Навоий 2019 й. 1- маъруза кириш." Энергетика қурилмалари " фанининг асосий вазифалари ва предмети. Режа



Download 1,11 Mb.
bet8/52
Sana24.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#237947
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
2 qism Ma'ruza Energetika qurilmalari Eshev Hamdam Hazratovich

Палегидрогеология. Гидрогеологиянинг бу тармоғи ер ости сувларини Ер тарихий тараққиёти мобайнида вужудга келган ер қобиғи тоғ жинслари қатламлари ҳосил бўлиш даври билан боғлаган ҳолда ўрганади, у ёки бу ёшга эга бўлган ер ости сувли қатламларини ажратади, уларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш қонуниятларини аниқлайди;
Гидрогеосейсмология — ер ости сувларининг таркибини, хосса ва хусусиятларини ер қимирлаш ҳодисасининг тайёрланиш, вужудга келиш даври билан боғлиқ ҳолда ўзгариши қонуниятларини ўрганади. Бу тармоқ асосан Ўзбекистонда 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин вужудга келди. Ўзбекистонда ва унга ёндош ҳудудларда содир бўлган қатор ер қимирлашларни башорат қилишга эришилди (Ғ.О. Мавлонов, А.Н. Султонхўжаев ва бошқалар);
Мелиоратив гидрогеология тармоғининг асосий мақсади суғорилаётган ва янги ўзлаштирилаётган майдонлардаги мавжуд ер ости сувларининг вужудга келиши, ўзгариш қонуниятларини, фасллар, узоқ йиллар 1 7 мобайнидаги режимини, ана шу ерларда ер ости сувлари таъсирида пайдо бўлаётган ботқоқланиш, шўрланиш ва бошқа қатор техноген жараёнларни, улардан қутулиш йўлларини, қишлоқ хўжалиги экинларига кўрсатадиган салбий таъсирини, ёғингарчилик кам бўлган йилларда улардан қишлоқ ва халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади. Бу фан Ўзбекистонда ўзининг 3 000 йилдан узоқ тарихига эга;
Қазилма конлари гидрогеологияси — конларнинг гидрогеологик шароитини ўрганиш, ер ости сувларининг фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларига кўрсатадиган таъсирини ва унга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда конларни қазиб олиш, саралаш жараёнида керак бўладиган ер ости сувлари миқдорини аниқлаш, ичиш мақсадлари учун яроқли эканлиги даражаларини баҳолаш билан шуғулланади;
Минерал сувлар гидрогеологияси — маълум кимёвий ва физик таркиби билан шифобахш хуссиётга эга бўлган ер ости сувларининг пайдо бўлиш, тарқалиш, ўзгариш қонуниятларини ўрганади. Шифобахш ер ости сувлари захираларини аниқлайди ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқади;
Гидрогеоекология — ер ости сувларининг сифати, тозалиги масалалари билан, уни ҳар хил кимёвий, органик омиллар таъсири остида ўзгаришдан муҳофазалаш йўл-йўриқлари билан шуғулланади, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади. Инженерлик геологияси1 фани. Бу фан ер қобиғи қатламлари — литосферанинг энг юқориги одамзод яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган қисмини қурилиш нуқтайи назаридан, яъни у ёки бу иморат ва иншоот қуриладиган ҳудуднинг инженер-геологик шароитни (геологик, ер усти сатҳ тузилиши, мавжуд ер ости сувлари, уларнинг таркиби, хосса ва хусусиятлари, тоғ жинслари таркиби, хосса ва хусусиятлари, геологик ва техноген жараён ва ҳодисаларни2 ) вужудга келиш, ривожланиш, ўзгариш қонуниятларини ўрганади, керакли илмий ва амалий хулосалар чиқаради. Бу фаннинг асосий вазифаси ана шу ер қобиғи қатламларида узоқ геологик даврлар мобайнида юз берган ва ҳозирги вақтда юз бераётган табиий геологик ва табиий бўлмаган инженер-геологик (техноген) жараён ва ҳодисаларни ўрганишдир. Бу жараён ва ҳодисаларни бундан кейинги даврларда, яъни шу ҳудудда у ёки бу иншоот қурилиб битказилгандан, ишга туширилгандан кейин юз берадиган ҳодисаларнинг қай даражада содир бўлишини олдиндан айтиб беришдан, керакли чора-тадбирлар белгилашдан иборат. 