқ. В.Петти бошқа (Д.Рикардо, Т.Мальтус) классик мактаб 
вакиллари каби, иш кучини эмас, балки меҳнатни товар деб ҳисоблади (аслида иш кучи 
ҳам товардир). 


46 
В.Петти меҳнатни таҳлил этишга киришади. Ҳар бир конкрет меҳнат аниқ нарсани 
(бахт-саодатни), истеъмол қийматини яратади. Қиймат икки қисмдан иборат: 1) истеъмол 
қиймати, 2) алмашув қиймати - маҳсулот алмашса ѐки сотилса юзага чиқади. Масалан, 
деҳқон меҳнатида шундай умумийлик борки, унга кўра барча меҳнатларни бир-бири 
билан солиштириш (чоғиштириш) мумкин, нарсалар (бахт-саодат) - товарларни алмашув 
қиймати билан, иш вақтини сарфлаш, умуман ишчиларнинг унумли энергия сарфлаши 
билан аниқлаш мумкин. Бундан абстракт меҳнат тушунчаси келиб чиқади ва буни 
биринчилардан бўлиб В.Петти тушуна бошлади. У меҳнатнинг табиий баҳосини иш ҳақи 
деб билади ва унинг миқдорини аниқлашни ўзининг вазифаси қилиб қўяди. Ўша даврда 
Англияда иш ҳақи қонун билан тартибга солинган, унинг энг юқори поғонаси 
ишчиларнинг ҳаѐти учун зарур бўлган жисмоний минимум маблағлардан иборат эди 
(соғлом одамнинг кунлик ўртача овқати). Петти ҳар бир ишчи «яшаш, меҳнат қилиш ва 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish