84
Апрель 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИДА МУСИҚА САВОДИ ЎРГАТИШ
МЕТОДИКАСИ.
Ибрагимова Нилуфар Адхамовна
ГулДУ “Мусиқий таълим”
кафедраси катта ўқитувчиси
Телефон: +998972480575
Аннотация:
Мусиқа инсон ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Мусиқа санъати – нафосат
тарбиясининг муҳим омили бўлиб, ёш авлодни камолотга етиши учун таъсир этувчи жараён.
Бу жараён мактабдан бошлаб шаклланади ва ёш авлоднинг ички дунёсини бойитиб, бутун
ҳаёти мобайнида унга ҳамрох бўлиб боради. Ушбу мақола мусиқа маданияти дарсларини
мусиқа саводи билан чамбарчас боғлаб ўтиши ҳақида.
Калит сўзлар:
Мусиқа саводи,
гармоник эшитиш, хор овозлари, товуш, нота ёзуви, метр,
ритм.
Мусиқий билимларни ўзлаштириш деганда биз мусиқага оид бўлган барча билимларни
ўзлаштиришни тушунамиз. Хусусан:
1) Мусиқа саводи (мусиқа назариясининг бошланғич билимлари);
2) Мусиқа тинглаш ва таҳлил қилиш;
3) Жамоа бўлиб қўшиқ куйлаш;
4) Мусиқий ижодкорлик (мусиқага мос ҳаракатлар қилиш, болалар
чолғу чолғуларида чалиб, мусиқага ритмик жўр бўлиш).
Мусиқа дарсининг асосий хусусияти шундаки, мусиқа таълимининг тўрт фаолияти
мустақил жараён бўлиши билан бирга, уларни бир-бири билан узвий алоқада, ўзаро
боғлиқ равишда олиб бориш керак. Ушбу жараёнларни ўқувчилар
т о м о н и д а н
ўзлаштирилиши, уларнинг ижодий
шахс бўлиб етишишларига замин яратади.
Мусиқа дарси ҳар хил мусиқий назарий фаолиятларни ўз ичига олади: ашула айтиш
(вокал хор тарбияси, сольфеджио), мусиқанинг элементар назарияси (мусиқа саводи),
мусиқа тинглаш, мусиқа таҳлили, мусиқа адабиёти, мусиқа остида ҳаракатлар бажариш.
Мусиқа ўқитувчиси хар томонлама етук билимга эга бўлиши лозим. Мусиқа ўқитувчиси
авваламбор, мусиқа назариясини, яъни мусиқа саводидан 1-ўринда ҳабардор бўлиши
лозим. Назария билан амалиёт ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлиб, улар доимо биргаликда
фаолият юритадилар. Мусиқа ўқитувчиси шуни билган холда болаларга авваламбор, мусиқа
саводини ўргатиши лозим.
Мусиқа саводи мусиқанинг мазмунини тушиниб олишга ёрдам беради, энг мухими
эса нотага қараб куйлаш ва ашула айтиш малакаларини ҳосил қилиш, гармоник эшитиш
қобилиятини ўстиришга таъсир кўрсатиш, хор овозларини аниқ талаффуз этишга ва хор
билан ижро этиш сифатини оширишга қулайлик туғдириш йўли билан синфда қўшиқлар
ўрганишни осонлаштиради.
Мусиқа саводини ўргатиш болаларнинг мусиқа товушларини эшитиш сезгиларининг
ўсишига асосланиши керак.Ўқувчи бирор товушни овоз билан эсга туширишидан олдин
унинг қандай янграшини аниқ-равшан тасаввур қилиши ва эшитиб билиши, яъни кўряпман-
эшитяпман-куйлаяпман деб, кўзга кўринадиган нарсадан эшитиладиган нарсага қараб
бориши лозим. Кўпчилик бўлиб қўшиқ айтишда ҳам, мусиқа саводини ўрганиш жараёнида
ҳам эшитиш қобилияти, метр-ритм сезгиси тараққий этади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусиқа саводидан ҳабардор бўлган ўқувчи янада мусиқа
асарларини севиб эшитадилар ва куйлайдилар. Ўзлари мустақил назарияни билган ҳолда,
бирор бир куйни ёки асбобни ўрганишга интиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: