Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМНИНГ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДАГИ
АҲАМИЯТИ
Саидова Бибипашша Шавкат қизи
Хоразм вилояти Хива тумани 10-сон умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
тел.: +998 91 996 11 61
АННОТАЦИЯ.
Мазкур илмий мақолада таълим сифатини ошириш, янги педагогик ва
инновацион технологияларни қўллаш масалалари таҳлилга тортилган. Таълим ва тарбия
жараёнларини ўзаро интеграцияси асосида баркамол авлодни шакллантириш омилларига
алоҳида эътибор берилган.
КАЛИТ СЎЗЛАР:
таълим, инновация, педагогик технологиялар, ахборот воситалари.
Бугунги кунда таълим мазмунини модернизациялаш, таълим сифатини ошириш, таълим-
да инновацион технологияларни кенг жорий этишга йўналтирилган кўплаб инновациялар
яратилмоқда ва амалиётга жорий этилмоқда. Мазкур инновацияларнинг самарадорлиги кўп
жиҳатдан таълим муассасасида амалга оширилаётган инновацион фаолиятнинг тўғри таш-
кил этилганлигига боғлиқ.
Бугунги кунда янги инновацион технологияларнинг жорий этилиши асосида дарс жара-
ёнини ташкил этиш бўйича анчагина ишлар амалга оширилди. Жумладан, аксарият олий
ўқув юртларининг дарс ўтиш хоналари техник ва эстетик жиҳатдан талаб даражасида тайёр-
ланди, аудиториялар видеопроектор ҳамда компьютер техникаси билан таъминланиб, ахбо-
рот технологияларидан фойдаланиб дарс ўтишга мослаштирилди. Булар талабаларнинг си-
фатли ва самарали билим олишларида асосий техник воситалар бўлиб ҳисобланадиШунинг
билан бирга ҳозирда дарсларни инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш, ёш
профессор-ўқитувчиларнинг методик маҳоратини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Зеро, ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар,
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш кучайиб
бормоқда, бунинг сабаби, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр би-
лимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган
билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто
хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришга йўналтиради.
Профессор ўқитувчи эса бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, би-
лим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик,
йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шу боисдан олий ўқув юртлари малакали касб
эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари – интерактив методлар, инновацион
технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва педа-
гогик маҳоратга оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук
малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига ян-
гилик, ўзгаришлар киритади, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ
фойдаланиишга эришилади.
Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат деб юритилади, яъни пе-
дагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади.
Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда
фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади[1].
Ўқитувчи ва талабанинг мақсади бўйича натижага эришишида қандай технологияни тан-
лашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар икки томоннинг асосий мақсади аниқ. Аниқ натижага
эришишга қаратилган, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ ҳолати, шароитга қараб
зарур технология танланади. Масалан, натижага эришиш учун компьютер билан ишлаш
лозимдир, балки фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот
технологияси кабилардан фойдаланиш маъқулдир.
Бундан ташқари ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш муҳим. Бу жараёнда
ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, энг асосийси, тала-
банинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини
31
Do'stlaringiz bilan baham: |