71
юклагич чўмичининг юқори нуқтасидан, портлатиш ишларини
қўлланилганда эса чўмичнинг бир ярим юқори нуқтасидан;
б) драглайн, кўп чўмичли ва роторли экскаваторлар билан қазишда-
экскаватор чўмичининг ўйиш чуқурлиги ѐки юқори нуқтасидан;
в) гидромонитор билан ювишда- 30 метрдан;
г) бўш ва сочилувчан жинсларни қазишда- 3 метрдан, юмшоқ, аммо
барқарор ва қаттиқ монолитларни қазишда 6 метрдан ошмаслиги керак.
Агар поғона баландлиги юқорида айтилган миқдорлардан ортиқ бўлса,
уларни жиҳоз параметрларига мослаштириш (поғонани қатламларга бўлиш,
бульдозер билан поғоналарни пасайтириш ва шу каби) чоралари кўрилиши
керак. Бунда айрим қатламларнинг баландлиги юқорида айтилган талабларга
мувофиқ бўлиши керак.
Айрим ҳолларда тўғри механик курак туридаги бир чўмичли
экскаватор билан кўмир қатламларини ишлашда ва «Саноатконтехназорат»
давлат инспекцияси махаллий органлари рухсати билан 65 градус бурчак
остида портлатиш қудуқларини бурғулашда поғона баландлиги 40 метргача
бўлиши мумкин.
Портлатиш ишларини қўллаш билан жинсларни қазиб
олишда ва
поғона (қатлам) баландлиги экскаватор чўмичининг юқори нуқтасидан
ортиқ бўлганда, бўртик ва осилиб қолган жинсларни ўз-ўзидан қулашининг
олдини олувчи чораларни қўллаш керак.
Тескари механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор билан кон
массивларини ишлашда, ишланаѐтган жинслар қатламининг қалинлиги, уни
техник тавсифи билан белгиланган кавлаш чуқурлигидан ошмаслиги керак.
Ишчи поғонанинг қиялик бурчаклари:
а) механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор, драглайн, кўп
чўмичли ва роторли экскаваторлар билан ишлашда- 80 градусдан;
72
б)
қуйилатиб ўйувчи кўп чўмичли
занжирли экскаватор билан
ишлашда- шу жинсларнинг табиий қиялик бурчагидан;
в) бўш ва сочилувчан жинсларни қўл билан қазишда - шу жинсларнинг
табиий қиялик бурчагидан, агар бардошли бўлса- 50 градусдан, тошлоқ бўлса
- 80 градусдан
ошмаслиги керак.
Техноген тусидаги конларга ишлов беришда ишчи поғонанинг
баландлиги ва қиялик бурчаклари лойиҳа билан белгиланади, аммо ҳар
қандай шароитда ҳам мазкур Қоидаларнинг 154 ва 155-банди талабларига
жавоб бериши керак.
Кончилик ва транспорт жиҳозлари,
транспорт коммуникациялари,
электр таъминоти ва алоқа линиялари қулаш призмасидан ташқари
режалаштирилган майдончага жойлаштирилиши керак.
Поғона ишчи майдончасининг эни вазифаси кўра ва технологик
лойиҳалаш меъѐрларига мувофиқ равишда ҳисоб-китоб билан аниқланади.
Поғонанинг қуйи четидан (қулаган кон массасидан) темир йўл ўқигача
бўлган масофа камида 2,5 м бўлиши керак.
Транспортсиз схема билан қазиш бўйича амалга ошириладиган очиш
ишларида фойдали қазилма поғонаси ва жинс уюми қуйи четлари орасидаги
масофа кончилик ишлари лойиҳаси ва паспорт билан белгиланади. Темир
йўл ѐки конвейерлар мавжуд бўлганда уюмни қуйи четидан темир йўл
ўқигача ѐки конвейер ўқигача бўлган масофа камида 4 м бўлиши керак.
Юқорида туриб юклаш билан поғоналарни ишлашда поғона четидан
темир йўл ўқигача ѐки автойўл ўқигача бўлган масофа лойиҳа билан
белгиланади ва камида 2,5 м бўлиши керак. Бунда экскаватор машинисти
кабинасидан юкланаѐтган транспорт воситасининг кўриниб туришини
таъминлаш лозим.
73
Горизонтал бўйича иш жойлари ѐки вертикал бўйича иккита ѐндош
поғоналарга жойлашаган механизмлар орасидаги масофа ками билан:
а) қўл билан қазишда 10 м;
б) юклагич ва бульдозер билан қазишда 5 м;
в) экскаватор билан қазишда ўйишни энг катта радиусини бир яримига
тенг
миқдорида (горизонтал ва вертикал бўйича орасидаги масофа лойиҳа билан
белгиланадиган, ишда ўзаро боғлиқ механизлардан фойдаланиш ҳолати
бундан мустасно) бўлиши керак.
Авария вазияти (поғонани қулаш хавфи,
портловчи моддаларнинг
ѐнмаган зарядларини топилиши ва шу кабилар) юзага келганда
Do'stlaringiz bilan baham: