Февраль 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ҳисобга олиши керак. Шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа
қилиб айтганда, талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш зарур.
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш
учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш муҳим. Бунда ўқитувчи бўлажак дарс
технологик харитасини ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг
хусусиятидан, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузади.
Бундай технологик харитани тузиш осон эмас, чунки бунинг учун ўқитувчи педагогика,
психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот технологиялардан хабардор бўлиши,
шунингдек, кўпгина методлар, усулларни билиш керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг-баранг,
қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган техноло-
гик харитасига боғлиқ[2].
Ҳозирги даврда олий таълим тизимини модернизациялаш (ингл. modern – янгиланган,
замонавий, тезкор ўсиш) таълим жараёнига нисбатан инновацион ёндашувни талаб этади.
Мутахассислик фанларини ўқитишда инновацион технолгиялар ва замонавий интерфаол
ўқитиш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, ушбу инновацион технологияларни
қўллаган ҳолда таълим бериш юқори самара бермоқда. Талим муассасаларида инновацион
технологиялардан фойдаланиш ҳар бир талаба ёшларда талимга мотивация уйғотишга
сабаб бўлмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, биз қуйида инновацион технолгия ўқитиш
усулларидан “Скарабей” ва “ФСМУ” усулларини батафсил кўриб ўтамиз.
“Скарабей” итерфаол технология бўлиб, у талаба ёки ўқувчиларда фикрий боғлиқлик,
мантиқий фикрлаш, хотираларининг ривожланишига имконият яратади, қандайдир
муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш маҳоратини шакллантиради[3].
Мазкур технология ўқувчиларга мустақил равишда ўз билимларининг сифати ва савиясини
холисона баҳолашга, ўрганилаётган мавзу ҳақидаги тушунча ва тассаввурларни аниқлашга
замин яратади. У айни пайтда турли ғояларни ифодалаш ва улар орасидаги боғлиқликларни
аниқлашга ҳам хизмат қилади.
“Скарабей” технологияси универсал технологиялардан бўлиб, ундан ўқув материалларини
талаба ёки ўқувчилар томонидан эгаллашнинг турли босқичларида, яъни:
• бошида - ўқув фаолиятини рағбатлантириш сифатида (“Ақлий ҳужум”) услуби;
• мавзуни ўрганиш жараёнида – унинг моҳияти, тузилиши ва мазмунини белгилаш;
мавзу мазмуни ичидаги асосий қисмлар, тушунчалар, алоқалар характерини аниқлаш,
мазмуни янада чуқурроқ ўрганиш, янги жиҳатларни кўрсатишда;
• охирида – олинган билимларни мустаҳкамлаш ва якунлаш мақсадида фойдаланиш
мумкин.
“Скарабей” технологияси талаба ёки ўқувчилар томонидан осон қабул қилинади,
чунки у фаолиятнинг фикрлаш, билиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб
чиқилган. Технология талаба ёки ўқувчилар тажрибасидан фойдаланишни кузда тутади,
рефлектив кузатишларни амалга оширади, фаол ижодий излаш ва фикрий тажриба ўтказиш
имкониятларига эга.
Мазкур технологиянинг айрим афзалликлари сифатида идрок қилишни енгиллаштирувчи
чизма шакллардан фойдаланишни кўрсатиш мумкин.
“Скарабей” технологиясидан якка ҳолда, кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлашларидан
фойдаланиш мумкун.
Таълмдан ташқари мазкур услуб тарбиявий характердаги:
• ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш;
• жамоа билан ишлаш маҳорати;
• фаоллик;
• хушмуомалалик;
• ишга ижодий ёндашиш;
• мавжуд имкониятларини текшириш;
• ўз қобилияти ва имкониятларини текшишриш;
• “мен”ини ифодалаш;
• ўз фаолияти натижаларига масъуллик ва қизиқиш уйғотиш каби қатор сифатларни
имкониятини ҳам беради.
Хулоса қилиб айтганда, олий таълим муассасалари ўқув жараёнига инновация
киритишда илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда
32
Do'stlaringiz bilan baham: |