1 «Инженерлик геологияси» сўзи биринчи маротаба Н. Риес ва Т. Wатсенлар томонидан 1915-йили уларни шу номли асарида қўлланилганлиги тахмин қилинади (П. Н. Панюков, 1978). 2 Геологик жараён ва ҳодисаларга тектоник зилзила, нураш, сурилиш, чўкиш, қулаш, ғорларнинг пайдо бўлиши, сел ҳодисалари ҳамда шамол ва денгиз тўлқинлари натижасида вужудга келадиган жараён ва ҳодисалар киради. Бу жараён ва ҳодисалардан кўпчилиги кишиларнинг тўғридан-тўғри иштироки билан, уларнинг хўжалик ва инженерлик фаолиятлар билан вужудга келиши, ўзгариши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда уларни инженер геологик ёки техноген жараён ва ҳодисалар деб юритилади. 2—М.Ш. Шерматов 1 8 Ҳар қандай иншоот, яъни саноат, кишилар яшайдиган бинолардан тортиб темир йўл, автомобил трассалари, гидротехник иншоотлар — тўғонлар, сув омборлари, кўприклар, аеродромлар қурилиши керак бўлган жой олдиндан ўрганилади. Геологик, геоморфологик тузилиши, гидрогеологик, тектоник шароити тўғрисида мавжуд маълумотлар тўпланади ва ҳар томонлама таҳлил қилинади. Шундан кейингина у ёки бу майдонда у ёки бу типдаги иншоот қуриш мумкин, деган тахминий кўрсатма берилади. Сўнгра ана шу тахминга мўлжалланган жойда кенг кўламдаги инженер-геологик текшириш ишлари бошлаб юборилади. Аввалги тахмин қилинган хулосалар текширилади ва ана шу тахминий хулосалар текшириш натижалари билан тасдиқланган жойда иморат ва иншоот қуриш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида ягона ҳақиқий кўрсатма берилади. Агар қурилиш ишлари бошлаб юборилса, ана шу ҳудудда доимий (статсионар) кузатиш, текшириш ишлари олиб борилаверади. Чунки ҳар қандай иншоот қад кўтарган жойнинг аввалги табиий ҳолати шу иншоот қад кўтариши жараёнида ва қурилиб бўлгандан кейин у ёки бу даражада ўзгаради. Кўпинча ер ости суви сатҳининг кўтарилишига, чўкиш ҳодисасининг содир бўлишига ва ривожланишига, тоғ жинс қатламларининг ўпирилишига,ёрилишига, сурилишига, қулашига ёки сув омборлари қурилаётган бўлса, ер ости бўшлиқлари, жинс коваклари бўйлаб сизиб сингиб кетиши каби ҳодисалар юз бериши мумкин. Тарихда бундай ҳодисалар бўлганлиги тўғрисида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Масалан, Америкадаги Хеле-Бар, Испаниядаги Мария-Кристана, Монте-Хаке каби йирик тўғонлар ишдан чиққан ёки бутунлай вайрон бўлиб кетган. Шундай қилиб, инженерлик геологияси фанининг ўрганиш обекти ниҳоятда кенг. Текшириш ишларини олиб боришда геология, тектоника, гидрогеология, геофизика, геоморфология, кимё, физика ва математика фанларининг усул ва услубларидан кенг фойдаланади. Инженерлик геологияси фани ўзининг ечадиган масалаларига ва вазифаларига қараб қуйидаги йўналишдаги тармоқларга бўлинади (4.7- расм): регионал инженерлик геологияси, инженерлик геодинамикаси, грунтшунослик, шаҳарлар инженерлик геологияси, қазилма конлар инженерлик геологияси, лёссшунослик, инженерлик сейсмогеологияси, инженерлик геоекологияси ва б.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish