Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ОЛИЙ ТАЪЛИМГА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ХОРИЖ
ТАЖРИБАСИ
Нурмуратов Анвар Яхшибаевич
Самарқанд давлат чет тиллар
институти мустақил изланувчиси
Телефон: + +998 91 299 84 48
Аннотация:
Мақолада олий таълим тизимида сифатли кадрлар тайёрлаш учун ўқиш жа-
раёнида замонавий АКТларга асосланган масофавий таълим (МТ) шаклини жорий этишда
хориж тажрибасидан фойдаланишга эътибор қаратилган. Шунингдек, хорижий давлатлар-
нинг илғор тажрибасидан самарали фойдаланиш мисолида олий таълимда масофавий таъ-
лимнинг самарадорлигини оширишнинг имкониятлари кўрсатиб ўтилган.
Калит сўзлар:
олий таълим, масофавий таълим, ахборот коммуникация технологиялари,
анъанавий ўқитиш , on-line, оммавий очиқ онлайн курслар.
Масофавий таълим бугун ривожланган давлатларда алоҳида таълим тури сифатида
шаклланиб, ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бунга асосий сабаб таълим олишнинг қулай ва
кам ҳаражатли, шунингдек бугунги тезкор замонда вақт тежалиши ҳисобланади. Масофавий
таълимга мос равишда “тарқатилган таълим, электрон таълим, m-learning, онлайн ўқитиш,
виртуал ўқитиш ва ҳк” номлари билан ҳам юритилади. Илк маротаба Масофавий таълим
1728 йилда Бостон ҳафталик газетасида Холиб Филипп томонидан ўз талабаларига
вазифалар бериб борилган. Англияда 1840 йилларда эса Исак Питман ўз шогиртларига
Почта орқали откреткалар юбориб стенографияни (нима) ўргатган. Кейинчалик Исак
Питман методидан фойдаланиб масофавий таълимни йўлга қўйишга олиб келди ва 1894
йилда Волси Хол, Оксфорт Буюк Британиядаги дастлабки масофавий таълим муассасаси
ҳисобланади. Англиядаги Лондон университети дастлаб Лондон университети коллежи
ва Лондон қироллик коллежини текширувчи, назорат қилувчи ва имтиҳонларни ўтказувчи
ташкилот сифатида ташкил топган ва 1936 йилда Университет мақомини олади. Лондон
университети 1858 йилда илк маротаба масофавий таълим даражаларини тақдим этган
дастлабки ОТМ ҳисобланади. Кейинчалик масофавий таълим олиш истагини билдирганлар
сонининг ошиши натижасида Англиянинг бошқа ОТМларида ҳам йўлга қўйилади.
Америка Қўшма Штатларида Уилям Рейни Харпер асос солган Чикаго университети
таълимдаги ислоҳотларни амалга оширишда АҚШдаги ОТМлар ўртасида локоматив
ҳисобланади. Харпер Чикаго университетида кенгайтирилган таълим консепциясияси
асосида 1892 йилда сиртқи таълим курсларини йўлга қўйди ва 1920 йилларга келиб
Висконсин, Колумбия ва бошқа кўплаб университетларда ҳам сиртқи таълим ташкил
этилди. XIX аср охири ва XX аср бошларида саноатнинг ривожланиши ва Америкада кўплаб
ишлаб чиқариш корхоналарининг вужудга келиши кўп сонли ишчи кучуга бўлган эҳтиёжни
келтириб чиқарди ва бу албатта ОТМларига мутахассисларни касбий билимларга тайёрлаш
таклифи берилди. Натижада Скрантон, Пенсилвания ва Халқаро сиртқи мактабларида уста
ва кўмир қазиб чиқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш учун 1894 йилда 2500 нафар,
1895 йилда 7200 нафар ва 1906 йилда 900000 нафар талабалар қабул қилинганлиги
ОТМлар олдида талабалар сонининг кескин ошиб кетишига олиб келди. Шунингдек, ушбу
талабаларнинг асосий қисми завод ва фабрикаларда ишлашлари ҳамда таълим олишлари
учун бир вақт белгиланганлиги сабабли масофавий таълим олишларига эҳтиёж пайдо бўлди.
Катта ҳудудга эга бўлган Австралиядаги Квинсленд университетида 1911 йилда,
Жанубий Африкадаги Жанубий Африка университетида 1946 йилда масофавий таълим
йўлга қўйилди. 1938 йилда илк маротаба ўтказилган Халқаро сиртқи таълим конфренцияси
талабалар билан тест синовларини ўтказиш ва таснифлашни мақсад қилган ҳолда арзон
ҳамда индивидуал таълим беришни ўз олдига устувор вазифа сифатида белгилаб олган.
Кейинчалик Халқаро очиқ ва масофавий таълим Кенгаши (ICDE) деб номланиб, унинг бош
қароргоҳи Норвегия пойтахти Осло этиб белгиланади. Бугунги кунда ушбу Кенгашга 84 та
давлатдан 200 дан ортиқ ОТМлар аъзо ҳисобланишади.
Жаҳонда таълим беришнинг алоҳида шакли сифатида шаклланиб бўлган масофавий
таълим шакли юртимизда ҳам қўлланила бошлаганига тўхталиб ўтишимиз лозим.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |