Нанотехнология ва ген технологияси маҳсулотлари - янги қўшимча моддалар ва тиббий дорилар
Нанопарчалар: модданинг атом-молекуляр даражада юзага чиқарилган янги хусусиятларига эга парчаларидир.
Олтин каби қимматбаҳо модда ҳaм нанопарча ҳолига келтирил- ганда xавфли кимёвий катализаторга (тезлаштирувчига) айлангани аниқланган.
388 Зеҳн (онг) назорати
Титандиоксид (TiO2): дунёда энг кўп қўлланиладиган минерал бўлиб, нанотехнологияда қўлланиладиган асосий уч моддадан биттаси.
Титандиоксид нанопарчаларининг атом тузилмаси ўзгартирилиб, “янгидан тикланган” модда.
Нур (фотон) титандиоксид нанопарчаларига тушганда, органик мод- да кимёвий реакция натижасида парчалана бошлайди.
Бу сунъий фотосинтез ўсимликлардаги фотосинтезга ўхшайди. Фотосинтез - карбондиоксид (углерод диоксиди) ва сувнинг, шуниг-
дек, нурнинг таъсирида органик модда, яъни озуқа моддасининг ишлаб
чиқарилишидир.
Фақат титандиоксид ўсимликлардан фарқли равишда, органик мод- даларни парчалаб, уларни карбондиоксит ва сувга ажратади, яъни тамо- ман тескари ишни қилади.
Яъни титандиоксид нанопарчалари ҳар қандай органик модда ёки тирик ҳужайра билан алоқа қилган тақдирда, у, жонли тўқиманинг, айниқса, протеиннинг парчаланишига ва протеин вазифаси (функцияси) нинг ўзгаришига сабаб бўлувчи қўрқинчли кимёвий реакцияни бошлаб беради.
Нанопарчаларнинг тирик организмга қандай таъсир қилишини ўрганиш учун дафния ва балиқларда тажриба ўтказилган
Инфузориялар (дафния) ва балиқлар устида олиб борилган тадқиқотларда аквариумга (сувга) карбон (углерод) нанопарчалари таш- ланган. Икки кундан кейин аквариумдаги инфузориялар тез суръатда ўлaбошлaган, балиқларнинг мия ҳужайраларида эса зарарлар кузатилган.
Туркияда нанопарчаларнинг тирик организмга таъсирини ўрганган тажрибалар карбон (углерод) нанопарчаларини сувга қўшиш билан да- вом эттирилмоқда. Фақат бу карбон (углерод) нанопарчалари инфузори- яларнинг сувига эмас, одамлар ичадиган сувга қўшилмоқда!
Бугунги кунда нанотехнология энг кенг ишлатилаётган соҳа тиббиётдир.
Нанотехнология ва ген технологияси усуллари билан гормoн, фер- мент, витамин, аминокислота каби жуда кўп янги дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Дорилар, озиқ-овқатлар, ичимликлар, туз ва сув билан инсон организмига кираётган нанопарчалар инсон вужудида қандай руҳий ва жисмоний реакцияларга сабаб бўлиши ҳали билинмаяпти.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Рекомбинант ДНК дориларнинг физиологик зарарларини аниқлаш имкони йўқ. Иммунитет тизимлари- нинг хусусиятига кўра, ҳар кимда ҳар хил физиологик бузилишлар юза- га келади.
Маълумки, oрганизмнинг руҳий ва жисмоний функцияларининг назорати, тизимлар ва аъзолар ўртасидаги мувозанат муҳофазаси, ҳужайрадаги ишловлар назорати, тўқималарнинг озиқланиши ва янги-
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 389
ланиши, қолдиқларнинг вужуддан чиқариб ташланиши каби ишловлар фермент ва гормонлар воситасида қилинади.
Агар бу фермент ва гормонлар синтетик бўлса, уларни қабул қилган киши бу моддаларга қарам бўлиб, синтетик модда ёрдамида бошқариладиган роботга ўхшаб қолади.
Психологик уруш усталари инсоннинг руҳини гаровга олиш страте- гиясини кўпдан бери амалга ошириб келишмоқда.
