Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
1997 йилда қабул қилинган ва 2020 йил 24 сентябрга қадар амалда бўлган “Таълим
тўғрисида”ги қонун таълим тизимидаги ўзгариш ва ислоҳотлар туфайли 2020 йил 19 майда
қайта қабул қилинди. 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонунда бугунги
кунда мавжуд замонавий таълим турларидан бири, масофавий таълим тўғрисида бирор сўз
юритилмаган. 2020 йил 19 майда қабул қилинган янги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг
16-моддаси Масофавий таълим тизимига тегишли бўлиб, унда “Масофавий таълим ўқув
режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака
ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот
тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб таълим олишга қаратилган. Масофавий
таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланади” деб кўрсатилган. Шунингдек, қонуннинг 15-моддасида Таълим олиш
шакллари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);
- дуал таълим;
- оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
- катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
- инклюзив таълим;
- экстернат тартибидаги таълим;
- мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тай-
ёрлаш.
Демак, сўнгги йилларда ОТМларга қабул квотасининг оширилганлиги, сиртқи ва кечки
таълимнинг ташкил этилганлиги ҳамда талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-шартнома
(супер контракт) асосида қабул қилиниши натижсида ОТМларда талабалар сонининг кескин
ошишига олиб келди. Натижада масофавий таълим жараёни амалда қўлланила бошланди.
Айниқса 2020 йил бутун дунёда Пандемия эълон қилинганлиги ва барча таълим муассаса-
ларида масофавий таълимдан фойдаланишига олиб келди. Хусусан, Олий ва ўрта мах-
сус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида
масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра республикамиздаги мавжуд
ОТМларда масофавий ўқитиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга ОТМлардаги профессор-
ўқитувчилар масофавий таълим технологияларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалиёт-
да қўллаш бўйича изланишлар олиб бордилар. Шу ўринда П.И.Каландаров, Н.Э.Авезов,
А.А.Темиров, С.Н.Аллаярова, Д.С.Ҳабибуллоев, Ғ.Ж.Ғуломов, О.У.Умаралиевлар масофа-
вий таълим бўйича ўзларининг илмий мақолаларида масофавий таълим ва унинг аҳамияти
бўйича илмий изланишлар олиб боришган.
Ҳозирда ОТМларда талабаларнинг онлайн таълим олишлари учун динамик таълим
муҳити, яъний MOODLE таълим платформаси ишга туширилди. MOODLE дастурий
таъминот платформаси бўлиб, ўқитувчи ва талабалар, шунингдек талабаларнинг бир-бири
билан ўзаро фаол алоқага киришишлари учун ўқув курслар яратиш ҳамда онлайн тарзда
таълим жараёнини йўлга қўйиш имконини берадиган платформадир. Ушбу платформага
ўқитилиши режалаштирилган фанларнинг ҳар бир мавзуси учун видеодарс, аудиодарс,
маъруза матни (ўқув дарслигидан олинган), тақдимот, казус саволлари, назарий топшириқлар,
тест саволлари қўшимча маълумотлар юкланади. Шунингдек, семинар машғулотларини
олиб бориш учун ҳам тизимда ЧАТ ва ФОРУМ элементлари ҳамда семинар ўтказиш,
топшириқ бериш ва уни жавобини текшириш механизмларидан фойдаланиш мумкин.
Амалиётда масофавий таълим жараёнида Zoom дастури орқали ҳам дарслар олиб
борилмоқда. Ушбу дастур ўқитувчи ва талабаларнинг бир вақтда масофавий жонли алоқа
ўрнатиши ва бўлиб ўтаётган дарсларни сақлаш ва юклаб олиш имконини беради.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаб ўтишимиз лозим, Европада XIX асрда пайдо бўлган
масофавий таълим шакли шу вақт мобайнида ўзининг долзарблигини йўқотмасдан, ўз
аудиториясини сақлаб келмоқда. Энг асосий аҳамияти шундаки талабаларнинг вақтни
тежаш, молиявий арзон, ахборотнинг кўплиги, асосий фаолиятига таъсир ўтказмаслиги
билан характерланади. Албатта, масофавий таълимда олиб борилаётган таълим сифатини
доимий назорат қилиб бориш ва натижавийлигини таҳлил қилиш асосий ўринда туради.
Шу билан бирга, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилган
ҳолда мамлакатимиздаги таълим тизимига мослаштиришимиз ҳамда таълимда масофавий
29
Do'stlaringiz bilan baham: |