Навоий давлат кончилик институти Олмалиқ кон-металлургия факультети «Кончилик иши» кафедраси


Портлатиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалари



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#306150
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
qalmoqir kon boshqarmasi markazij kareri sharoitida kon massasini tashish uchun lokomotiv va vagonlar turini tanlash va asoslash

Портлатиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалари
Портлатиш 
ишлари 
карьерларда 
меъѐрий-техник 
ҳужжатлар 
талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак. 
Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналар Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Портловчи ва заҳарли моддаларни 
яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида 
хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 5 март, 
109 – сонли қарорига мувофиқ портловчи ва заҳарли модда, материаллар, 
улар қўлланилган маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб 
чиқиш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият учун лицензияга эга 
бўлиши керак.


67 
Ёппасига 
портлатиш 
Ўзбекистон 
Республикаси
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган ва у 
билан келишилган йўриқномалар талабларига мувофиқ равишда 
бажарилиши керак.
Ёппасига портлатишни қўллаш билан портлатиш ишларини олиб 
борувчи ҳар бир корхона аниқ шароитларда ѐппасига портлатиш лойиҳалари 
ва паспортларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланувчи Намунавий 
бурғулаш-портлатиш ишлари лойиҳаси эга бўлиши ва портлатиш ишларини 
бажарувчи ходимлар унга имзо чекиб танишишлари керак.
Портлатиш ишларини олиб боришда портловчи моддалар, портлатиш 
ишлари 
механизация 
воситалари, 
жиҳоз, 
қурилма, 
асбоб 
ва 
аппаратураларидан фақат стандартлар (техник шартлари) эга бўлган ва 
Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси рухсатномасига борига рухсат 
этилади.
Портлатиш ишлари ѐзма топшириқ (наряд) ва тегишли ѐзма топшириқ 
(наряд)-йўл варағи бўйича муҳандис-техник ходим раҳбарлигида
портлатувчилар томонидан бажарилиши ва фақат ишлар хавфсизлиги бўйича 
қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган жойларда 
ўтказилиши керак.
Экстремал вазиятларда (аварияни олдини олиш ва оқибатларини 
бартараф этишда) ѐзма топшириқ (наряд) бўлмаса ҳам портлатиш ишлари 
бажаришга рухсат этилади. 
Портловчи моддаларни омборлардан карьердаги иш жойига етказиш, 
корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан белгиланган 
йўналиш бўйича бажарилиши керак.
Блоклардаги портловчи моддалар ва зарядланган қудуқларни 
қўриқлаш хизмати ѐки йўриқдан ўтган ишчилар томонидан қўриқланиши, 


68 
қоронғи пайтда албатта ѐритилиши шарт. Блоклардаги портловчи моддалар 
ва зарядланган қудуқлар қўриқлашга топшириш тартиби корхона раҳбари 
томонидан белгиланади. 
 
Одамлар, бинолар ва иншоотларни жинслар бўлаклари, сейсмик ва 
ҳаво тўлқинларининг жароҳатловчи ва вайрон қилувчи таъсиридан ҳимоя 
қилиш, шунингдек порталатишнинг заҳарли таъсирини олдини олиш учун, 
ѐппасига портлатишни тайѐрлаш ва қўллашда ўлчами ҳисоб китоб асосида 
Намунавий бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланадиган 
хавфли ҳудуд объектлар ва портлатиш жойлари орасига киритилиши ва риоя 
этилиши керак.
Ҳисоб-китоб билан лойиҳада аниқланган хавфли ҳудуд қуйидаги 
ҳолларда киритилади: 
а) аввало зарб берувчиларни ѐтқизиш билан элкетродетонаторлардан 
фойдаланиб портлатишда; 
б) аввало портлатиш тармоғини монтаж қилиш билан портлатув 
пилигидан (портлатув тасмасидан) фойдаланиб портлатишда; 
в) 
бевосита 
монтаж 
қилинган 
юза 
тармоғини 
бирламчи 
ҳаракатлантириш манбайига улашдан олдин паст энергетик тўлқин 
ўтказгичлар билан ҳаракатлантириш тизимининг ноэлектрик қурилмаларини 
қўллашда. 
Хавфли ҳудуд ишга туширилишидан олдин, уни чегараларига 
қўриқлашни таъминлайдиган постлар қўйилиши, зарядлаш ва портлатиш 
тармоғини монтаж қилиш билан банд бўлмаган кишилар хавфли жойдан 
техник назорат шахси томонидан чиқарилиши керак.
Хавфли ҳудуд чегаралари белгилаш ва қўриқлаш постларини қўйиш 
Намунавий бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланган 
бўлиши лозим.