Ҳозирда биз кўринмайдиган бир урушнинг ўртасида яшаяпмиз.
Бугунги кунда дори, озиқ-овқат, мусиқа, кино, ген технологияси ва нанотехнология (психотрон ва психотроп қурол саноати) инсониятни ваҳимали бир якунга тез суръатда етаклаётгани аниқ кўриниб турибди.
Зеҳнни узоқдан назорат қилиш чегарасиздир.
Телевизор, кино, видеокамералар, компьютер ва сунъий фазовий йўлдошлар (спутниклар) билан инсон миясига ишлов бериб, мар- казий бир Суперкомпьютер воситасида, инсонларнинг бутун ҳатти- ҳаракатларини идора қилиш мумкин.
Нанокомпозит ва aмалгама пломбалари, имплантлар, протезлар, на- нотехнологик маҳсулотли суяк кукуни каби дориларнинг тиш ёки мил- кларга ишлатилиши ҳам кутилмаган таҳликалар туғдириши мумкин.
Масалан, оғиздаги пломба чип бўлиши мумкин. Бу чип воситаси- да бемор “марказий компьютер”га автоматик боғланиб, унинг зеҳни бошқарилиши мумкин. Сунъий аъзолар (протезлар)га эга кишилар мия- ларига жойлаштирилган битта туз донаси ҳажмидаги микрочип протез- ларни ҳаркатлантиргани каби, ўша одамни ҳам узоқдан бошқариш учун етарлидир.
Микрочип бўлмаса, мияга микротўлқинларни ва рақамли тўлқинларни қўл телефони билан тарқатиш мумкин.
Катта халқаро фирмалардан сотиб олинган нарса ва кийимларда RFID (Radio Frequence Identification – Радио -тўлқин кимлиги) чиплари мавжуд бўлиб, бу нарса ва кийимлар шу микрочиплар ёрдамида таъқиб- назорат қилинмоқда. Келажакда аҳолининг ҳамёнларида ҳам RFID чи- плари бўлади. Чипларга наномолекулалар билан биргаликда нано-кол- балар (нано-идишлар) ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Зарур пайтда бу колбаларнинг ичидаги моддалар органимзга инъек- ция (укол) қилиниши ёки олдиндан режалаштирилган бошқа йўл билан ишлатилиши мумкин. Яъни автомобил ҳайдамасак ҳам, уяли телефон олиб юрмасак ҳам, қаердалигимиз аниқланиши мумкин, чунки организ- мимизда мавжуд нано-колба сунъий фазовий йўлдошдан ёки бирон бир компьютердан туриб топилиши, йўналтирилиши ва ишлатилиши мум- кин.
Бугун дунё бўйича миллионларча аскар “ҳавфсизлик” баҳонасида яширинча микрочипланлангандир.
390 Зеҳн (онг) назорати
Миллионларча уй ҳайвонлари ҳам “хавфсизлик” баҳонасида микро- чиплангандир. Мингларча фуқаролар, ҳукуматлар тарафидан қилинган кундалик амалиётлар оқибатида “хавфсизлик” талаби билан микрочин- ланганлар. Бир қатор сиёсатчилар ва ҳукумат вакиллари, барча маҳбус ва асирларнинг “хавфсизлиги” баҳонасида уларни микрочиплашни талаб этмоқдалар. Янги туғилган гўдакларнинг вакцинaлар билан микрочи- плашга мажбурловчи қонунлар қабул қилиш ҳақида талаблар бўлмоқда.
Ёпиқ даврали камера тизимлари ва бошқа йўллар билан инсоннинг бармоқ излари, кафтларининг ичи, кўз қорачиғи, юзи, юриш ва юз ифо- даси xусусиятларининг биоўлчамлари олинади ва бу биоўлчам аниқлаш тизимларига ўтказилиши мумкин.
Шу тарзда у инсоннинг касалликлари, заиф нуқталари, хотирасидаги яширин ёзувлар ва руҳий ҳоли аниқланиши мумкин.
Фақат тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу юксак технология таҳоратли ва зикрли инсоннинг руҳий ҳолатини аниқлашга қодир эмас экан...
Do'stlaringiz bilan baham: |