69 
Карьерларда ѐппасига портлатишни тайѐрлашда хавфли ҳудуддан 
ташқари тақиқланган ҳудуд ҳам белгиланиши керак, қайсики уни чегарасида 
қудуқларни зарядлаш билан банд бўлмаган кишиларнинг бўлишлари 
тақиқланади. Тақиқланган ҳудудни ўлчамлари кон-техник шароитлар ва 
ишни ташкил этишга боғлиқ равишда Намунавий бурғулаш-портлатиш 
ишлари лойиҳасига биноан аниқланган бўлиши керак. Узоқ вақт (бир 
сменадан ортиқ муддат билан) зарядлашда тақиқланган чегаралари яқин 
жойдаги заряддан камида 20 м узоқ масофада белгиланиши керак.
Тақиқланган ҳудуд чегараларини белгилаш Намунавий бурғулаш-
портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланган бўлиши лозим.
 
Техник 
назорат шахслари ва назорат қилувчи органлар 
ходимларининг хавфли ва тақиқланган ҳудудларга портлатиш ишлари 
раҳбари кузатувида ва фақат портлатувчи кутиб оладиган пост орқали
ўтишларига рухсат этилади. 
Портлатиш ишларини олиб боришда одамларни огоҳлантириш учун 
товушли, бундан ташқари қоронғи пайтларда нурли сигнални ҳам бериш 
зарур. 
Товушли сингаллар хавфли ҳудуд чегараларида яхши эшитиладиган 
бўлиши керак. 
Сигналларни узатиш ва тайинлаш усуллари портлатиш ишларини 
ўтказиш вақти мажбурий ижро этиш чорларини кўрсатиш билан карьернинг 
барча тузилмавий бўлинмалари ходимлари, портлатиш ишлари таъсир 
этадиган ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар эътиборига етказилиши 
керак. Бундай ҳолларда одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш юзасидан 
масъулият карьернинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва ташкилотлар 
раҳбарлари зиммасига юклатилади.


70 
Портлатиш ўтказиш вақти ҳақидаги хабарни бериш ва одамларни 
хавфли ҳудуддан чиқариш ҳақидаги тасдиқни олиш тартиби корхона раҳбари 
томонидан белгиланади.
Одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш ҳақидаги тасдиқни олмасдан 
портлатиш ишлари раҳбарига портлатишни бажариш тақиқланади. 
 
Одамларни карьерга кириши учун рухсат ѐппасига портлатиш 
бажарилганидан 
кейин, 
порталатиш 
заҳарли 
маҳсулотлари 
концентрациясининг белгиланган меъѐргача пасайиши ҳақидаги ҲКҚҚ 
хабарини олинганидан кейин, аммо портлатишдан кейин камида 30 дақиқа 
ўтганидан сўнг, карьерда чанг булутлари тарқалиши ва кўриш тўлиқ 
тикланганидан кейин, портлатиш жойига эса бевосита портлатиш ишлари 
юзасидан раҳбарликни амалга оширган муҳандис-техник ходим, ѐки уни 
фармойиши билан портлатувчи томонидан портлатиш жойида ишлаш 
хавфсиз эканлиги аниқланганидан кейин берилади.
Портлашнинг газсимон маҳсулотлари билан ифлосланиш даражасини 
назорат қилиш учун ҲКҚҚ ни жалб қилиш зарурияти корхона раҳбари 
томонидан белгиланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish